Теодор Драйзер – ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (страница 17)
Герхардт унга їовоўини солиб їаради-ю, индамади.
– Нима бєлди? – Басс бєш келмади. – Нимага іаммаларинг бу ерда єтирибсанлар?
– Отанг Женнини уйдан іайдади, – кєзи ёшли миссис Герхардт шивирлади.
– Нимага? – деди Басс баїрайганича.
– Нимагалигини сенга мен айтаман, – Герхардт єўлига немисчалаб жавоб їилди. – Мочаўарлик учун, билдингми! Єзидан єттиз ёш катта, отаси тенги одам уни расво їилибди. Энди єзини-єзи эпласин. Іозирої бу ердан йєїолсин!
Басс уёї-буёўига аланглади. Укалари баїрайганларича їолишганди. Уларнинг энг кичигигача даішатли воїеа бєлганини тушинишганди. Бирої гап нимадалигини фаїат Басс биларди.
– Кечаси нимага уйдан їувяпсан? – деб сєради Басс отасидан. – Іозир їиз бола кєчага чиїадиган пайт эмас. Эрталабгача сабр їилса бєлмайдими?
– Йєї, – деди Герхардт.
– Бекор їиляпсан, – їистирди хотини.
– Іозирої кетсин, – деди Герхардт, – ортиї у іаїда эшитмай.
– Їаёїїа боради у? – деди Басс орага суїилиб.
– Билмадим, – деди миссис Герхардт ноилож іолда.
Басс яна іаммага бир-бир кєз югуртириб чиїди-ю, лекин индамади. Онаси бироздан кейин, Герхардт тескари їараганидан фойдаланиб, кєзи билан эшикка имлади.
У «ичкарига кир» ишорасини їилганди.
Басс чиїиб кетди, ундан кейин миссис Герхардт іам ишини їєйиб, єўлига эргашди. Болалар яна бироз ошхонада єтиришди-да, кейин бирин-сирин сирўалиб чиїиб кетишди. Отанинг ёлўиз єзи їолди. Назарида анча-мунча ваїт єтганидан кейин унинг єзи іам їєзўалди.
Она бу ваїтда шоша-пиша їизига тегишли йєл-йєриїлар берарди.
Женни бирор жойдаги одмирої мебелли хонани ижарага олиб, манзилини маълум їилиши лозим эди. Басс іозир синглиси билан бирга чиїолмас, Женни сал нарига бориб, кєчада кутиб туриши, акаси єша жойгача элтиб їєйиши зарур эди. Отаси ишга кетганида ё миссис Герхардт бориб турармиш, ё Женнининг єзи келармиш бу ерга. Бошїа гапларни яна учрашганларида гаплашса бєлавераркан.
Она-боланинг гаплари тугамасданої хонага Герхардт кириб келди.
– Кетадими ё йєїми? – Герхардт хотинидан кескин сєради.
– Іозир, – деди миссис Герхардт. Унинг овози шундагина бириничи марта їатъийрої чиїди.
– Намунча шошилтирасан? – деди Басс.
Отаси шунда бир хємрайиб берганди, Басс їайтиб оўиз очолмади.
Эгнига єзининг биттаю битта кєйлагини кийган Женни сават кєтариб кирди. Бошига катта їийинчиликлар тушажагини билиб турганидан кєзлари їєрїувли боїарди. Бирої энди у аёл эди. У эндиликда муіаббат кучига эга бєлганидан сабру бардошига таянар ва жудолик нималигини билиб олганди. Онасини унсиз єпаркан, кєз ёшлари юзини ювди. Кейин бурилиб янги іаёт сари юрди. Кетидан эшик ёпилди.
X БОБ
Женни єзига жуда оўир бєлган бир пайтда тушиб їолган бу оламда эзгулик їадимги замонлардан бери бир амаллаб йєїолмай келарди. Чунки бу одамларга яхшилик тилашу їєлдан келганча яхшилик їилиш деганида. Яхшилик – бу олижаноблик, барчага ва іар бир одамга хурсандлик билан хизмат їилишга іозирликдир, бирої жамият бу фазилатларнинг унчалик іам їадрига етавермасди. Їадрингизни тушириб юборсангиз бошїалар сизни менсишмайди, топташаверади. Гарчи бунга арзимасангиз іам єзингизни баланд тутсангиз, сизни іурмат їилишаверади. Жамият, умуман айтганда, одамнинг їадрига унчалик етавермайди. «Бошїалар нима деркин», деган гап унга ягона меъёр. Жон саїлаш іиссиёти – яккаю ягона мезони. Фалончи аёл шаънига доў туширмадимикин? Бундан маълумки, фаїат саноїли одамларгина аіён-аіёнда мустаїил равишда єз фикрларини айтишга їодирдирлар.
Женни єзини баланд тутишга уринмасди іам унда єзини аямасликдай туўма хислат бор эди. Єзни ёмонликдан асрашга кємаклашадиган худбинлик деган нарсани унга єргатишнинг єзи бєлмасди.
Одамнинг улўайиши їийинчилик пайтларида, айниїса, яїїол кєзга ташланади. У куч-їувватга тєлиб, иїтидори ортганини сезади. Биз чатої иш їилиб їєймайлик деб їалтираб турсак-да, улўаяверамиз. Бизни иліом їийновлари йєлга солади. Табиат іеч кимдан юз єгирмайди. Биздан мабодо муіит ёки жамият юз єгирса іам барча нарсалар билан иноїликча їолаверамиз. Табиатинг баўри кенг. Шамол билан юлдузлар – сенинг дєстларинг. Саховатли ва сезгир бєлсанг бас – бу буюк іаїиїатни тушуниб етасан. Буни эітимол мураккаб формулалар тимсолида эмас, балки билимнинг моіиятидан иборат бєлган їувонч ва хотиржамликда кєрарсан. Хотиржам бєлсанг доноликка іам эришасан. Женни уйидан нари кетмасиданої Басс унга етиб олди.
– Саватингни менга бер-чи, – деди Басс. Женнининг іаяжондан тили сєзга келмаётганини кєриб, їєшимча їилди: – Сенга їаердан хона топишни билсам керак. Басс Женнини шаіарнинг єзларини іеч ким танимайдиган жанубий їисмидаги бир кампирнинг уйига олиб борди. Бу кампир Басс іозирда ишлаётган магазиндан яїинда насияга девор соати олганди. Басс кампирнинг пулга муітожлигини ва хонасини ижарага їєймоїчилигини биларди.
– Хонангиз бєшми? – деб сєради Басс єша хотиндан.
– Іа, – деди Женнига бошдан-оёї тикилиб.
– Синглимга ижарага беролмайсизми уни? Биз бошїа шаіарга кєчаётувдик, синглим іозирча боролмайди.
Кампир рози бєлди, Женни эса ваїтинча бошпанадан тинчиди.
– Сен хафа бєлма, – деди Басс синглисига жонидан ачиниб, – іаммаси яхши бєлиб кетади. Ойим іам хафа бєлмасин деди. Эртага отам ишдалигида уйга боргин.
Женни боришга ваъда берди. Басс яна унча-мунча далда берди-да, Женнининг овїатини іам кампирнинг бєйнига їєйиб, хайр-маъзур їилди.
– Мана энди, іаммаси жойида, – деди у эшикка етганда. – Іаммаси яхши бєлади. Хафа бєлма. Мен кетишим керак, эртага эрта билан кириб єтаман.
Басс кетди. Кєнгилсиз хаёллар энди уни кєпдан ташвишлантирмасди. Нега деганда синглисини чиндан іам айбдор іисоблаётган эди-да, ахир. Бу нарса (гарчи Женнининг маъюс ва паришон тортиб їолганини кєриб турган бєлса-да) йєл-йєлакай сєраб-суриштирганидан іам аён эди.
– Нимани деб шунгача бординг? – дея суриштирганди у. – Нима їилаётганингни аїалли бир марта єйлаб кєрдингми єзи?
– Буни іозир мендан сєрамаганинг маъїул. Женни шу билан акасининг сєраб-суриштирганларига чек їєйди.
Женни єзини оїламас, нолийдиган жойи іам йєї эди. Мабодо кимдир айбдор бєлса – бу Женнининг єзи. Басснинг їєлга тушиб, оиладагиларнинг тинчи бузилганию Женнининг єзини їурбон їилгани – іамма-іаммаси унутилганди.
Женни янги бегона уйда ёлўиз єзи їолганидан кейин баттар куйиб кетди. Севгилисининг єлими, шарманда бєлгани, ота уйидан їувилганига асти чидаёлмаётганидан ієнграб юборди. Тєўри, Женни табиатан сабрли їиз эди, нолишни хуш кєрмасди, бирої орзу-армонлари бирданига чипакка чиїїани уни букиб їєйди. Одамга їуюндай ёпирилиб, адойи тамом їиладиган куч їанаїа экан? Нимага ажал деган нарса бирданига чанг солиб, іаётдаги энг ёрїин ва їувончли туюлган нарсаларнинг барини чил-парчин їилади.
Женни єтмишни єйлар, Брэндер билан танишганидан буёнги воїеаларни батафсил эсларкан, їанчалар эзилаётганига їарамай, кєнглида іамон уни яхши кєриш ва эъзозлашдан бєлак туйўу йєї эканини англади. Нафсамбирини айтганда, Женнига атайин ёмонлик їилишни истамаганди. У чиндан іам яхши ва олижаноб одам эди. Чинакамига яхши инсон эди, Женни, аввало, шуни єйларкан, унинг беваїт єлганига эзилиб йиўларди.
Женни ана шу аіволда куйиб-ёниб тонг оттирди, эртасига эрта билан Басс ишга кетаётиб, йєл-йєлакай кириб єтди-да, онаси Женнини кечїурун кутишини айтди. Отаси уйда бєлмас экан, Она-бола тєйиб гаплашиб олишармиш. Женни узої кунни кеч їилгунча єлиб бєлди, кечга яїин эса хиёл димоўи чоўланди-да, еттидан чорак єтганда уйига йєл олди.
Женнини уйда бироз нохуш хабарлар кутарди. Герхардт іали іам ўазабидан тушмаганди. У келар шанбада ишдан бєшаб, Янгстаунга жєнашга їарор їилганди. Эндиликда Колумбусдан бошїа іар їандай шаіар бєлаверармиш унга. Бу ерда эса одамларнинг кєзига їараёлмасмиш. Бундан буён Колумбус унинг учун іаром эмиш. Бу ердан кетаркан, мабодо иш топса, бола-чаїасини чаїириб оларкан, бу эса мєъжазгина уй іам їєлдан кетди деган гап эди. Гаров пулини бари бир тєлолмайди, бунга умид їилмаса іам бєлади.
Герхардт бир іафтадан кейин жєнаб кетди. Женни уйга їайтиб келди. Бироз ваїтгача яна илгаригидай туришса іам, бу іол кєпга бормади, албатта.
Басс буни тушунарди. Уни Женнининг бошига тушган ташвиш ва бунинг єзига яраша оїибатлари жуда їийнарди. Колумбусда їолиб бєлмайди. Янгстаунга кєчиб єтишнинг іам иложи йєї. Мабодо іаммалари їаёїїадир кетишлари зарур бєлса бирорта катта шаіарни кєзлаганлари маъїул.
Басс оўир аіволда їолганликларини єйларкан, Кливлендда омадни бир синаб кєриш керак, деган хаёлга борди. Эшитишига їараганда у еда саноат гуркираётган эди. Мабодо у ерда омади келса борми, бошїалар іам кєчиб боришади. Отаси илгаригидай Янгстуанда ишлайверса-ю, бутун оила Кливлендга кєчиб єтса – Женни кєчада їолмайди. Басс бирданига шундай хулосага келолди, бу ниятини ахийри онасига айтди.
– Кливлендга жєнамоїчиман, – деди у бир куни кечїурун онаси іаммаларига овїат їуяётганида.
– Нимага? – миссис Герхардт єўлига іайрон бєлганича їаради. У Басс ташлаб кетади, деб їєрїиб юрарди.
– У ерда иш топсам керак, деган хаёлдаман, – жавоб їилди Басс. – Бу расво шаіарда їолишимизнинг кераги іам йєї.
– Сєкинма, – деди онаси ёзўириб.
– Іа, майли, – Басс їєл силтади, – бу ерда іар бир одам сєкинаверади. Іеч омадимиз келмади єзи. Мен кетаман, мабодо иш топсам іаммаларингиз кєчиб борасизлар. Биров бизни танимайдиган жойда тинчрої бєламиз. Бу ерда эса рєшнолик кєрмаймиз.