Теодор Драйзер – ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (страница 3)
– Меімонхонада турганларнинг кийимларини ювиб турсанг бєлмайдими? – деди у Женнига. Бу зинапоя ювишдан дурустрої-ку.
– Бу їанаїа бєлади? – сєради Женни.
– Нозирга тєўридан-тєўри айтавер.
Бу маслаіат Женнига жуда оїилона туюлди.
– Мабодо меімонхона олдида мени кєриб їолсанг, таўин гаплашиб єтирмагин, – икковлари їолганларида Басс уни огоілантирди. – Мени танимагандай бєлавер.
– Нимага? – Женни соддадиллик билан сєради.
– Нимагалигини єзинг жуда яхши биласан, – деди акаси. У кєринишларинг жуда хароб, сендаїа жигарлардан одам шарманда бєлади, деб кєп марта гапирганди. – Мабодо тєїнашиб їолсак, єтиб кетавервассалом. Эшитяпсанми?
– Яхши, – Женни калта жавоб їилди. Басс атиги бир ёшгина катта бєлса іам, Женни доимо унинг айтганини їиларди.
Эртасига Она-бола меімонхонага кетишаётганларида Женни акасининг маслаіатидан сєз очди.
– Басс меімонхонада турганларнинг кийимини ювиб турсанглар бєлади, деяпти.
Кечаси билан супуриб-сидиришдан іафтасига тушадиган уч доллар устига їандай їилиб яна їєшимча пул топса бєларкин, деб єйлайвериб їийналиб чиїїан миссис Герхардт Басснинг гапини маъїуллади.
– Тєўри гап, – деди у. – Мен нозирдан сєраб кєраман.
Бирої улар меімонхонага келганларида бунга їулай фурсат іадеганда топилавермади. Фаїат кечга яїин таїдир кулиб боїїандай бєлди: катта хизматчи аёл нозир пештахтаси олдидаги полни ювишни буюрди. Чамаси мартабали шахс бєлган нозирнинг Она-болага яхшилик їилгиси келгани аён эди. Яхши, меірибон она билан унинг кєіликкина їизи нозирга хуш келиб їолганди. Шу важдан іам нозир миссис Герхардт кун бєйи калласида айланиб юрган нарсани юрак ютиб сєрашга ботинганида илтифот ила їулої солди.
– Меімонхонада турганлардан битта-яримтаси кийимини ювдиришга рози бєлармикин-а? – деди миссис Герхардт. – Бошим осмонга етарди-да…
Нозир унга їараркан, бу ўамнок чеірадан чорасиз муітожлик аломатларини єїиди яна бир бор.
– Кєрамиз, – нозир шундай жавоб їиларкан, єша дамнинг єзида сенатор Брэндер билан генерал Гопкинсни хаёлидан єтказди. Уларнинг икковлари іам меірибон одамлар ва бу бечора аёлга жон-жон деб ёрдам беришади.
– Тепага, сенатор Брэндернинг хонасига чиїинг. Йигирма иккинчи хона. Мана, – нозир хона раїамини їоўозга ёзиб берди, – бориб мен юборганимни айтинг.
Миссис Герхардт їоўозни їєли їалтираб олди. Сєз билан айтолмаган миннатдорчилиги кєзларидан билиниб турарди.
– Іеч їиси йєї, іеч їиси йєї, – деди нозир аёлнинг іаяжонланаётганини сезиб. – Іозирої боринг. Хонасида єтирибди.
Миссис Герхардт йигирма иккинчи хонанинг эшигини оіиста ва эітиром билан таїиллатди. Женни эса ёнида унсиз турарди.
Бир даїиїадан сєнг эшик очилиб, чароўон хонанинг эшигида сенатор кєринди. У башанг смокингда бєлганидан илк марта кєрганларидан іам ёш кєринарди.
– Хизмат, хоним? – деб сєради у миссис Герхардтдан. У икковларини іам даріол таниганди.
Она бутунлай довдираб їолганидан тезда жавоб беролмади:
– Биз… нарсаларингизни ювиб берсак бєлармикин, деб сєрамоїчийдик.
– Ювиб берайлик дейсизми? – сенатор бениіоя жарангдор овозда сєради. – Нарсаларимни ювишми? Їани, киринглар. Іозир кєрамиз-да. У такаллуф билан єзини четга олиб, Она-болани ичкарига киритди-да, эшикни ёпди.
– Іозир кєрамиз-да, – деди у яна ёнўої дарахтидан ясалган баіайбат шифонернинг тортмаларини бирин-кетин очаркан.
Женни хонани їизиїиш билан кєздан кечирди. У хонадаги камин ва пардоз столчасида турган бир олам майда-чуйда безаклару чиройли буюмларни шу чоїїача кєрмаганди. Юмшої кресло ва унинг ёнида кєк соявонли чирої турар, полда їалин, юмшої гилам, у-бу ерларга ташлаб їєйилган бир неча гиламчалар бор эди, хуллас іар бир нарса бойлик ва іашаматдан дарак берарди!
– Єтиринглар, мана стуллар, – сенатор илтифот билан шундай дея їєшни хонага єтди.
Вужудларини сенаторга нисбатан іуркак бир эітиром їамраб олган она-бола іурмат саїлаб туришарди, сенатор эса нарсаларини кєздан кечириб бєлганидан кейин таклифини такрорлади. Она-бола іижолатда, єнўайсизланиб єтиришди.
– Бу їизингизми? – сенатор миссис Герхардтга шундай деркан, Женнига кулиб їєйди.
– Шундай, сэр, – жавоб їилди она. – Бу катта їизим.
– Эрингиз баріаётми? – сєради сенатор шундан кейин. – Исми-шарифингиз нима? Їаерда турасиз?
Миссис Герхардт іамма саволларга бажонидил жавоб берди.
– Болаларингиз нечта? – давом этди сенатор.
– Олтита, – жавоб їилди миссис Герхардт.
– Оилангиз кичкина эмас экан, нима іам дердик. Сиз мамалакат олдидаги бурчингизни бажаргансиз. Бунга шак-шубіа йєї.
– Іа, сэр – жавоб їилди миссис Герхардт унинг эътиборидан тєлїинланиб.
– Катта їизим дедингизми?
– Шундай, сэр.
– Эрингиз нима иш їилади?
– У шишасоз. Іозир касал.
Сенатор билан миссис Герхардт гурунглашар, Женни эса їулої солар, йирик мовий кєзлари іайрат ва їизиїиш билан боїарди. Сенатор іар гал Женнига їараганида їизнинг соддадил, маъсума нигоіига дуч келиб, ажойиб таБассумини кєраркан, ундан кєзини узишга їийналарди.
– Іа, деди у ачиниб, – буларнинг бари афсусланарли. Менинг унча-бунча нарсаларим йиўилиб їолибди, шуни ювиб берсанглар дейман. Келаси іафтада яна бєлса керак.
Сенатор нарсаларини чоўроїїина ва чиройли халтага жойлади.
Їайси куни олиб келайлик? – сєради миссис Герхардт.
– Бари бир, – жавоб їилди сенатор. – Келаси іафтанинг хоілаган кунида.
Миссис Герхардт оіиста миннатдорчилик билдирди-да, єрнидан турди.
– Гап бундай, – сенатор олдинга єтиб, уларга эшик очди. – Душанбада олиб кела їолинглар.
– Хєп бєлади, сэр, – деди миссис Герхардт. – Раімат сизга.
Она-бола кетишди, сенатор эса яна мутолаага тушди. Бирої негадир фаромуш бєла бошлади.
– Афсус, – деди у китобни ёпаркан. – Бу одамларда кишини таъсирлантирувчи нимадир бор.
Миссис Герхардт їизи билан яна тунд ва їоронўи кєчалардан кетарди. Ногоіон ишлари єнгидан келганидан руілари жуда баланд эди.
– Хонаси жуда ажойиб экан-а, тєўрими? – шивирлади Женни.
– Іа, – жавоб їилди онаси. – Єзиям ажойиб инсон экан.
– У сенатор-а, шундайми? – давом этди їизи.
– Іа.
– Машіур бєлиш одамга ёїса керак, – деб їєйди їизи оіиста.
II БОБ
Женнининг маънавий оламини їандай тасвирласак экан? Муітожлик сенаторнинг нарсаларини ювишда онасига їарашишга, кийимларни олиб, топ-тоза їилиб элтиб беришга мажбур этган бу камбаўал їизнинг табиати наїадар нафислигини, ундаги назокатни сєз билан ифодалаб бєлмайди. Шундай нодир, єзига хос табиатли їизлар бєладики, улар іеч нимани билмай дунёга келадилар ва іеч нимани тушунолмаганларича дунёни тарк этадилар. Іаёт охирги даїиїагача уларга бениіоя гєзал, чинакам мєъжизалар юрти бєлиб туюлаверади. Улар іайратомуз іолда бу юртни айланолсалар борми, бамисоли жанатда юришгандай бєларди. Улар кєз очиб теваракларида єзларига хуш келган мукаммал оламни – дарахтларни, гулларни, товушлар ва ранглар дунёсини кєрган бєлардилар. Бу – уларнинг энг їимматбаіо мероси, энг яхши бойлигидир. Мабодо битта-яримта: «Бу меники», деб уларни тєхтатиб їолмаса борми, баітиёрликдан юз-кєзлари кулганича бу заминда тинимсиз кезишган, айтган їєшиїларини бир кунмас-бир кун бутун олам эшитган бєларди. Бу эзгулик їєшиўидир.
Бирої реал олам катакларига тиїиб їєйилган бу одамлар унга бегонадирлар. Такаббурлик ва очкєзликнинг бу олами идеалистга, орзумандга ола їарайди. Мабодо орзуманд сузиб бораётган булутдан кєзини узолмай їолса, їуруї экансан, деб єпкаланишади ундан. Мабодо у їалбини їувонтирадиган шамол хонишларини тинглаб їолса, бу орада теварагидагилар мол-мулкини талон-тарож їилишга ошиїишади. Мабодо жонсиз деб аталмиш олам майин ва мафтункор овозлари ила уни сеірлаб їєйгудай бєлса, булар на жонсизу на идроксиз бєлолмайдигандай туюлса борми, орзуманд табиат тєлїинларида маів бєлади. Іаїиїий олам доимо бундай одамларни очкєз панжалари билан исканжага олади. Іаёт худди шунаїа одамларни єзининг итоатгєй їулларига айлантиради.
Женни іам бу кєримсиз оламда худди шундай эди. Болалигиданої іар бир їадамини яхшилик ва назокат билан босганди. Себастьян йиїилиб, у ер– Бу ерини яра-чаїа їилиб олганида Женни акасидан хавотири ва їєрїувини енгиб, єрнидан турўизиб, ойиси ёнига олиб борарди. Жорж їорним оч, деб хархаша їилганида єзининг бурда нонини берарди. Укалари ва сингилларини соатларча аллалаб єтирар, айни пайтда нималарнидир орзу їилиб, єзича ўинўилларди. Йєлга кириши биланої онасига їараша бошлади. Женни идиш-тової ювар, супуриб-сидирар, дєконга югурар ва ва укаларини боїарди. Гарчи Женни кєпинча їисмати аччиїлигини єйлаб їолса іамки, бирорта одам унинг зорланганини эшитмаганди. У кєп їизчаларнинг анча яйраб ва маза їилиб яшаётганларини биларди-ю, аммо уларга іавас їилишни хаёлига келтирмасди. Ичидан эзилса іам, барибир ашуласини айтаверарди. Іаво очиї кунларида ошхона деразасидан кєчага їараган пайтларида ташїарига, кєм-кєк майсазорларга чиїїиси келарди. Табиат гєзаллиги унинг чизиїлари ва ранглари, нур ва соялари їизчани гєзал їєшиїдай іаяжонлантирарди. Гоіида Женни Жорж билан укасини ёнўоїзорга олиб кетарди. Соя-салїин бу гєшада ариїча жилдираб оїар, олисда эса далалар ястаниб ётарди. У іиссиётларини шоирлардай сєз билан ифодалашни билмаса іам, бу гєзалликларнинг баридан іаяжонланар ва іар бир товуш, іар бир шабада эпкинидан їувонарди.
Ёз маликалари бєлган єрмон мусичаларининг оіиста мулойим «ку-ку»лашлари олисдан эшитилганида Женни бошини бир томонга їийшайтирганича їулої солар ва нафосатга тєлиї бу товушлар бамисоли кумуш томчиларидай тєппа-тєўри юрагига тегарди.