реклама
Бургер менюБургер меню

Теодор Драйзер – ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (страница 16)

18

Кечки тамадди фурсати етганида Женни одоб доирасидан чиїмаслик учун бошїаларга їєшилди. Єзини іар маіалгидай тутиш унга осон эмасди. Герхардт їизи хафалигини сезса іам, іозирда кєнглидан нималар єтаётганидан ўофил эди. Басс эса єзининг ишлари билан овора бєлганидан бошїаларга парвойи фалак эди.

Женни кейинги кунларда мушкул аіволда їолганини іар тарафлама єйларкан єзига-єзи, нима їилсамикин-а, дерди. Тєўри, пули борликка бор, бирої дєстлари іам, тажрибаси іам, бирорта бошпанаси іам йєї-да. Ота-онасининг баўрида катта бєлди. Гоіи пайтларда шунаїанги бєшашиб кетардики, вужудини аллаїандай шакл-шамойилсиз, мубіам ваіима чулўаб оларди. Бир куни эрта билан тєйиб йиўлагиси келди, кейинчалик эса кєпинча ноїулай пайтларда шунаїанги кєйга тушадиган бєлиб їолди. Миссис Герхардт буни сезиб юрганидан бир куни їизидан суриштиришга тушди.

– Айт-чи, сенга нима бєлди єзи? – деди мулойимгина їилиб. – Онангдан іеч нимани яширмаслигинг керак, Женни.

Бор гапни айтишнинг сира іам иложи йєїдай туюлиб юрган Женни ниіоят, дош беролмади ва ойисининг бєш-баёв їистовига кєниб, айбини бєйнига олди. Миссис Герхардт азбаройи куйиб кетганидан їотиб їолди ва анчагача тили айланмади.

– Оі, іаммасига мен айбдорман, – деди у ахийри єлгудай пушаймон бєлиб. Мен фаімига боришим керак эди. Шундай бєлса іам їєлимиздан келганини їиламиз.

Она шунда чидай олмай ієнграб юборди.

Миссис Герхардт пичадан кейин яна чала їолган кирини ювишга тушди ва тоўорадан бошини кєтармай йиўлайверди. Кєз ёшлари яноїларидан оїиб, совун кєпигига тушарди. Гоіида этаги билан ёшини артар, бирої кєзига їайта-їайта ёш келаверарди.

Миссис Герхардт дастлабки даішатли даїиїалардан кейин чуїур кулфатда їолганини тушуниб етди. Эри бу іаїиїатдан хабар топса нима їиларкин? У кєп марталаб, їизларимдан бирортаси мабодо ножєя иш їилса, кєчага іайдайман, дерди. «Уйимга їайтиб оёї босмайди», деб єдаўайларди.

– Отангдан жуда їєрїаман-да, миссис Герхардт їизига тез-тез шундай дерди. – У бир нима демай їєймайди…

– Уёї-буёїїа кетганим маъїулмикин-а, – дерди Женни ойисига.

– Йєї, – дерди онаси, – іозирча у іеч нима билмаслиги керак. Бироз сабр їил.

Миссис Герхардт єша машъум кун тез орада бари бир келишини ич-ичидан сезиб турарди.

Бир куни миссис Герхардтнинг хавотири ортиб, дарди ичига сиўмай їолганида Женни ва бошїа болаларини уйдан нарироїїа жєнатиб юборди-да, улар келгунича эримга бор гапни айтарман, деб умид їилди. Эрталабдан бошлабої юрак ютиб, їулай даїиїа келишини пойлади, тушликдан кейин іам бари бир оўиз очолмай эрини ухлатди. Миссис Герхардт ишга бормади, нега деганда зиммасидаги азобли бурчни бажармагунча їайга іам борарди дейсиз. Герхардт соат тєртда турди, миссис Герхардт бєлса Женни яїин орада їайтиши ва їулай фурсат їєлдан кетишини жуда яхши билса іам іамон иккиланарди. Жаноб Герхардтнинг єзи Женнидан гапириб їолмаганида борми, миссис Герхардт бунга бари бир ботинолмаган бєларди.

– Женнининг мазаси йєї, – деди Герхардт. – Унга бир нима бєлганга єхшайди.

– Оі, – миссис Герхардт їєрїувини аранг босиб ва ишни охиригача етказишга жазм этиб гап бошлади, – Женнига їийин. Нима їилишниям билмай їолдим. У…

Эшикнинг їулфини бєлак-бєлак їилиб тузатаётган Герхардт бошини кєтарди-да, хотинига шубіаланиб їаради:

– Нима демоїчисан? – деди у хотинига.

Миссис Герхардт азбаройи хавотирга тушганидан этагини чилвир їилиб бурарди. У бор журъатини тєплаб, эрига тушунтирмоїчи бєлди. Бирої куч-їуввати панд берди. Шунда этаги билан юзини тєсиб, йиўлаб юборди.

Герхардт унга їаради-да, єрнидан турди. У Кальвинга сал єхшаб кетар, їотмадан келган, юзи гєё ёши єтиб їолганидан ва очиї іавода ёмўир демай, шамол демай ишлайверганидан касалманд-заіил кєринарди. У ажабланганида ё ўазабланганида кєзлари ёниб кетарди. Іаяжонланганида сочини пешонасидан дам-бадам кєтариб їєяр, хонанинг у бошидан-бу бошига бориб келаверарди. У іозирда іам ўазабини сочишга тайёрдай іаяжонли кєринарди.

– Нимани гапиряпсан? – Герхардт немисчалаб кескин сєради. – Їийин… Наіотки, битта-яримта… – у гапини тугатмай, їєлини пахса їилди. – Нимага даминг чиїмаяпти?

– Шунаїа иш бєлади, деб єйламагандим сираям, – миссис Герхардт юрагидаги борини айтишга уриниб, їєрїа-писа гап бошлади. – Доим одобли їиз эди. Эі, Женнини жувонмарг їилиб кетганини айтмайсанми…

– Падар лаънат! – Герхардт їутуриб кетди. – Буни билардим! Брэндер! Іа! Сенларнинг олижаноб валинеъматларинг. Кечїурунлари жавоб бериб, извошда, кєчада сайр їилгани йєл їєйганингнинг оїибати бу. Буни билардим. Ё худо!

Герхардт бу даішатли гапдан кейин їафасдаги іайвондай тор хонада єзини уёїдан-буёїїа юра бошлади.

– Жувонмарг їилди! – деди баїириб. – Жувонмарг їилди! Іа! Жувонмарг їилиб кетди, шундайми?

Герхардт ипидан биров тортиб турган їєўирчоїдай таїїа тєхтади. У девор ёнидаги столга чекиниб, ранги їув єчганича кети нима бєлишини кутаётган миссис Герхардтнинг рєбарєсида турарди.

– У єлиб кетди-ку! – деди гєё бу нарса энди хаёлига келгандай. – Єлди-ку!

– Єлди-ку!

Герхард гєё боши тарс ёрилиб кетадигандай кафтлари билан чеккасини сиїїанича хотинига їаради. Содир бєлган иш шу дамда бутун вужудини куйдирарди.

– Єлди!… – такрорлади у. Миссис Герхардт шунда таўин мияси айни їолмасин деб їєрїїанидан тобора орїасига тисариларди. У іозирда бєлган ишдан кєра эрининг буришган афтидан кєпрої їєрїарди.

– У Женнига уйланмоїчийди, – деди миссис Герхардт аянчли їилиб. – Єлмаганида олган бєларди.

– Олган бєлардимиш-а! – Герхардт хотинининг гапидан баттар тутоїиб кетди. – Олардимиш-а! Тоза гап топибсан-у! Олармиш-а! Ярамас! Ит! Илойим жаіанамда куйгур! Ё худо, єзинг бир… Эі, їани энди христиан бєлмасам-а…

Герхардт ўазабидан їалт-їалт їилганича муштларини їисди.

Миссис Герхардт ієнграб юборди, эри бєлса тескари їараб олди. У іозирда хотинини юпатадиган аіволда эмасди. Герхардт яна емакхонада уёїдан-буёїїа юра бошлади. Їадамлари вазминлигидан пол їисирларди. Герхардт пичадан кейин яна хотинига яїин келди. Энди даішатли іаїиїат кєзига бошїача кєринарди.

– Бу їачон бєлди? – деб сєради у.

– Билмайман, – миссис Герхардт єтакаси ёрилиб кетганидан іаїиїатни айтолмади. – Єзим яїиндагина билдим.

– Ёлўон! – баїирди Герхардт. Доим їизингнинг ёнини олиб келардинг. Шу кунга тушишига сен айбдорсан. Менга халаїит бермаганингда, іаммаси айтганимдай бєлганида іозир бунаїанги азоб чекиб єтирмасдик.

«Иш шунчаликка борибди-я! – дерди Герхардт ичида. – Шунчаликка борибди-я. Єўлим турмага тушса. Їизим кєчама-кєча санўиб, ўийбатларга сабабчи бєлса. Їєшниларим башарамга, болаларингни оёї олишлари бежо дейишса. Мана энди, анави аблаі їизимни расво їилибди. Ё худо, болаларимга нима бєляпти єзи!»

– Їайси гуноіларимга бунчалар жазо тортмасам, – Герхардт єз-єзига раіми келиб ўєлдиради. – Яхши христиан бєлайин, деб єлиб-тирилмаяпманми, ахир! Э худо, йєлдан оздирма, деб іар оїшом ибодат їилсам іам нафи бєлмаяпти-ку. Ишласам, тинмасам… Мана їєлим їадоїдан чиїмаяпти. Умр бєйи іалол      одам бєлишга уриняпман. Энди бєлса мана… Мана, оїибати…

Герхарт тєхтаб їолди, гєё іозир йиўлаб юборадигандай эди. Шунда у ўазаби ошиб хотинига ёпиша кетди.

– Іаммасига сен айбдорсан! – баїирди у. – Фаїат єзинг! Айтганимни їилганингда іеч нима бєлмасди. Сен бєлсанг гапимга кирмадинг. Їизинг энди кєзимга кєринмасин! Даф бєлсин!!! Мочаўар, іа, худди шундай. Энди унинг борадиган жойи битта – жаіанам! Єшаёїїа бораверсин. Ундан їєлимни ювиб їєлтиўимга урдим. Башараси їурсин.

Герхардт мєъжазгина ётоўига кетмоїчи бєлиб бурилди-да, эшикка етмай тєхтади:

– Уйдан йєїолсин! – деди у яна гупуриб. – Унга уйимда жой йєї! Бугуної йєїолсин! Іозирої! Энди остонамга оёї бостирмайман! Мени шарманда їилиш їанаїалигини кєрсатиб їєяман!

– Бугун уйдан іайдама, – миссис Герхардт эрига ялинди. – Борадиган жойи йєї.

– Йєї, бугуної кетсин, – деди Герхардт. Афтидан у сира іам гапидан їайтмайдиган кєринарди. – Іозирнинг єзида! Єзига бошїа уй їидирсин уйимиз дидига тєўри келмовди. Энди бєшатиб їєйсин. Кєрамиз, бировларникида іоли нима кечаркин.

Герхардт шундан кейин хонадан чиїиб кетди.

Олти яримда, миссис Герхардт їон-їон йиўлаб, кечки овїат пишираётганида, Женни їайтиб келди. Онаси эшик таїирлаганини эшитаркан, чєчиб тушди. У іозир тєполон бошланишини биларди. Отаси Женнини остонада їаршилади.

– Кєзимдан йєїол! – деди у ўазабга тєлиб. – Уйда їорангни кєрмай! Їайтиб кєзимга кєринма! Йєїол!

Женни ранги їув єчганича титраб-їаїшаб турар, тили бамисоли кесилгандай эди. У билан їайтиб келишган укалари нима їилишларини билмай теварагида їєрїа-писа туришарди. Опаларини жуда яхши кєрадиган Вероника билан Марта йиўлаб юборишди.

– Нима гап? – сєради Жорж. У жуда довдираб їолганди.

– Йєїолсин, – деди Герхардт яна. – Унга тоб-тоїатим йєї. Мочаўарлик їилса – ихтиёри, бирої бу ердан кетсин. Нарсаларингни йиўиштир, – їєшимча їилди у їизига їараб.

Женни оўиз очмади, укалари эса баттарої йиўлаб юборишди.

– Овозларингни єчирларинг! – Герхардт баїириб берди. – Ошхонага кирларинг.

Герхардт болаларини хонадан іайдаб, іатто їайрилиб іам їарамай, хонадан чиїиб кетди.

Женни секингина єзининг хонасига кирди. У озгина лаш-лушларини йиўиб, кєз ёшларини тиёлмай, ойиси келтирган саватга жойлай бошлади. У тєпланиб їолган арзимас таїинчої-маїинчоїларини олиб єтирмади. Бу нарсалар кєзига ташланиб турган бєлса іам, сингилларини єйлаб, жойида їолдирди. Марта билан Вероника буюмларини жойлашга їарашмоїчи бєлишувди, Герхардт йєл бермади. Басс соат олтида уйга їайтди, іамма бесаранжомлигини кєриб, нима гаплигини суриштирди.