Джон Дэвид Манн – Латте омили (страница 6)
– Дурустгина, – қўшилди Зои. – Лекин унчалик катта эмас. Бруклиндаги ҳаёт эса қимматга тушади.
– Тўғри. Сўрашга изн берсангиз, яна бир савол: бу компанияда тахминан қанча вақтдан буён ишлаяпсиз?
– Олти йиллардан бери.
– Тушунарли. Ақлли одам учун бу ўз ишида муваффақиятга эришиш учун етарли давр. Ўйлайманки, ҳозир сиз олти йил аввалгидан кўра кўпроқ пул топасиз. Тўғри айтдимми?
– Ҳа, тўғри, – маъқуллади Зои.
Ҳенри тағин бош ирғади.
– Хўш, сиз олти йил олдингидан бойроқмисиз?
Зои кўзларини пирпиратди.
– Бойроқ? – такрорлади у худди бегона тилдаги сўзни айтаётгандек.
– Масалан, энди орттирган пулингиз – ўзингиз хоҳлаган нарсага сарфлашингиз мумкин бўлган кичик жамғармангиз борми?
Дарҳақиқат, икки йил олдин, Зои ёрдамчи муҳаррир лавозимидан муҳаррир лавозимига кўтарилганида, яхшироқ маош ола бошлаганди. Аммо у қанча кўп пул топса, яшаш ҳам шунчалик қимматга тушаётганга ўхшарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳозир топаётган пулидан харажатлари ва қарзлари кўпроқ эди.
– Бойроқ… – такрорлади Зои. – Йўқ, мен бундай демаган бўлардим. Бойиб кетганим йўқ.
– Сиз ёлғиз эмассиз, – деди Ҳенри. – Яқинда бир тадқиқотнинг ҳайратланарли натижаларини ўқидим, мамлакат аҳолисининг ярмида ҳатто фавқулодда вазиятларда ишлатиш учун ҳам қўшимча 400 доллар пул топилмас экан. Ҳар ўнта одамдан еттитаси у маошдан бу маошгача учма-уч тирикчилик қилаётганини айтаркан. Кўпчилик эса ҳатто кундалик харажатларини кредит карта ҳисобидан тўлайди.
– Ростданми? – Зои кўп одамлар у билан бир қайиқда – бир хил вазиятда эканига унчалик ҳайрон бўлмади. Ахир шунинг учун ҳам у ишлайдиган саёҳат журнали жуда машҳур эмасми? Одамлар қурбим етмайди деб, ўзларига раво кўра олмаган саргузаштларни журнал саҳифаларидан томоша қилишни севадилар.
– Аммо ундан ҳам қизиқроқ жойи, – деди Ҳенри, – тадқиқотда қатнашган инсонлардан нима учун пулини тежамагани ёки қандайдир пенсия режаси4 ни бошламагани ҳақида сўрашганда, деярли ҳамма бир хил – “ойлигим етарли эмас” деб жавоб берган, – Ҳенри кулиб юборди. – Уларнинг бари камида шундай дейишган, лекин, албатта, бу тўғри эмас. Даромадининг ортиши ҳеч қанақасига уларнинг аҳволини ўзгартира олмайди.
Зои Ҳенрининг сўзларига бор эътиборини қаратди:
– Нима дедингиз?
У нотўғри эшитган бўлса керак. Иш ҳақининг кўпайиши ёрдам бермайдими? Ахир бу муаммонинг асл ечими-ку!
Ҳенри афсус билан бош чайқади.
– Бу… – тўхтаб қолди Зои.
Аммо бу гап тўғримиди?
– Фаолияти давомида чўққига кўтарилиб, тўсатдан миллионларга баҳоланадиган, аммо кўз очиб юмгунча синадиган қайсидир кино юлдузи, машҳур хонанда ёки спортчи ҳақида тез-тез ўқиб турасизми? – сўзлашда давом этди бариста.
Бир ҳафтагина олдин Зои худди шунга ўхшаш воқеани ўқиганди.
– Лотерея ютганлар қанчалик тез қарзга ботиб кетишади? Кўряпсизми, бундай одамлар учун
У қаҳвахонага бир назар ташлаб, яна Зоига ўгирилди.
– Поездга улгуришингиз учун бироз вақтингиз борми? – сўради сўнг.
– Вақтим бор, – жавоб берди Зои. Ахир у бугун айнан шунинг учун вақтли уйғониб, уйдан шошилиб чиқиб келмадими? У Ҳенрига эргашиб, кичкина стол олдига бораркан, Ҳенри тасвирлаган нарсалар ҳақида ўйларди:
– Бойлик, молиявий эркинлик, – деди Ҳенри стол ёнига ўтиб ва Зоига ўгирилди, – бу унчалик мураккаб нарса эмас, бор-йўғи уч қадамлик жараён.
– Келинг, бу уч қадамни тахмин қилиб кўраман, – деди Зои. – Энг машҳур тароналар қаторидан жой оладиган қўшиқ ёзиш, лотереяга ютуқ чиқиши ва одатда тез-тез бахтсиз ҳодисага дучор бўладиган бой қариндошингдан мерос қолиши…
Ҳенри кулганча стулга ўтирди. Зои эса аввалги кундагидек унинг ёнидан жой олди.
– Мен буни “молиявий эркинликнинг учта сири” деб атайман, – сўз бошлади Ҳенри. – Гапларим бироз баландпарвоз туюлиши мумкин-у, лекин бу кўзга кўринмайдиган сирлардир. Ҳамма улар ҳақида биламан, деб
– Қулоғим сизда, – жавоб берди Зои.
“Ғалати-ю, тушунарли-я…” ўйлади Зои. У биринчи марта Ҳенрининг ўтмишига қизиқиб кўрди: у қаердан келган ва Бруклиндаги кичик қаҳвахонага қандай жойлашиб қолган?
– Ўтган ҳафта неча соат ишлаганингиз ҳақида сўрасам майлими? – савол берди Ҳенри
– Қирқ соатча.
Аслида, эллик соатга яқин, ҳатто ундан кўпроқ ишлаганди.
– Яхши. Шу соатларнинг қанчасини
Зои жавоб бермоқчи эди, аммо бир оғиз сўз айтишга улгурмай тўхтади.
– Мен… нимани назарда тутаётганингизни тушунолмадим, шекилли. Ўзим учун ишлаш? Қандай қилиб?
– “Ўзингиз учун ишлаш” деганда топган пулингизнинг
– Яхши, – деди Зои ва бир зум жим қолгач, деди: – Саволингизга жавоб бера олмасам керак.
– Хўш, келинг, унда буни аниқлаймиз.
У чарм муқовали дафтаридаги бўш саҳифани очди, ўша оддий қаламини чиқарди ва тушунтиришда давом этаркан, нималарнидир чизди:
– Айтайлик, иш кунингиз соат 9:00 да бошланади. Одатда 9:00 дан 11:30 гача топган пулингиз тўғридан-тўғри солиқларга кетади.
У соат чизиб, соат тўққиздан ўн бир яримгача бўлган вақт оралиғини белгилади ва ушбу бўлакка қопини пул билан тўлдираётган узун бўйли ва соқолли Сэм амакининг5 суратини чизди.
– Вой, – ғўлдиради Зои, – буни ҳеч қачон шу тарзда ўйламаган эканман.
Ҳенри бош ирғади.
– 11:30 дан кейин ишга келишни хоҳлаб қолади киши, – дея кулиб қўйди. – Соат 11:30 дан 14:00 гача ишлаган пулингизни…
Бариста тўхтаб, Зоига кўз ташлади:
– Уйингиз ипотеками? Ижарами?
– Ижара, – жавоб берди Зои.
Ҳенрининг чизиш услуби уни ҳайратда қолдирди: бир нечта қатъий ва тезкор чизиқлар ва чизма тайёр! Сурат бамисоли қаламнинг учидан қоғозга лип этиб тушишни кутиб тургандек эди.
– Яхши. Ижара ва коммунал тўловлар. 14:00 дан 15:00 гача ишлаб топганингиз одатда транспорт харажатларини қоплайди. Ва 15:00 дан 17:00 гачаси – қолган ҳамма нарса: соғлиқ, ўйин-кулги, қарз, кредит қарзлари…
– Талабалик кредитлари, – қўшимча қилди Зои.
– Ҳа, тўғри, – деб маъқуллади Ҳенри. – Талабалик кредитлари. Жуда ёмон нарса-да. Ва, албатта, озиқ-овқат…
– Асосан кўчада овқатланаман, – изоҳ берди Зои.
– Ҳа-я, қаҳва ҳам бор, айтганча, – Ҳенри Зоининг қўлидаги латтега ишора қилди.
– Ҳа, қаҳвани ҳам унутмайлик, – деди Зои.
Иккаласи ҳам кулишди.
– Мана шу орадаги бир неча дақиқалик ишдан келадиган пулни тежаб қолишга ҳаракат қилишингиз мумкин. Лекин кўпчилик бундай қилмайди. Кун охирига бориб, суратни сотиб олиш учун ортиқча пулингиз қолмаслигига ҳам сабаб шунда.
Бу гапларнинг бари нохуш туюлганига қарамай, Зои охирги сўзларни эшитганида танасини жимирлатган оний лаҳзалик тўлқинни ҳис этмай қолмади. “Суратингиз…” У бош ирғади ва буларнинг бари нимага олиб боришига қизиқди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».