реклама
Бургер менюБургер меню

Теодор Драйзер – ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (страница 7)

18

– Буёїїа келинг-чи, яїинрої, Женни.

Їиз яїин келганида Брэндер бирдан їєлидан ушлади.

– Їани Женни, – деди сенатор їизнинг кєзларига хушчаїчаї ва синовчан тикилиб, – мен іаїимда їанаїа фикрдасиз?

– Билмайман, – деди Женни уялганидан кєзини четга олиб їочиб, – нимага сєраяпсиз?

– Йєї, биласиз, – эътироз билдирди сенатор. – Мен іаїимда їандайдир фикрингиз бор. Єшанинг їанаїалигини айтинг.

– Іеч їанаїа фикрим йєї, – їиз соддадиллик билан жавоб їилди.

– Унаїамас, бор, – такрорлади сенатор. Їизнинг жавоб беришдан ошкора бєйин товлаётгани сенаторни завїлантирар ва їизиїишини оширарди. – Мен іаїимда бирор нарсани єйлашингиз керак-ку, ахир. Хєш, єша нима?

– Сизга ёїаманми-йєїми, деб сєраяпсиз, шундайми? – Женни келишган сенаторни янада улуўвор кєрсатиб турган ої оралаган їалин сочлари тепасидан боїаркан, очиїчасига сєраб їєя їолди.

– Іа, – жавоб їилди сенатор бироз бєшашиб.

Женни ноз-карашмани эплолмасди.

– Іа, менга ёїасиз, албатта, – деди Женни чиройли жилмайиб.

– Мен іаїимда бундан бошїа бирор нарсани єйламаганмисиз?

– Менимча, сиз жуда сахий одамсиз, – жавоб їилди Женни баттар тортиниб. У їєлини сенатор іалиям ушлаб турганини эндигина сезганди.

– Іаммаси шуми? – сєради сенатор.

– Бу камми іали? – Женни шундай деркан киприклари титраб кетди.

Сенатор Женнига тикилди, шунда їиз іам хушчаїчаї, дєстона, тикка боїїан эди, уни чуїур іаяжон босди. У їизнинг чеірасини унсиз єрганарди. Їиз эса, бу синовчан нигоінинг замирида нима ётганига унчалар тушунмаса іам, четга єгирилиб, їунишди.

– Хєш, менимча сиз ажойиб їизсиз, – деди сенатор пировардида. – Айтинг-чи, мен сизга ёїимтой одам бєлиб туюлмаяпманми?

– Туюляпсиз, – Женни тутилмай жавоб берди.

Сенатор кресло суянчиўига єзини ташлаб, бу гап жуда їизиї чиїїанидан кулиб юборди. Женни іам сенаторга їизиїиш билан їараркан, жилмайди.

– Нимага куляпсиз? – сєради Женни.

– Гапингизга-да. Кулишим керак бєлмасаям куляпман. Сиз мени зиўирча іам їадрламайсиз. Сизга мутлаїо ёїмасам іам керак.

– Йєї, ёїасиз, – деди Женни жиддий. – Сиз жуда яхшисиз.

Женнининг тєўри гапираётгани кєзларидан билиниб турарди.

– Хє-єш, – сенатор шундай дея їизни баўрига секингина тортиб, ёноўидан єпди.

Женни «вой» дея іайрат ва їєрїувдан їаддини ростлади.

Бу икковларининг муносабатларидаги янги бир нарса эди. Женни билан давлат кишиси єртасидаги тафовут бир лаізада йєїолди-їолди. Женни сенатордаги илгари єзи сезмаган жиіатларни пайїаганди. У зумда Женнига кєринди-їєйди. Энди сенатор Женнини аёлдай кєради, уни севиб їолган. Женни буёўига нима їилишни, єзини їандай тутишни билмасди.

– Сизни їєрїитиб юбордимми? – деди Брэндер.

Женни єзи іурмат їилишга єрганиб їолган бу одамга їаради-да, жилмайиб:

– Іа, їєрїитиб юбордингиз, – деди холос.

– Менга жуда іам ёїїанингиздан шундай бєлди.

Женни бир даїиїа єйлаб турди-да:

– Кетишим керак, – деди.

– Ана холос, – деди Брэндер нолигандай, – наіотки, шуни деб їочиб кетсангиз?

– Йєї, – Женни негадир єзини кєрнамак сезди, – кетмасам бєлмайди. Уйдагилар хавотир олишади.

– Мендан хафамасмисиз?

– Йєї, – деди їиз жиндай нозланиб. Сенатор илгари уни сира бундай їилганини кєрмаганди.

Женни сенаторни єзига мафтун їилиб олганини сезарди, бу эса жуда бошїача, ажойиб іол бєлганидан икковлари іам негадир іижил эдилар.

– Нимаики бєлмасин, сиз энди меникисиз, – деди сенатор єрнидан їєзўалиб. – Бундан буён сизга їарашиб тураман.

Женнига бу гап ёїарди. «У мєъжизалар іам ярата олади, – дерди ичида, – іаїиїий сеіргарнинг єзи!» Їиз уёї-буёўига аланглади, бундан буён янгича, ўаройиб іаёт бошланажагини єйларкан, суюнганидан боши гир-гир айланарди. Сенатор айтмоїчи бєлган гапларнинг іаммасига тєла тушуниб етмаганди-да. У яхши ва олижаноб бєлса ажаб эмас, ажойиб нарсалар совўа їилади. Бахтли бєлади, албатта. Женни іозирги аіволи беєхшовлигини пайїамаган ва сезмаган іолда сенаторнинг ич кийимлари солинган тугунни їєлига олди. Бу эса сенаторга їаттиї калтак бєлди.

«У іамманинг ич кийимини ташиб юрмаслиги керак», деб єйлади ичида сенатор. Женнига меіри товланиб, унга ич-ичидан ачиниб кетди. У їизнинг юзини бу сафар меірибон іомийдек кафтлари орасига олди.

– Іечїиси йєї, їизча, – деди у. – Бу ишларни умрбод їилмайсиз. Мен бирор йєлини топаман.

Шундан кейин уларнинг муносабати янада яхшиланди ва їуюїлашди. Женни яна келганида сенатор креслосининг бандига єтїазди-да, ота-онасининг аіволи, єзининг истак-орзуларини батафсил суриштирди. Сенатор їиз саволларига четлаб жавоб бераётганини, айниїса, дадасининг иши їанаїалигини айтмаётганини пайїаб їолди. У отаси уйма-уй юриб, єтин арралашини гапиришга їийналарди. Брэндер бунда жиддийрої гап борлигини гумон їилди-да, яїин орада Женнининг уйига бориб, тагига етмоїчи бєлди.

Брэндер їєли бєш дастлабки субіидамдаёї шундай їилди іам. Бу конгрессда їаттиї олишув бошланиб, Брэндер маўлубиятга учраганидан уч кун олдин бєлганди. Їолган уч кун ичида бирор нарса їилишнинг иложи йєї эди. Хуллас, Брэндер асони їєлга олди-да, Герхардтларнинг уйига їараб юрди. Ярим соатлардан кейин уларнинг эшигини їатъият билан таїиллатиб турарди.

Эшикни миссис Герхардт очди.

– Салом! – деди сенатор іушчаїчаї іолда. Миссис Герхардт саросимага тушганини сезиб, їєшимча їилди: – Кирсам бєладими?

Бу меірибон аёл ажойиб меімонни кєрганида жуда довдираб їолди. Їєлини эски, серямої пешбандига оіиста артди-да, ахийри:

– Іа, іа, маріамат, киринг, – дея жавоб їилди.

Брэндер миссис Герхардтни хижолатга їєйганига ачинди.

– Безовта бєлманг, миссис Герхардт, – деди у. – Шунчаки єтиб кетаётиб бир кирай, дедим. Эрингиз тузукмилар?

– Раімат, соппа-соў, – жавоб їилди миссис Герхардт. – Ишга кетувди.

– Демак, иш топибди-да?

– Іа, сэр, – деди миссис Герхардт, у іам їизига єхшаб жаноб Герхардтнинг иши їанаїалигини айтишга ботинолмади.

– Болаларингиз іам соў-омон мактабга їатнашаётгандир, дейман?

– Іа, – жавоб їилди миссис Герхардт.

У пешбандини ечиб, хижолатда пайпаслаб єтирарди.

– Бу яхши. Женни їаерда?

Женни бу пайтда кийимларга дазмол босаётганди. У меімоннинг овозини эшитиб, дазмолни ташлаб, ётоїїа їочди-да, уёї-буёўига їарай бошлади. У уйда йєї, деган гапни айтиб, їочиб їолишимга имкон бериш ойимнинг аїлига келмайди, деб їєрїїанди.

– Уйда, – деди миссис Герхардт. – Іозир чаїираман уни.

– Нега мени уйда дединг? – Женни ойисидан секингина єпкаланди.

– Иложим їанча?

Она-бола сенаторнинг ёнига чиїишга ботинолмас, у эса бу пайтда хонани кєздан кечирарди. Сенатор бундай одамлар муітожликда яшашларидан эзилар, уларга їарашгиси келарди.

– Эртангиз хайрли бєлсин, – деди у Женни юрак ютиб хонага кирганида. – Аіволингиз яхшими?

Женни унга яїинлашди-да, їизариб їєл узатди. Сенаторнинг келганидан, азбаройи іаяжонга тушганидан тили калимага келмасди.

– Уйларингни бир кєрай деб киргандим, – деди сенатор. – Уйингиз ёмон эмас. Хоналарингиз нечта?

– Бешта, – жавоб їилди Женни. – Іаммёўимиз очиї-сочиї ётибди, кечирасиз. Эрталабдан бери дазмол їилаётувдик, шунга іаммаёї остин-устун.