реклама
Бургер менюБургер меню

Теодор Драйзер – ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (страница 13)

18

– Бориб отангга айтиб їєйиш керак, – деди у. – Себастьян їамалиб їолганга єхшайди.

Женни хабар бермоїчи бєлди. Бирга борсин деб тошдай їотиб ётган Жоржни уйўотишди.

– Нима гап? – деди Герхардт болаларини кєргач, іайрон бєлиб.

– Басс іалигача уйга келгани йєї, – Женни шундан кейин оїшом кємирга борганларида ишлари єнгидан келмаганлигини айтиб берди.

Герхардт єша заіотиёї ишини йиўиштириб, болалари билан ташїарига чиїди-да, турмага йєл олди. Нима воїеа бєлганига аїли етиб турганидан юраги увишарди.

– Фаїат шуниси етмай турувди! – дея такрорларди у кафти билан терлаган пешонасини бесєнаїай артаркан, хавотирга тушиб.

Участкада навбатчи сержант Басс їамоїїа олинганини їисїача тушунтирди.

– Себастьян Герхардтми? – у рєйхатга кєз югуртираркан їайтариб сєради. – Іа, шунаїа одам бор. Кємир єўирлаган ва полицияга їаршилик кєрсатган. У сизнинг єўлингизми?

– Ach Cott! – деди Герхардт. – О, худойим! – деди у изтиробдан їєлларини буйдалаб.

– Уни кєрмоїчимиз? – сєради сержант.

– Іа, іа, – жавоб їилди ота.

– Бу ёїїа олиб чиї, Фред, – деди сержант їоровул чолга. – Боласини кєра їолсин.

Їєшни хонада турган Герхардт усти-боши дабдала ва калтакланган Себастьян кириб келаётганини кєрганида бєшашиб кетиб, йиўлаб юборди. Унинг тили сєзга келмасди.

– Йиўлама, дада, – деди Себастьян мардликни їєлдан бермай. – Иложини їилолмадим. Майли, іечїиси йєї. Эрталаб чиїариб юборишади.

Герхардтни ўам адойи тамом їилганидан аъзойи бадани їалт-їалт їиларди.

– Йиўлама, – єзини аранг босиб турган Себастьян гапида давом этди. – Менга іеч нима бєлмайди. Йиўидан нима фойда?

– Биламан, биламан, – деди чол изтиробда, бирої єзимни босолмаяпман. Бу іаммаси менинг айбим, шу ишни їилишингга йєл бердим.

– Йєї, йєї, – эътироз билдирди Себастьян, бунга сенинг даілинг йєї. Ойим биладими?

– Іа, билади. Женни билан Жорж іозиргина келиб айтишди менга. Мен іозиргина билдим…

Герхардт яна йиўлаб юборди.

– Бєлди, бунаїа эзилаверма, – деди Себастьян. Єшал даїиїада Себастьяннинг табиатидаги энг яхши томони – одамгарчилиги єзини кєрсатди. – Іаммаси яхши бєлиб кетади. Ишингга боравер, хафа бєлма. Іаммаси яхши бєлиб кетади.

– Нимага кєзингнинг таги кєкарди? – деди отаси йиўидан їизарган кєзларини єўлидан узмай.

– Э, мени ушлаб олган йигит билан жиндай ўижиллашувдик, – жавоб берди Себастьян жилмайишга уриниб. – Їочиб їоламан, девдим-да.

– Бу иши бекор їилибсан, Себастьян, – деди Герхардт. – Сенга жуда жабр бєлиши мумкин. Ишингни їачон кєришаркан?

– Эртага, эрталаб, дейишди, – жавоб їилди Басс. Соат тєїїизда.

Герхардт єўлининг олдида яна бироз бєлди. Бассни ота-онаси кафилга олиши мумкинлиги ё мумкинмаслиги, солинадиган жарима ва турмада ётиш хавфи борлигидан гаплашишди-ю, лекин бир тєхтамга келишолмади. Ниіоят, Басс отасини кетишга кєндирди, бирої хайрлашаётганларида Герхардт бєлганича бєлди. Уни ўам букиб їєйганидан аранг олиб чиїишди.

– «Иш расво, – деди Басс єзига-єзи камерага кирганида, отасини єйларкан. – Ойимга іам бир бало бєлади энди…»

Басс ойисини єйларкан, ниіоятда іаяжонга тушди.

– «Эі, афсуски, єша зормандани бир урганда аўдара олмадим-да, – дерди у ичида. – Мен аімої їочиб їололмаганимни кєрмайсизми».

VII БОБ

Герхардтнинг боши їотди. У кечаси иккидан эрталабки тєїїизгача кимдан ёрдам сєраш мумкинлигини билолмади. Хотини билан маслаіатлашгани уйига кирди-ю, кейин иш жойига їайтди. Ёрдам їилишга кєнадиган фаїат битта одам эсига келди. У іам бєлса шишасоз фабрикант Хеммонд эди. Бирої Хеммонд іозир шаіарда эмасди. Дарвоїе, Герхардт буни билмасди іам.

Соат тєїїизга судга Герхардтнинг єзи борди. Уйда оиланинг бошїа аъзолари судга бормасин деган фикрга келишилганди. Миссис Герхардтни эри іамма нарсадан хабардор їиладиган, їайтиб келибої, барини айтиб берадиган бєлди.

Судда Себастьян анча кутиброї їолди, чунки ундан олдин бир неча кишининг иши кєрилиши керак эди. Ниіоят, Себастьянни чаїиришди-да, ёўоч тєсиї олдига іайдаб келишди.

– Кємир єўирлаган, жаноби олийлари, полициячига їаршилик кєрсатган, – деб тушунтирди Себастьянни їамоїїа олган полициячи.

Судья Себастьянга диїїат билан їаради. Йигитнинг тирналган ва мушт тушган башарасини кєргандан кейин энсаси їотди.

– Хєш, йигит, – деди у, – єзингизни оїлаш учун нима дея оласиз? Кєзингизнинг таги нимага кєкарди?

Себастьян судьяга бир їаради-ю, индамади.

– Уни мен їєлга туширдим, – деди изїувар. Компаниямизга їарашли платформада кєриб їолдим. Їочмоїчи бєлди, маікам ушлаб їолсам, менга ташланди. Манави одам гувоі, – изїувар шундан кейин Себастьянни ишлашга кємаклашган ишчини кєрсатди.

– Сизни шу урдими? – судья изїуварнинг даіани шишганини кєриб сєради.

– Іа, сэр, – изїувар єчи олинажагидан хурсанд іолда жавоб їилди.

– Ижозатингиз билан, – Герхардт олдинроїїа эгилиб, гап їистирди, – у менинг єўлим. Кємирга юборишган экан. У…

– Биз їарши эмасмиз, йєлда тєкилган кємирни териб олишаверишсин, изїувар Герхардтнинг гапини бєлди. – Бу эса платформадан шерикларига кємир ташлаётувди. Шериклари эса олтита эди.

– Платформадан кємир ємармасдан кун кєришга їурбларинг етмайдими-а? – судья шундай деди-ю, ота ёки єўил жавоб беришга улгурмаслариданої їєшимча їилди: – Нима иш їиласиз?

– Вагонларни тузатаман, – деди Себастьян.

– Сиз-чи? – судья Герхардтга єгирилди.

– Миллернинг мебел фабрикасида тунги їоровулман.

– Іммм, – деди судья Себастьяннинг іамон єшшайиб ва тикка їараб турганини сезиб, – гап бундай, бу йигит зиммасида кємир єўирлашдек айбни олиб ташласа бєлади, бирої унинг їєли жуда югурик экан. Колумбусда бусиз іам муштлашувлар етарли. Єн доллар.

– Ижозатингиз билан… – Герхардт оўиз очувди, суд пристави уни туртиб юборди.

– Бошїа іеч нима эшитишни истамайман, – деди судья. – Їайсарлигини їаранг-а. Кимнинг навбати?

Герхардт музтар бєлса іам, ишнинг кети баттарої тугамаганидан іар їалай мамнун іолда єўлининг ёнига борди. Пулни бир амаллаб топарман, дерди у ичида. Яїин борганида єўли унга ачиниб їаради.

– Іаммаси жойида, – Басс отасини тинчитишга уринди. – Фаїат мени бир оўиз бєлса іам гапиртирмади-да.

– Хайриятки, кєпрої жарима солмади, – деди отаси ташвишланиб. – Энди пул топиш іаракатига тушамиз.

Герхардт шундан кейин уйига бориб, хавотир олиб єтиришган хотини ва болаларига іукмни айтди. Миссис Герхартнинг рангида ранг їолмади, шундай бєлса іам іайтовур енгил тортди. Нега деганда, єн долларни бир амаллаб топса бєлади. Женни отасининг гапларини баїрайганича тинглар, оўзини іам юмолмасди. Бу воїеа уни жуда іам ларзага солганди. Бечора Басс! У доимо іушчаїчаї ва оїкєнгил эди-я. Їамалиб їолгани їанчалар даішат!

Герхардт Хеммонднинг іашаматли уйига боришга ошиїди, бирої фабрикант шаіарда эмасди. Шундан кейин озрої таниши бєлган Женкинс деган адвокат эсига тушиб, идорасига борди, бирої уни іам тополмади. Герхардтнинг баїїол ва кємирчилардан яна бир неча таниши бєлса іам, улардан їарздор эди. Пастор Вундт їарз бериб туриши мумкин эди, бирої шундай одамга бориб, бор гапни айтишга Герхардтнинг бети чидамади. У икки-уч танишига ялиниб кєрди, бирої улар Герхардтнинг кутилмаган ва ўалати илтимосини эшитиб, силлиїїина рад этишди. Герхардт соат тєртда іориб-чарчаб ва бир іолатда їайтиб келди.

– Нима їилишимниям билмайман, – деди у тарвузи їєлтиўидан тушиб. – Іеч аїлимга сиўдиролмаяпман.

Женни Брэндерни хаёлига келтирди, бирої аіволлари оўир бєлишига їарамай, бориб ундан ёрдам сєрашга ботинолмасди. Отасининг гаплари ва сенаторни їаттиї койиганини унутмаганди. Соатини иккинчи марта гаровга їєйишган, пул топишнинг бошїа йєлини эса билмасди.

Оилавий кенгаш єн яримгача чєзилса іам бирор чора топилмади. Миссис Герхардт ердан кєзини узмай, іадеб їєлини эзўиларди. Эри эса хаёлчан іолда ої оралаган сарўиш сочларини кафти билан силарди.

– Бари бефойда, – деди у пировардида. – Іеч чорасини тополмаяпман.

– Бориб ёт, Женни, – деди онаси юраги ачишиб. – Бошїаларниям ухлат. Бу ерда єтиришларингдан фойда йєї. Балки єзим бирор иложини їиларман. Іаммаларинг бориб ётинглар.

Женни єзининг хонасига кетди, бирої кєнглига уйїу сиўмасди. Отаси сенатор билан ўижиллашиб їолганидан кейин кєп єтмай газетада сенаторнинг Вашингтонга кетганлигини єїиганди. Їайтиб келгани эса матбуотда хабар їилинмаганди. Шунга їарамай, у їайтиб келган бєлса іам ажаб эмас. Женни хаёлга ботганича кєримсиз столчадаги кичкина энсиз кєзгу їаршисида туриб їолди. Вероника эса аллаїачон ётиб їолганди. Женни ниіоят, їатъий бир їарорга келди. У сенатор Брэндернинг олдига боради. Агар у шу ерда бєлса Бассни чиїариб беради. Буниси турган гап. Нега Брэндернинг іузурига бормас экан – сенатор уни севади-ку, ахир. Менга турмушга чиїїин, деб неча марта илтимос їилди. Бориб ёрдам сєраса бир нима бєладими?

Женни бир нафас иккиланиб турди, кейин Вероника бир текисда ухлаётганини кєриб, жакети билан шляпасини кийди-да, емакхонада битта-яримта йєїмикин, деб эшикни аста очиб кєрди.

Уйда тиї этган товуш эшитилмас, фаїат ошхонада Герхардт тебратма стулда чайїалиб єтирарди. Іамма хоналар зим-зиё, биргина Женнининг хонасида кичкина чирої ёнар, ошхона эшигининг тагидан іам сарўиш шулъа кєзга ташланарди. Женни чироїни пуфлаб єчирди, сєнгра зипиллаганча, шарпа чиїармай ташїари эшик ёнига бориб, уни очди-ю, тун їєйнига кирди-їолди.