Джон Дэвид Манн – Латте омили (страница 5)
Зои қошини чимирди.
– Окулус – қаерда туришни хоҳлаётганингизни аниқлаш, – тушунтирди бариста. – Қаерда турганингиз ва нимани кўраётганингиз расмнинг тўғри чиқишини белгилаб беради. Яъни манзарани ўзингиз хоҳлаётгандек тўғри тасвирлаш унга қайси томондан қарашингизга боғлиқ. Нимани назарда тутганимни тушуняпсизми?
Зои аслида тушунганига ишончи комил бўлмаса-да, “ҳа” дегандек бош ирғади.
– “Окулус” фотография санъатида камерани қўйиш керак бўлган жойнинг номи ҳисобланади, аслида “оculus” лотинча “кўз” сўзидан келиб чиққан, – деб давом этди бариста. – Фақат бу чин маънода сизнинг кўзингиз. Суратни аввало миянгиздаги ақл кўзингиз билан кўрасиз. Ҳар кимнинг ўз “окулус”и бор ва у ўша орқали кўради.
– Тушунарли, – деди Зои. У илгари ҳеч қачон бу сўзнинг маъноси ҳақида ўйлаб кўрмаган экан.
– Мен ҳозир фотография ҳақида гапирдим, – деб қўшимча қилди Ҳенри, – лекин ёзмоқчи бўлган ҳикоянгизни ҳам шундай осонгина айтиб беришингиз мумкин. Ўзингиз амалга оширмоқчи бўлган саёҳат, бир-икки соатда келиши кутилаётган дўстларингиз учун тайёрлайдиган таомингиз ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Сиз турган жой маълум бир нуқта ва у ерда учта нарса – сиз, объективингиз ва дунё бор. Хўш, сиз нимани ижод қиласиз?
Барбара нима деганди? У
Ҳенри Ҳайдн бирорта мижоз уни кутиб турмаганига ишонч ҳосил қилиш учун ортига қараб, қаҳвахонани кўздан кечирди. Пештахта ортида турган узун соқолли ва замонавий шляпали бруклинлик олифта унинг нигоҳини илғаб, гап қотди:
– Хавотир олма, Ҳенри. Бизда ҳаммаси жойида.
Ҳенри яна Зоига қаради, бурчакдаги баланд кичкина столга ишора қилиб сўради:
– Бир дақиқа ўтирамизми?
Зои жилмайди.
– Нега ўтирмас эканмиз?
Зои унинг ортидан кичкина стол томон эргашди ва улар баланд курсиларга жойлашдилар. Ҳенри стол устидаги чарм муқовали қалин дафтарни олиб, уни очди. Сўнгра курт касининг чўнтагидан учи пўлатдан қилинган қалам чиқариб, ниманидир ёза бошлади ва бармоқлари сатрлар бўйлаб югурди. Бир неча сониядан сўнг у блокнотни Зоига қаратди.
Унда қабристон чизилган, қабр тошига эса чиройли ёзув битилганди.
– Тасаввур қилайлик, бу ҳаётингизнинг ниҳояси.
– Йўғ-э, – деди Зои қуруқ оҳангда. – Ёш вафот этибди, бечора.
Ҳенри кулиб юборди.
– Давомини эшитинг. Тасаввур қилайлик, қабртошингизга ёзув ёзяпмиз. Келинг, уни сизнинг
Зоининг нафаси ичига тушиб кетди.
Зои буни сўз билан тасвирлай олмас, аммо Ҳенри айтган сўзлар сўнгги бир неча кун ичида уни безовта қилаётган нарсанинг айнан ўзи эди. Унинг ҳаёт манзараси қандай? Қиз буни билмасди.
– Кўрдингизми? – сўради Ҳенри. – Манзарани аввало ақл кўзингиз билан кўрасиз. Суратга олишдан аввал тасаввур пайдо бўлади. Ҳамма нарса шу манзарадан бошланади, қолган ҳамма нарсани у маълум томонга йўналтиради. Мана шу сизнинг окулусингиз ҳисобланади.
Зоининг телефони жиринглади. У экранга қаради. Ишга вақтлироқ етиб борган стажёр ишни қайси матнларни таҳрир қилишдан бошлаш кераклигини билмоқчи бўлиб хабар жўнатганди.
– Ишга боришингиз керак, – гап ташлади Зоидан олдинроқ Ҳенри.
– Ростдан ҳам кетишим керак, – деди Зои узр сўраб. – Суҳбат учун раҳмат.
У ҳозир бўлган воқеани “суҳбат”дан бошқа нима деб аташ мумкинлигини билмасди. Санъат дарсими? Манзарани тўғри тасвирга олиш ҳақидаги қайдларми?
– Сиз билан гаплашганимдан хурсандман, – деди Ҳенри Зои ўрнидан туриб, эшик томон юраркан. – Хоҳлаган пайтингиз яна келаверинг.
Зои ўттиз учинчи қаватга кўтарилганида, офисда иш аллақачон бошланиб, ҳатто авжига чиқиб бўлганди. У ғайратли стажёр билан уч дақиқа ичида гаплашиб олди, кейин санъат бўлимига қўнғироқ қилди, ундан сўнг ноутбукини очиб, ўз ишига шўнғиди.
Шундай бўлса-да, у “Елена”даги ғалати бариста билан бўлган сирли суҳбатни хаёлидан чиқара олмади. Барбара нима деганди?
Очиғи, қиз бунга умуман тушунмади.
Кейин унинг қаҳваси ҳақида бир эслатма бор эди.
Кейин эса буниси:
Ўша кеча Зои яхши ухламади.
Дарҳақиқат, у ҳеч қачон яхши ухламаган. У одатда эрталаб соат икки-уч атрофида уйғонади ва бошида уни безовта қиладиган фикрлар айланиб юргани туфайли қайта ухлай олмайди. Зои айнан нимадан ташвишланаёт ганини билмас, бу умумий хавотирга ўхшаган нарса эди.
Аммо ўша кеча одатдагидан ҳам ёмонроқ бўлди. У уйғониб кетганидан сўнг яна ухлаб қолди, лекин бу сафар хавотир уни уйқусида ҳам қувиб етди.
У спорт залидаги югуриш йўлакчасида югураётганини туш кўрди ва ҳеч қандай тугмага тегмаган бўлса-да, бирдан ускуна ўзўзидан тезлаша бошлади. Муаммо йўқ: у қадамини тезлатди. Машина бўлса тўсатдан янада тезлашди. У тағин ортда қолмаслик учун машина тезлигида югуришга ҳаракат қилди. Тезликни пасайтириш учун тугмани босишга уриниб кўрди, лекин уддалай олмади, йўлакчада эса тезлик тобора ошиб борарди. У энди бор кучи билан югурар, юраги қинидан чиқиб кетай дерди, лекин машина тезлиги қатори югуролмай қолди…
У энтикиб уйғонганида, футболкаси тердан ҳўл бўлиб кетганди. Зои оҳиста ўринга ўтирди ва қоронғида пайпаслаб ёнидаги столдан стакандаги сувни олди. Кўзлари қоронғиликка ўрганди ва юрак уриши ҳам пасайиб, астасекин меъёрий ҳолатга қайта бошлади.
Бу оғир тушни шарҳлаш учун психология фанлари номзоди бўлиш шарт эмас. Зои аслида ҳафтасига эллик соатлик “югуриш йўлакчаси”да ўзини назорат қила олмаётганди. Эрталаб Бруклиндан Манҳэттенга, кечқурун эса Манҳэттендан Бруклинга чопади. Пул келади, кетади ва одатда келганидан кўра кўпроқ кетарди. Буларнинг барчаси билан бир қаторда ҳаёти учун югураётгани, аммо яқин орада ҳеч қаерга ета олмаётгани борасидаги туйғу ҳам уни сездирмай таъқиб этаётганди.
Ярим зулмат қоплаган хонасининг деворларига тикиларкан, у ҳаётида жуда муҳим нимадир етишмаётганини ҳис қилди. У ҳар доим ўзини алдамай, реалликка тик қараган чоғлари буни сезарди. Нима етишмаяпти, севгими? Йўқ, севги эмас: у ҳали ёш ва бахтини топишига ҳали вақт етарли. Дўстларми? Йўқ, дўстлар ҳам эмас: Жессика ва бошқалар бор.
Зои тушуниб етди: у тирик, аммо чиндан ҳам
4-БОБ
АВВАЛ ЎЗИНГИЗГА ТЎЛАНГ
Чоршанба куни эрталаб Зои қаҳвахонага сешанбадагидан бир неча дақиқа олдин етиб борди. У залнинг охирида, севимли фотосурати олдида хаёлга чўмган Ҳенрини кўрди. Бир кун аввалги учрашувига тескари равишда бу сафар Зои уни чўчитиб юборди:
– Мени маъзур тутинг.
Ҳенри енгилгина сапчиб тушди.
– Эҳ, Зои! – хитоб қилди сўнг. – Мен шунчаки севимли фотосуратимиздан завқ олаётгандим.
– Кечирасиз, – деди қиз ва бир кун олдин Ҳенри ўзига айтган сўзларни қўшимча қилди: – Сизга билдирмай яқинлашмоқчи эмасдим, бутун диққатингиз фотосуратда бўлгани учун сезмадингиз.
Қиз жилмайди, Ҳенри ҳам бунга жавобан енгил кулди.
– Хотирангиз яхши, – деди сўнг.
Қиз тағин соҳил манзарасига қаради ва қайтиб ортига ўгирилди.
– Кеча айтганларингиз ҳақида ўйладим… – қиз керакли сўзларни топишга тараддудлан ди. – Кеча қаҳва олишга қурбим етса, бу фотосуратни сотиб олишга ҳам имконим борлигини айтгандингиз. Ўзим ўйлаганимдан кўра бойроқ бўлишим мумкинлигини…
Ҳенри бош ирғади.
– Ўшанда айнан нимани назарда тутгандингиз?
Эркак бошини сал қиялатганча бир сония бармоғини лаблари устига қўйди, сўнг деди:
– Келинг, сиздан бир нарса сўрай: бу суратни сотиб олишингиз учун нимани ўзгартиришингиз керак бўларди?
– Очиғини айтсам, менга ҳозиргидан кўра кўпроқ маош тўланадиган иш керак бўларди.
– Ҳа-а, – деди у. – Мабодо шахсий нарсалар ҳақида сўрасам, қаршимасмисиз?
– Қандай қилиб бунга қарши бўлишим мумкин? – деди Зои. – Сиз аллақачон қабр тошимни ҳам чиздингиз. Демак, шахсий ишларимга ҳам аралашиб бўлгансиз.
– Ўринли танбеҳ, – деди Ҳенри кулиб. – Қаерда ишлардингиз? Қуйи Манҳэттенда деганмидингиз?
Зои бош ирғади.
– Жаҳон савдо марказида, – деди ва саёҳат журналидаги ишини қисқача тасвирлаб берди.
– Ўйлашимча, бу иш учун сизга дурустгина маош тўлашса керак.