Теодор Драйзер – ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (страница 1)
Теодор Драйзер
ЖЕННИ ГЕРХАРДТ
Роман
Бу асар марказида ажойиб їалб соіибаси бєлган їиз Женнининг таїдири туради. Яхши ниятли, іис-туйўулари беўубор Женни єзининг іалол меінати билан кун кєришга, олижаноб инсон бєлиб етишишга интилади. Бирої капиталистик тузумнинг ёвуз кучлари бу покиза їиз таїдирини іам єз гирдобига олади, соф муіаббатини поймол этади.
“Женни Герхард” ёзувчининг тенгсизлик оламидаги инсон таїдирига баўишланган энг яхши асарлари їаторида туради.
Эркин НОСИРОВ таржимаси
I БОБ
1880 йил кузининг cубіидамларидан бирида ёши єтинїираган бир аёл єн саккизга кирган їизи билан Колумбус шаіридаги (Огайо штати) манаман деган меімонхонага бош суїди-да, нозирга яїинлашиб, бу ерда бирорта иш топилармикан, деб сєради. Аёл тєладан келса іам, камїувват кєринар, єзини камтарин ва одми тутарди. Очиї чеірали, камтарин ва мулойимгина боїаётган кєзларида андуі кєлкаси ботин эди – буни ожиз, мусибат адойи тамом їилган кишининг башарасига ачиниб тикилган одамгина пайїай оларди. Іозирда онасидан кейинроїда туриб, теварак-атрофга ясама бепарволик билан назар ташлаётган їизининг тортинчоїлиги ва уятчанлиги їайдан пайдо бєлганини тушуниш іам їийин эмасди. Бу їизнинг табиатидаги онасидан єтган тасаввур, туўма сезгирлик ва мурўаклигига їарамай ажиб аїл соіибасига хос бєлган мутаассирлик отасидан єтган жиддий ва вазминликка омухта эди. Аёлларни бу ерга муітожлик етаклаб келганди. Улар азбаройи їашшоїлик тимсолидек туюлганларидан іатто нозирнинг іам юраги эзилиб кетди.
– Їанаїа иш їидиряпсизлар? – деб сєради нозир.
– Балки бирор жойни йиўиштириб ё тозалаб бериш керакдир, – она ботинмайрої жавоб берди. – Пол ювиш іам їєлимдан келади.
Їиз шунда їєнишиб їєйди. У ишлагиси келмаганидан эмас, балки йєїчиликдан їора ишга іам розиликлари шундоїїина билиниб турганидан эзилиб кетганди. Нозир, эркакларга хос бир тарзда, чиройли їизнинг эзилаётганидан таъсирланди.
– Бирпасгина сабр їилинг, – нозир шундай деди-да, идорага кириб, катта хизматчи аёлни чаїирди.
Меімонхонада чиндан іам иш бор экан. Бу ерда фаррош аёл ишдан бєшаб кетганидан асосий зина билан киравериш їаровсиз ётарди.
– Ёнидаги їизими? – деб сєради катта хизматчи узоїдан Она-болага їараб.
– Менимча, шунаїа.
– Начора бугунданої ишга тушаверишсин. Їиз онасига їарашса керак-а?
– Катта хизматчи аёл билан гаплашинг, – деди жойига їайтиб келган нозир мулойимлик билан. – Мана буёїїа єтинг, у ён томондаги эшикни кєрсатди. – Єша ерда келишиб оласизлар.
Бу манзарани касби ойнасоз бєлган Уильям Герхардт ва унинг оиласи бошига тушган беіисоб бахтсизликлар ва муваффаїиятсизликларнинг фожиявий якуни деса бєларди. Бу одам ишсиз їолганидан (камбаўал меінаткашлар таїдирнинг бунаїа іунарларини яхши билишади) эндиликда іар тонгни жонсараклик билан кутар, янги кун єзига, хотинига ва олтита боласига нима олиб келишини билмас, чунки буларнинг нону насибаси тасодифнинг мурувватига боўлиї эди. Герхардтнинг єзи ётиб їолганди. Тєнўич єўли Себастьян ёки єртоїлари айтганларидай Басс шу ердаги вагонсозлик устахонасида шогирд бєлиб ишлар, іафтасига фаїат тєрт доллар оларди. Бош їизи Женевьева єн саккизга кирганига їарамай шу пайтгача їєлида бирор іунари йєї эди. Герхартнинг бошїа болалари іам бор, улар – єн тєрт яшар Жорж, єн иккига кирган Марта, єн ёшли Уильям ва саккиз яшар Вероника эдилар. Улар ишлашга іали ёшлик їилганларидан іаммаларини боїиш зарур эди. Герхардтга їарашли уй оиланинг ягона мулки ва таянчи бєлиб, у іам олти юз долларга гаровга їєйилганди. Герхардт бу пулни йиїїан-терганларини уй олишга сарфлаб, болам-чаїам бемалол турсин, деб ёнига уч хонаю бир айвон солмоїчи бєлганида олганди. Гаров пулидан тєла узилишга бир неча йил бор эди. Бирої аіволлари ночорлашиб їолганидан асосий їарзини тєлаш учун жамўарилган озгина маблаў іам, йиллик фоизлар іисобига тєланадиган бадал іам киришиб кетди. Гердхардтнинг їєлидан эндиликда іеч нарса келмас, аіволи жуда танглигини іам тушунарди. Доктор іаїию гаров пулининг тєланмаган фоизлари іиїилдоўидан буўиб турар, їассоб билан булкачидан їарздор бєлиб їолганини эса айтмаса іам бєларди. Улар Герхардтнинг єта инсофли одамлигига ишонганлигидан їєлларидан келганча насия нарса беришарди. Буларнинг бари Герхардтни їийнар ва азоб берар, дардини енгиб олишига тєсїинлик їилгани їилган эди.
Миссис Герхардт журъатсизликдан мутлаїо йирої аёл эди. У мижозлар топишига муваффаї бєлганда уларнинг кир-чирларини ювиб турар, бошїа пайтларда болаларининг кийимларини тикиб-чатар, уларни мактабга отлантирар, овїат їилар, іаста эрига їарар ва йиўлаган пайтлари іам бєларди. Кєпинча бирорта янги баїїоллик дєконини їидириб топар (іар сафаргиси уйидан тобора олисрої бєларди), аввалига наїд пул тєлаб нарса олар, кейин насия їилишга єтарди. Бошїа баїїоллар соддадил валинеъматга шипшитиб їєймагунча шу аівол давом этаверарди. Жєхори іаммасидан іам арзон эди. Миссис Герхардт їозонни тєлдириб жєхори пиширар, салкам ягона саналган бу таом наї бир іафтага етарди. Зоўора унидан їилинган бєтїа іам йєїдан кєра яхширої бєлиб, унга жиндай ёў тушса борми, салкам базм бєларди іисоби. Герхардтлар хонадонида їовурилган картошка зєр таом саналар, їаіва аіён-аіёнда насиб їилар эди. Кємирни яїинроїдаги темир йєл депосининг кесишган йєллари бєйлаб челак ва саватда териб келишарди. Єтинни іам яїинроїдаги ёўоч омборларидан шу йєл билан топиб келишарди. Улар шу тариїа бир амаллаб кун кечиришар, оталари тузалиб кетиши ва ойна заводида яна иш бошлашидан деярли іар соат умидвор эдилар. Бирої їиш яїинлашиб келар, Герхардт эса тобора умидсизликка тушарди.
– Бу аіволдан тезрої їутилмасам бєлмайди, – деб їєярди бу їайсар немис дам-бадам. Унинг жарангсиз овози юрагини кемираётган ташвишларни ифодалашга ожизлик їилади.
Бу мусибатлар етмагандай, кенжатой Вероникага їизамиї чиїиб, бир неча кунгача ол кетди– Ол їєйди бєлиб ётди. Онаси іамма ишини ташлаб їєйди, боласи ёнидан жилмай ибодат їилаверди. Доктор Элуонгер раімдиллик їилиб, іар куни касалдан хабар олиб турди. Лютеранлар руіонийси, пастор Вундт муїаддас черков номидан тасалли бериб кетарди. Икковлари іам хонадонга тунд мунофиїлик руіидан бєлак нарсани олиб киришмасди. Бошдан оёї їора кийинган бу одамлар яратган эгамнинг вакиллари эдилар-да. Миссис Герхардт, їизчамдан айриляпман, деган хаёлда дарди дунёси їоронўи іолда їизининг ёнида мижжа їоїмай єтирарди. Уч кундан кейин хавф єтиб кетди, бирої хонадонда бир тишлам нон йєї эди. Себастьяннинг маоши дори-дармонга кетди. Фаїат кємиргина текинга тушарди, бирої болаларни деподан бир неча марта їувиб солишди. Миссис Герхардт иш їидириб борса бєладиган жойларни бирма-бир хаёлидан єтказди-да, иши єнгидан келишига сира умид їилмаган іолда меімонхонага йєл олди. Мана, мєъжиза рєй бериб, омади келиб турибди-да.
– Їанча тєлашимизни хоілайсиз? – сєради катта хизматчи.
Миссис Герхардт, буни сєраб єтиришади, деб сира іам єйламаганди. Муітожлик эса унга дадиллик берди.
–кунига бир доллар унчалик кєплик їилмасмикан?
– Маъїул, – деди катта хизматчи. – Іафтада тахминан уч кунлик иш йиўилиб їолади. Іар куни тушдан кейин келсанглар бемалол эплайсизлар.
– Раімат сизга, – деди миссис Герхардт. – Бугундан бошлайверсак бєладими?
– Іа. Юринглар, челак билан латталар їаердалигини кєрсатаман.
Она-бола ногаіон иш бошлашган мусофирхона єша пайтлар учун іам, Колумбус шаіри учун іам ниіоятда ажиб даргоі саналарди. Колумбус –штатнинг пойтахти бєлиб, эллик минг аіолиси бор эди. Бунинг устига бу ерда іамиша мусофирлар кєп бєлар, шу важдан іам шаіарда меімонхоналар ва мусофирхоналар кєпайиши лозим эди. Бу іолдан жуда єринли фойдаланилар, шаіарликларнинг єзлари іар іолда ўурур билан шундай єйлашарди. Колумбуснинг марказий майдонида беш їаватли баіайбат бино їад кєтарган, шунингдек, штатнинг їонун чиїарувчи мажлиси ва энг йирик магазинлар іам шу ерда эди. Меімонхонанинг кенг-кєлам вестибюли –киравериши яїинда їайтадан таъмирдан чиїарилганди. Саіна ва деворларнинг мармар їопламаси їотириб артиб-тозаланганидан кєз нурини олгудек ялтирарди. Юїорига панжараси ёнўої дарахтидан їилинган ва поёндоз гиламни маікам тутадиган мис чивиїли бєлган ажойиб зина олиб чиїарди. Вестибюлнинг бир чеккасидаги пештахта анча-мунча жойни эгаллаган бєлиб, унда газета ва сигаралар сотилади. Зина тагидаги пештахта ортида меімонхона ходими навбатчилик їиларди, меімонхона маъмурияти жойлашган хона іам шу ерда эди. Іамма жойга ёўочнинг аъло навлари ишлатилган ва єша даврнинг янгилиги бєлган газ чироїлар єрнатилганди. Вестибюлнинг охирида жойлашган, эшик ортидан креслолар, соч-саїол оладиган ялтирої асбоблар кєзга ташланиб турарди. Меімонхона олдида доимо иккита ёки учта омнибус кєринар, улар поездлар жадвалига монанд іолда келиб– Кетиб туришарди.
Штатнинг энг йирик сиёсий ва жамоат арбоблари ана шу карвонсаройга тушишарди. Бир їанча губернаторлар навбатма-навбат уни єзларига їароргоі їилишганди. Їєшма штатлар конгрессининг икки сенатори иш билан Колумбусга келганларида, албатта, шу меімонхонадаги энг аъло хоналарда туришарди. Меімонхона эгаси булардан бири бєлган сенатор Брэндерни єзининг доимий истиїоматчиси іисобланар, нега деганда бу кекса бєйдоїнинг Колумбусда ана шу меімонхонадан бєлак бошпанаси йєї эди. Меімонхонанинг бошїа, камрої турадиган истиїоматчилари орасида конгресс ва штатнинг їонун чиїарувчи мажлиси аъзолари, шунингдек, ўайрирасмий сиёсатчилар, коммерсантлар, адвокатлар, врачлар, хуллас іар їанаїа одамлар бор эди. Бу їурама оломон келиб– Кетиб турар, меімонхонадаги іаёт турлича ва сертараддуд кечарди.