Робин Шарма – Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! (страница 4)
“Суперҳаёт” дастури принципларини амалда муваффақиятли қўллашнинг асосий калити бу ўз бошидан баланд сакрашга интилишдир. Ўзингизни ҳам, эришган натижаларингизни ҳам ўзгаларники билан солиштирманг. Сиз – алоҳида оламсиз, ўзининг, фақат ўзигагина хос бўлган салоҳият ва камчиликларига эга бўлган олам. Қадимий Шарқ ҳикматида айтилганидек:
Ҳар кунлик ўрганажак ғояларингизни ҳаётга татбиқ қилиб бориш ва уни сезилар-сезилмас, аммо доимий ўзгаришлар билан тўлдириш орқали ўз энергиянгиз ва қарор қабул қилиш қобилиятингизни қишда қорни думалатиб ясаган қортўпингиз каби босқичма-босқич улғайтирасиз. Ўз ютуқларингизни “Муваффақият журнали”га қайд этиб бориш билан қизиқиш ва иштиёқларингиз сезиларли равишда ўсганлигига гувоҳ бўласиз. Дастурга қатъий амал қилиш борасидаги қарорингизни оммага ёйиш эса олдингизга қўйган мақсадларингиз рўёби тўкин, бенуқсон ҳаёт ва мутлақ фаровонликка эришиш йўлидаги ҳаракатларингизни сидқидилдан бажаришга ундаб туради.
ИККИНЧИ БЎЛИМ
ОНГИНГИЗНИНГ ЧЕКСИЗ ИМКОНИЯТЛАРИ
ЎЗ-ЎЗИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚАРОРИНГИЗ – “КАЙЗЕН”
“Кайзен” япон тилида абадий, тўхтамас такомиллашувни билдиради. Ўз-ўзини мукаммаллаштириш, ўстириш йўлидан ҳам мақбул ва муҳим йўл бормикин? Кўп йиллар аввал Конфуций айтган сўзларни эслаймиз:
Сиз, шунингдек “Кайзен принципи”ни кундалик ҳаётингизда, онгингизнинг ўз имкониятларини тўлиқ намоён қила олишини таъминлашда фойдаланишингиз мумкин. Кимдир пайқаб қолибди: онг деганлари жуда ёмон ҳукмдор ва шу билан бирга жуда одобли хизматкор ҳам экан. Онгингизни такомиллаштириш ва уни энг олий фикрлар чўққисигача олиб чиқишга киришиш билан Сиз ўз қарамоғингизда шундай ажойиб хизматкорга эга бўласиз. Ва бу хизматкор, шубҳасиз, Сизга ўзингиз эришишга интилаётганингиз – ҳаловат, фаровонлик ва қувончга тўла олам эшикларини очажак.
Исталган буюк муваффақиятлардан бирининг тарихига назар солиб кўринг. Ҳеч шубҳа йўқки, унинг музаффари айнан “Кайзен” принципи бўйича ҳаракат қилганлигига гувоҳ бўласиз. Бу шахслар ўз ҳаётларнинг ҳар бир муҳим жабҳасини, майли, майда бўлсин, аммо ҳар кунлик – сурункали муваффақиятлар билан таъминлаб борганлар. Шунинг учун ҳам улар ўзларидан имконлари етган жами нарсанинг энг аълоларини сиқиб чиқара олганлар. Шахсий такомиллашув банкдаги ҳисоб рақами демак (келинг, уни шахсий муваффақият ҳисоб рақами деб атайқоламиз). Ўзингизни ҳар кунлик такомиллаштирув, вақтингизни машғулотлар, ўқиш, тафаккур ёки мустаҳкам алоқалар ўрнатишга сарфлаш билан ўз ҳисоб рақамингизга омонат қўйиб бораверасиз. Ҳар ойда, масалан, Сиз ўз оламингиз сифати даражаси ва бойлиги миқдорини ҳеч бўлмаганда 30 фоизга ўстирасиз. Бир йилдан сўнг эса Сизнинг оламингиз аввалгига қараганда 365 фоиз, ҳатто унда ҳам кўпроққа (омонат фоизи ҳисобига) бойийди, яхшиланади. Аммо агарда Сиз ҳаддан ортиқ миқдорда уйқуни “тортаверсангиз”, арзимаган нарсалар устида беҳаловат бўлиб бошингизни қотираверсангиз ёки ёнбошлаб олиб телевизор кўриш, овқат ейиш билан умр ўтказсангиз… Унда шахсий муваффақият ҳисоб рақамингиздаги бойликларингизни бефойда совураётган бўласиз.
Буюк бўлиш учун буюк ишлар қилиш лозим. Тўхташдан бош тортаётган одамни ҳеч бир куч тўхтата олмайди. Шундай бўлса-да кўпгина одамлар ҳалигача ушоқдеккина муваффақиятга олам-олам муаммо ва қийинчиликлар эвазига эришиб келмоқдалар, гўё уфқдан-уфққача осмонни тўсиб қўйган қуюқ қора булутлар орасидан онда-сонда мовий осмонни кўриб қолиш умидида яшаётганлардек. Бундай одамлар ҳеч қачон асл муваффақиятнинг сеҳрли сирини англаёлмайдилар: қуёш нури ва мовий осмондан баҳра олиш учун уларни ердан туриб қўл билан ҳайдашга уриниш эмас, шунчаки ўша булутлардан юқорироққача кўтарилиш кифоя.
Булутлар ҳамиша ўзларига тақдир қилинган жойдалар ва ҳеч қаёққа жилмайдилар. Аммо кимки ўз онги ва танини энг мақбул “парвоз қиялиги”га тўғрилай билса, булутлардан юқорироққа кўтарилишнинг ва саодатнинг мовий осмони остида яшашнинг уддасидан чиқиши мумкин. Ўзингизни мана шундай қатъийликка бағишланг ва бу ҳиссиётни ҳаётингизнинг ҳар бир кунида туйинг. Ғолиб бўлинг, чемпион бўлинг. Эсланг, бахт бу ўша ажойиб саёҳатнинг, сафарнинг ўзи деб айтган эдик, келажакда етиб борадиган манзилингиз – сўнгги нуқта эмас. Сўзсиз, вақти келади, шахсиятингиздаги гўзал хислатларингиз Сизни мутлақ эркинлик ва қувончни ҳис қила оладиган гўшага элтади. Бу шундай гўшаки, у ерда барча орзулар рўёга кўчади. Ана ўша гўша шахсий КАМОЛОТдир. Ана ўша гўша – “Суперҳаёт”.
Миянгиз ҳеч бўтқа билан тўлдирилган жомни эслатиб юборганми? Сизни йўлдан оздириб қўйиш ёки бутун диққат-эътиборингиз ва ҳафсалангиз талаб қилинадиган юмушдан чалғитиш қанчалик осон? Сиз ўзингизда қатъият кучи ёки шахсий интизом етишмаслигини сезасизми? Ўша машъум ва ҳалокатли фикрий қолипларга қайта-қайта мурожаат қилиб қўявераётганингизни пайқаб қоласизми? Агар шундай бўлса, ўзингиздаги жамики қатъият кучини (шубҳа йўқки, у ҳалигача ич-ичингизда мудрамоқда) онгингизни чиниқтириб, уни боп формага солишга сафарбар қилишингиз лозим. Юқорида билиб олганингиздек, онг мушакларни эслатади: агар ундан фойдаланмас, уни ҳар куни иш билан банд қилиб – чарчатиб турмас экансиз, у юмшоқ ва бўшанг бўлиб, ҳеч юмушга ярамай қолади. Бўшанг миядан ҳам – заиф фикрлар чиқади. Заиф фикрлар эса, ўз навбатида, сиздаги энергияни сўриб олади ва ҳаракатларингизни чегаралайди. Чегараланган, самарадорлиги паст бўлган ҳаракатлар эса ҳозиргидан яхшироқ бўлиш, истаган нарсангизга эришишингизга имкон бермайди.
Исаак Ньютон, анъанавий физиканинг отаси, бўлакча бир қобилият эгаси эди: аниқ бир масаланинг ечими билан шуғулланар экан, то унинг ечимини топмагунича бутун диққат-эъриборини шунга бериб, эрталабдан-кечгача айнан шу билан машғул бўларди.