Теодор Драйзер – ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (страница 11)
Брэндер оиланинг ишига дастлаб аралаша бошлаганида жаноб Герхардтнинг нима яхшию нима ёмонлиги борасидаги тасаввури омонат экани маълум бєлиб їолди. У сенатор Брэндерга їай жиіатдан ёндашишни билмасди. Брэндер Герхардтнинг чиройликкина їизини айлантириш пайига тушган оддий хушторлардан эмасди-да. Сенаторнинг Герхардтлар хонадони іаётига аралашуви єзига хос бир тарзда, айи пайтда, яхши ниятда їилинаётган эдиким, токи бирорталари эс-іушларини йиўиштириб олгунича Брэндер хонадон іаётида іал їилгувчи єринни эгаллади-олди. Герхардтнинг єзи іам чалўиб їолди. У сенатордай одамдан єзи ва оиласи учун эітиром ва нафдан бєлак нарса кутмаганидан Брэндернинг ёрдамдларию мададларидан бехавотир эди. Дарвоїе, хотини іам єша ажойиб рождество байрамигача ва ундан кейин сенатордан олинган совўалар іаїида лом-мим демаганди.
Бирої Герхардт бир куни эрталаб тунги їоровулликдан уйига їайтаётганида їєшниси Отто Уивер учраб їолди.
– Герхардт, – деди у, – сен билан гаплашмоїчиман. Сенга дєстлигимдан эшитганларимни айтиб бермоїчиман. Гап бундай їєни-їєшнилар їизингнинг олдига келиб турадиган одам іаїида кєп валаїлашяпти.
– Їизимнинг олдига дейсанми? – їєшнисининг кутилмаган іамласи Герхардтни довдиратиб, іамиятига іам тегди. – Кимни айтяпсан? Мен їизимнинг олдига келиб турадиган іеч їанаїа одамни билмайман.
– Билмайсанми? – Уивер іам суібатдошидай іайрон бєлиб сєради. – Каттарої одам, сочи оїаринїираган. Гоіида їєлида асо билан юради, наіотки, уни билмасанг?
Герхардт ташвишли їиёфада зєр бериб эслашга тиришди.
– Уни сенатор бєлган дейишади, – Уивер бєшашиброї давом этди. – Аниўини билмайман.
– Э, у сенатор Брэндер, – Герхардтнинг сал кєнгли жойига тушди. – Іа, у гоіида кириб туради. Тєўри. Хєш, нима бєпти?
– Іеч нима, – жавоб їилди їєшни, –фаїат одамларнинг миш-мишини айтаман-да. Билсанг унинг ёши єтиброї їолган. Їизинг эса гоіида у билан айланиб келади. Одамлар буни кєришган, шунинг учун іозир іар хил гаплар юрибди. Буни сен іам билиб їєйсанг бєларди, деб єйловдим-да.
Бу даішатли сєзлар Герхардтни бир ёїлик їила ёзди. Тєўри, одамлар бунаїа нарсаларни бекорга гапиришмайди, Женни билан онасининг гуноілари катта. Герхардт шунга їарамай їизининг ёнини олди:
– У оиламизнинг дєсти, – деди Герхардт хижолат тортиб. – Одамлар єзлари билмаган нарсани бекорга валаїлашишади-да, єзи. Менинг їизим іеч їанаїа ёмон иш їилгани йєї.
– Бу тушунарли. Бунинг ёмон жойи йєї, – деди Уивер. – Їєшнилар кєпинча беіуда валаїлашади. Сен билан биз эски дєстмиз, шунинг учун билиб їєйсанг бєларди девдим-да…
Герхардт бир даїиїа їимир этмай, оўзини очиб їолди. Іозирги дамда у бирор нарса їилишга ожиз эди. Одамлар сенга ўаразгєй бєлишса їанчалар даішат. Улар сен іаїингда яхши гапириб, ёнингни олишлари їанчалар муіим. Герхардт одоб-ахлої їоидаларидан чиїмай келарди-ку! Одамлар бунга їаноат їилиб, уни тинч їєйишса бєлмайдими?
– Айтганинг учун раімат, – ўєлдиради Герхардт уйига їараб юраркан. – Буни єйлаб кєраман. Саломат бєл.
Герхардт їулай фурсат келиши биланої хотинидан суриштирди:
– Сенатор Брэндер нимага Женнига келиб юрибди? – деб сєради у немисчалаб. – Їєшнилар висир-висир їилишяпти.
– Бунинг іеч їанаїа ножєя жойи йєї, – миссис Герхардт іам немисчалаб жавоб їилди. Бу саволдан у гангиб їолганди. – У икки ёки уч марта келувди, холос.
– Менга буни айтмовдинг-ку, – Герхардт хотини їизининг бу ишини кєра-била туриб беркитганидан жаіли чиїди.
– Іа, айтмовдим, – жавоб їилди миссис Герхардт бутунлай довдираб. – У икки марта келувди, холос.
– Холос! – Герхардт ўирт немисча одатича єшїирди. – Холос эмиш! Іамма їєни-їєшниларнинг оўзида шу гап. Бу їанаїаси бєлди, їани айт?
– У икки марта келувди, холос, – миссис Герхардт ноилож іолда гапини такрорлади.
– Іозир кєчада Уивер ёнимга келиб, іамма їєни-їєшнилар їизим юрган одам іаїида валаїлашаётганини айтди, – Герхардт гапида давом этди. – Мен бєлсам іеч нима билмайман. Бу їанаїаси єзи? Мени улар нима деб єйлайди?
– Бунинг іеч їанаїа ёмон жойи йєї, – эътироз билдирди миссис Герхардт. – Женни икки марта у билан айланиб келди. Сенаторнинг єзи бу ерга, уйимизга кириб келди. Хєш, нима бєпти, нимани валаїлашяпти? Наіотки, їиз бечора бир айланиб іам келолмаса?
– У ёши єтиб їолган одам-ку, ахир. – Герхардт їєшни Уивернинг гапини айтиб, эътироз билдирди. – У таниїли одам, мавїеи баланд. Нимага Женнидай їизга келиб юрибди?
– Билмадим, – деди миссис Герхардт єзини оїлаб. – У бизникига келади. Мен у іаїда бирон ёмон нарса билмайман. Їандай їилиб унга келма, дея оламан.
Жаноб Герхардт шундан кейин жим їолди. У сенаторни фаїат яхши томондангина биларди. Чиндан іам бунинг нимаси їєрїинчли?
– Їєшнилар доим фисїи-фасоднинг пайида бєлишади. Улар гап тополмаганларидан Мана энди, Женнини чалпишяпти. Унинг яхши їизлигини єзинг биласан. Нимага улар бунаїа нарсаларни гапиришади-я? – меірибон онанинг кєзлари жиїїа ёшга тєлди.
– Іамма гапинг тєўри, – тєнўиллади Герхардт, – лекин унинг бу ерга келиб, ёшгина їизингни айлантириб келишининг іожати йєї. Іатто унинг хаёлида ёмон фикр бєлмаган таїдирда іам бу иш ярамайди.
Шу даїиїада Женни кириб келди. У єзи билан синглисига ётої вазифасини єтайдиган хонадан ота-онасининг гапларини эшитган ва бу єзига алоїадорлигини хаёлига іам келтирмаганди. У кириб келганида онаси їизарган кєзларини їизидан яшириш учун тескари їараб, печенье тайёрлаётган столи узра эгилди.
– Нима бєлди? – сєради ота-онасининг жим їолишлари чєзилаётганидан хавотирга тушиб.
– Іеч нима, – кескин жавоб їилди отаси.
Онаси іатто єгирилиб їарамади іам, лекин унинг їимир этмай турганининг єзидаям бир гап бор эди. Женни унга яїин бораркан, йиўлаганини зумда сезди.
– Нима бєлди? – такрорлади їиз іайрон бєлиб отасига їараганча.
Герхардт индамади, їизининг хотиржам кєриниши їєрїувини тарїатиб юборганди.
– Нима бєлди? – Женни отасига мулойимлик билан тиїилинч їилди.
– Э, їєни-їєшниларимизнинг їилмишлари-да, – деди миссис Герхардт хєрсиниб їєйиб. – Улар доим билмаган нарсаларини ўийбат їилишади.
– Яна мени гапиришибдими? – сєради Женни їизаринїираб.
– Мана, кєрдингларми, – деди Герхардт бєшлиїїа їараб, – Гап нимадалигини єзи іам билади. Бу ерга келиб туришини нимага менга айтмадинглар? Іамма їєшниларнинг оўзида шу гап-у, мен бєлсам шу бугунгача іеч нимани билмасам. Бу їанаїаси єзи?
– Э, бари бир эмасми, – деб юборди Женни онасига юраги ачишиб.
– Бари бир дейсанми? – Женни гарчи инглизчалаб жавоб їилса іам Герхардт немисчалаб єшїирди. – Одамлар мени кєчада тєхтатишиб, гапириб беришса іам бари бирми? Бунаїа нарсаларни гапиришга уялсанг бєларди. Мен Брэндерни доим яхши одам, деб юргандим, энди бєлса, єзларинг іеч нима демай, їєшнилар іар хил гапларни валдирашаётган экан, нима деб єйлашниям билмай їолдим. Наіотки, єз уйимда нималар бєлаётганини їєшнилардан билишим керак?
Она-боладан садо чиїмади. Женни, ростдан жиддий хато їилганга єхшаймиз, деб єйлай бошлаганди энди.
– Мен сираям яширадиган иш їилганим йєї, – деди у. – Бир марта мени извошда айлантириб келди, холос, бор гап шу.
– Шундайми, лекин буни менга айтмовдинг-ку, – жавоб їилди отаси.
– Кечїурунлари уйдан чиїишимни ёїтирмаслигингни биламан, шунинг учун айтмовдим. Бунда яширадиган нарсанинг єзи йєї.
– У кечїурун сени іеч їаёїїа олиб бормаслиги керак эди, – деб їєйди Герхардт одамлар бир нима дейишларидан іамон хавотирга тушиб. – Нима керак унга? Нимага буёїїа келади? У їартайиб їолган, сендай ёш нарса у билан алоїа їилмаслиги керак.
– Унинг іеч нимаси керак эмас, менга ёрдам бермоїчи, холос, – ўєлдиради Женни. – У менга уйланмоїчи.
– Уйланмоїчи? Іали шундайми? Бєлмаса нега буни менга айтмади? – хитоб їилди Герхардт. – Бу ишнинг єзим тагига етаман. У їизимнинг бошини айлантиришини ва бутун їєшнилар висир-висир їилишларини хоіламайман. Їолаверса, у жуда їари. Унга худди шундай дейман. У яхши їизнинг шаънига доў туширмаслиги керак. Энди буёїїа їадам їєймасин.
Герхардтнинг дєїидан Женни билан онасининг єтакалари ёрилди. Наіотки, у Брэндерга бу ерга энди келма, деса? Бунинг оїибати нима бєлади? Брэндернинг олдида нима деган одам бєлишади?
Брэндер эса Герхардт ишдалигида яна келди. Шунда она-бола, ишїилиб буни Герхардт эшитиб їолмасин-да, деб не куйларга тушишмади дейсиз. Сенатор бир неча кундан кейин яна кириб, Женни билан айлангани кетди. Женнининг єзи іам, онаси іам буни Герхардтга айтишмади. Бирої кєп єтмай сир ошкор бєлиб їолди.
– Женни єша одам билан яна айланиб келдими? – сєради Герхардт эртаси куни хотинидан.
– У кеча кирувди, – жавоб їилди хотини талмовсираб.
– Женни унга бошїа кирманг дедими?
– Билмадим. Айтмаган бєлса керак.
– Бєпти бунга єзим чек їєйишга іаракат їиламан, – Герхард гапни чєрт кесди. – У билан єзим гаплашаман. Яна бир їорасини кєрсатсин-чи.
Герхардт шундан кейин кечїурунлари ишдан уч марта жавоб сєраб, іар сафар меімон келмаганмикин, деб уйини яхшилаб кузатиб юрди. Брэндер эса тєртинчи куни келди-да, бениіоя іаяжонда бєлган Женнини олиб, айлангани кетди. У отасидан, бирор кориіол бєлишидан їєрїар, бирої нима їилишини билмасди.
Герхардт бу пайтда уйига яїинлаб келган ва їизи чиїиб кетаётганини кєрганди. Унга шунинг єзи етарли эди.
– Женни їаерда? – деди у хотинини їийин-їистовга олиб.
– Їаёїїадир чиїди, – жавоб їилди хотини.
– Їаёїїа чиїїанини биламан, – деди Герхардт. – Кєрдим. Їани, икковлари їайтиб келишсин-чи. Улар билан гаплашиб їєяман.