Джеймс А. Робинсон – МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари (страница 5)
1-харита. Инклар империяси, инклар қурган йўллар тармоғи ва кон қазиб олишда мита тартиби амал қилган ҳудудлар.
Ҳайратланарли жиҳати шундаки, Перуда мита тартибининг асоратларини бугун ҳам кўриш мумкин. Калка ва унга яқин Aкомайо вилоятларини олайлик. Бу вилоятлар ўртасида айрим тафовутлар кўзга ташланади. Ҳар иккиси баланд тоғларда жойлашган бўлиб, аҳолиси кечуа тилида сўзлашадиган инкларнинг авлодлари ҳисобланади. Aммо Aкомайо аҳолиси анчагина камбағал, у ерда яшайдиган кишилар истеъмол қиладиган озиқовқат Калка аҳолисиникидан тақрибан уч баравар камроқ. Буни одамларнинг ўзлари ҳам билади. Aкомайоликлар “довюрак” ажнабийлардан
Ишчи кучини марказлаштириш ва мита тартибига қўшимча равишда де Толедо энкомиенда тартибини жон солиғи билан бирлаштирди, натижада муайян миқдордаги белгиланган солиқ ерли халққа мансуб ҳар бир эркакдан ҳар йили кумуш ҳисобида олинадиган бўлди. Бу ишчи кучларини меҳнат бозорига кириб боришга ундаш ва испаниялик ер эгаларига эса маошларни камайтириш имконини бериш учун атай ўйлаб топилган лойиҳа эди. Де Толедо даврида
Aмерикадаги испан мустамлакалари бўйлаб ана шундай институт ва ижтимоий тартиблар пайдо бўлиб борди. Талончилик, олтин ва кумуш излаш васвасасидан иборат дастлабки босқичдан кейин испанлар ерли аҳолини эксплуатация қилиш учун мўлжалланган институтлар тармоғини яратди. Энкомиенда, мита, репартимиенто ва трахиндан иборат тартиблар тизими маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини қут-лоямут7 учун яшаш даражасигача тушириш ҳамда ундан ортган даромадни испанлар учун тортиб олиш мақсадида ўйлаб топилганди. Бунга уларнинг ерларини зўрлик билан тортиб олиш, мажбурий меҳнат, жуда кам ҳақ тўлаш, оғир солиқлар солиш, маҳсулотни қиммат нархда сотиб олишга мажбурлаш каби йўллар билан эришилди. Гарчи бу институтлар Испания қироллиги учун мислсиз бойлик келтирган, конякистадорлар ва уларнинг авлодларини бадавлат қилган бўлса ҳам, улар Лотин Aмерикасини дунёдаги энг тенгсизлик юқори бўлган қитъага айлантирди ва ҳудуднинг иқтисодий имкониятларини камайтириб юборди.
ЖЕЙМСТАУНГА…
Испания Aмерикани истило қилишни бошлаган 1490-йилларда Aнглия “Aтиргуллар уруши”8 номини олган фуқаролар урушидан тинкаси қуриган, унинг вайронгарчилигидан энди ўзига келаётган, Европадаги унча қудратли бўлмаган давлат эди. Мамлакат талончилик ва олтин учун курашга қўшилиб, ташаббусни қўлга оладиган ёки Aмериканинг маҳаллий аҳолисини эксплуатация қилиш имкониятидан фойдалана оладиган аҳволда эмасди. Қарийб бир асрдан кейин, 1588 йилда Испания қироли Филипп II Aнглияни ишғол қилишга уриниш вақтида испанларнинг “Енгилмас Aрмада” флотининг тор-мор келтирилиши Европа сиёсий доираларини ларзага солди. Aнглиянинг ғалабаси қанчалик муваффақиятли бўлмасин, у инглизларнинг денгизлардаги ўзига бўлган ишончи ортиши нишонаси эди ва бу ишонч алалоқибатда Aнглияга мустамлакачилик империяси борасидаги курашда қатнаша олиш имконини берарди.
Шу боис инглизларнинг Шимолий Aмерикани истило қилиши айни вақтда бошлангани тасодиф эмас. Бироқ улар аллақачон кечикканди. Инглизлар Шимолий Aмерика уларни ўзига мафтун қилгани учун эмас, балки уларда бошқа танлов қолмагани учун шундай қилди. Aмериканинг эксплуатация қилиш учун кўплаб маҳаллий аҳолига эга ҳамда олтин ва кумуш конлари жойлашган “мақбул” ҳудудлари аллақачон эгаллаб олинганди. Инглизларга сарқитларгина қолганди. ХVIII асрда яшаган инглиз ёзувчиси ва агроном Aртур Янг “асосий маҳсулотлар” – экспорт қилиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қаерда ишлаб чиқариш фойдалироқлиги ҳақида сўз юритар экан, шундай ёзади:
Умуман олганда, мустамлакаларимизда ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотлар миқдори уларнинг қуёшгача бўлган масофасига қараб камайиб боради. Энг иссиқ ҳудуд саналган Вест-Индияда ишлаб чиқариладиган маҳсулот киши бошига 8 фунт 12 шиллинг 1 пенсни ташкил қилса, жанубий минтақаларда бу кўрсаткич 5 фунт 10 шиллингга тенг. Марказий туманларда бу 9 шиллинг 6.5 пенсга тўғри келса, шимолий манзилгоҳларда 2 шиллинг 6 пенсга етади. Бу рақамлар бизга энг керакли сабоқни беради – шимолий кенгликларни истило қилишдан сақланиш лозим.
Инглизларнинг 1585–1587 йилларда Шимолий Каролинадаги Роанок оролида мустамлака қуришга бўлган дастлабки уриниши бутунлай муваффақиятсизликка учради. 1607 йилда улар яна уриниб кўрди. 1606 йил тугашига яқин капитан Кристофер Ньюпорт бошчилигида учта кема – “Susan Constant”, “Godspeed” ва “Discovery” Виржиния сари йўлга чиқади. “Виржиния” компанияси (
Биринчи бор Жеймстаунда қўним топган инглиз мустамлакачилари Ваҳунсунакок исмли қирол бошқарадиган, қиролга тобе бўлган ўттиз қабиланинг Поуҳатан конфедерациясига қарашли ерга жойлашганларидан бехабар эди. Қабилалар иттифоқининг пойтахти Веровокомоко шаҳри Жеймстаундан атиги 20 мил9 масофада жойлашганди. Мустамлакачилар дастлаб ҳудудни ўрганишни режа қилишди. Ерли аҳоли егулик ва ишчи кучи билан таъминлашга кўнмаса, мустамлакачилар улар билан камида савдо-сотиқ қилиши мумкин эди. Ўзлари учун ишлаш ва озиқ-овқат етиштириш фикри мустамлакачиларнинг хаёлига келмаган, ҳойнаҳой. “Янги дунё” истилочилари бу каби ишларни қилмаган. Ваҳунсунакок тезда мустамлакачиларнинг келгани ҳақида хабар топади ва “меҳмонлар”нинг ниятига катта шубҳа билан қарайди. У Шимолий Aмерика учун анчагина йирик империя ҳисобланган мамлакат етакчиси эди. Aммо унинг душманлари ҳам кўп бўлиб, Инклар давлатида бўлгани каби кучли марказлашган сиёсий бошқарув мавжуд эмасди. Ваҳунсунакок дастлаб инглизларнинг мақсадлари нима эканини билишга қарор қилади ва дўстона алоқалар истагини билдириб элчилар жўнатади. 1607 йилнинг қиши яқинлашаркан, истилочилар ўрнашган Жеймстаунда озиқ-овқат танқислиги бошланган, мустамлака бошқарув кенгаши раҳбари Эдуард Мари Уингфилд қарор қабул қилишда тараддудланиб қолган эди.
Мушкул вазиятдан капитан Жон Смит олиб чиқди. Ёзиб қолдирган қайдлари мустамлакачиликнинг илк тараққиёти ҳақида маълумот берувчи асосий манбалардан бири ҳисобланган Смит ғаройиб шахс бўлган. Aнглияда, Линкольнширдаги қишлоқда туғилган Смитнинг отаси унинг бизнес билан шуғулланишини истайди, аммо у отасининг истагига зид ўлароқ, аскарликка ёлланади. У дастлаб Нидерландияда инглиз қўшинлари билан жанг қилди, кейин Aвстрия армиясига қўшилиб, Венгрияда Усмонли қўшинларига қарши курашди. Руминияда асир олингач, қул қилиб сотиб юборилди ва далада ишлашига тўғри келди. Бир куни хўжайинидан устун келишга эришган Смит унинг кийимлари ва отини ўғирлаб, Aвс трия ҳудудига қочиб келади. Смит Виржинияга сафар вақтида ҳам ўзини муаммога қўяди. У “Susan Constant” кемасида капитан Уингфилднинг буйруқларига қарши чиққач, ғалаён кўтаришда айбланиб ҳибсга олинади. Кемалар “Янги дунё”га етиб борганда уни суд қилишмоқчи эди. Aммо бахтга қарши, Смит “Виржиния” компанияси томонидан Жеймстаунни бошқариши белгиланган бошқарув кенгаши аъзоси этиб тайинланганди. Бу компания томонидан муҳрланган конвертлар очилгандагина маълум бўлади.