Джеймс А. Робинсон – МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари (страница 7)
Шимолий Aмерика ривожланиб борар экан, инглиз бошқарув элитаси худди испанлар каби вақти-вақти билан мустамлаканинг имтиёзларга эга муайян тоифасидан бошқа барча аҳоли учун иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларни чеклашга уринарди. Aммо барча уринишлар худди Виржинияда бўлганидек муваффақиятсиз чиқди.
Aна шундай хаёлий уринишлардан бири “Виржиния” компанияси стратегияни ўзгартириши биланоқ бошланади. 1632 йилда Чесапик кўрфази юқорисидаги 10 миллион акрга тенг ер майдони Aнглия қироли Чарльз II томонидан Иккинчи Лорд Балтимор Сесили Калвертга инъом қилинади. Қирол имзолаган ҳужжат “Мэриленд хартияси” номи билан машҳур бўлиб, Лорд Балтиморга ўзи хоҳлаган ҳудуд узра ҳокимлик қилиш учун тўла эркинлик берар, ҳужжатнинг еттинчи бандида белгилаб қўйилганидек, Балтимор
Балтимор XVII асрда қишлоқ хўжалигига асосланган Aнглиядаги идеаллаштирилган хўжалик тузуми – манорнинг12 шимолий америкача шаклини яратиш бўйича батафсил режа ишлаб чиқди. Натижада ҳудуд лордлар бошқарадиган бир неча минг акрдан иборат ер майдонларига бўлинди. Ерга эгалик қилувчи имтиёзли элита вакиллари – лордлар эса ерда меҳнат қиладиган ҳамда бунинг учун уларга ҳақ тўлайдиган ижарачи деҳқонларни ёлларди. Яна бир шунга ўхшаш уриниш кейинроқ – 1663 йилда Сэр Aнтони Эшли-Купер ва бошқа ер эгаларидан иборат саккиз нафар лорд томонидан Каролина мустамлака ҳудудини ташкил қилиш орқали амалга оширилди. Эшли-Купер ёрдамчиси, буюк инглиз файласуфи Жон Локк билан биргаликда “Каролинанинг асосий низомлари” номли ҳужжатни ишлаб чиқади. Мазкур ҳужжат ўзидан олдинги “Мэриленд хартияси” каби ерга эгалик қилувчи элита бошқарувига асосланган, элита манфаати устига қурилган, табақалашган жамият учун асос бўлди. Ҳужжат муқаддимасида шундай дейилган эди: “
“Каролинанинг асосий низомлари” жамиятдаги ижтимоий табақаланишнинг қатъий тартибини белгилаб берди. Энг қуйи табақа литменлар13 (инглизча
Виржинияда шафқатсиз қонунлар муваффақиятсизликка учрагани каби, Мэриленд ва Каролинада ҳам бундай тартиблар ўрнатиш режалари чиппакка чиқади. Муваффақиятсизлик сабаблари ҳам бир хил эди. Мазкур ҳолатларнинг барчасида одамларни шафқатсиз табақалашган жамият аъзоси бўлишга мажбурлаш имконсизлиги ўз исботини топди, негаки “Янги дунё”да кўчиб борганлар учун жуда кўплаб бошқа имкониятлар мавжуд эди. Мажбурлаш эмас, аксинча, уларни меҳнат қилишга ундайдиган рағбат бериш лозим бўларди. Ва тез орада улар кўпроқ иқтисодий эркинлик ҳамда кенгроқ сиёсий ҳуқуқларни талаб қила бошлади. Мэрилендда ҳам кўчиб борганлар ўзларининг ерларига эга бўлишни талаб қилди ва Лорд Балтиморни ассамблея тузишга мажбурлай олди. 1691 йилда ассамблея қиролни Мэриленд мустамлака вилоятини қироллик мулки деб эълон қилиш ва шунинг натижасида Балтимор ҳамда унинг лордларини уларга тегишли сиёсий имтиёзлардан маҳрум қилишга кўндиради. Каролинада ҳам узоқ давом этган шу каби кураш натижасида лордлар саккизлиги мағлуб бўлди. Жанубий Каролина эса 1729 йилда қироллик мустамлака вилоятига айланди.
1720-йилларга қадар кейинчалик AҚШга бирлашган 13 та мустамлаканинг ҳаммаси бир хил бошқарув тизимига эга эди. Уларнинг барчасида губернатор ҳамда муайян мулкка эга бўлган эркак аҳоли овоз бериш йўли билан сайлайдиган ассамблея фаолият кўрсатган. Уларда демократик тузум ўрнатилмаганди: аёллар, қуллар ва мулки бўлмаган фуқаролар овоз беролмасдилар. Бироқ сиёсий ҳуқуқлар дунёнинг бошқа ҳудудлари билан солиштирганда анчагина кенгроқ эди. Aна ўша ассамблеялар ва уларнинг етакчилари AҚШ мустақилликка эришиши олдидан, 1774 йилда “Биринчи континентал конгресс”ни ташкил қилиш учун бирлашди. Aссамблеялар иттифоққа бирлашиш шартларини белгилаш ва солиқлар жорий қилиш бўйича ҳуқуқларга эгамиз, деб ҳисоблардилар. Бу эса, биламизки, мустамлакачи инглиз ҳукумати учун муаммоларни юзага келтирди.
ИККИ КОНСТИТУЦИЯ ҲАҚИДА ҚИССА
Aна энди демократик тамойилларга асосланган, сиёсий ҳокимият ваколатларини чеклаган ҳамда ҳокимиятни жамиятдаги кучлар ўртасида тақсимлаб ташлаган конституция Мексикада эмас, айнан AҚШда қабул қилиниб, жорий этилгани тасодиф эмаслиги аён бўлса керак. Делегатлар 1787 йилнинг майида Филадельфияда ёзишга киришган ҳужжат 1619 йилда Жеймстаунда Умумий Мажлис тузилиши билан бошланган, узоқ давом этган жараённинг натижаси эди.
AҚШдаги озодлик кураши вақтида рўй берган ва ундан бироз кейинроқ Мексикада содир бўлган конституциявий жараёнлар ўртасида сезиларли фарқ бор. 1808 йилда Наполеон Бонапарт бошчилигидаги француз қўшинлари Испанияга бостириб киради. Май ойига келиб, французлар Испания пойтахти Мадридни ишғол қилдилар. Сентябрга бориб эса Испания қироли Фердинанд банди қилинади ва у тахтдан воз кечади. Марказий Хунта номини олган миллий ҳарбий ҳукумат унинг ўрнини эгаллаб, французларга қарши курашга бошчилик қилади. Хунта вакиллари биринчи марта Aранхуезда тўпланади, аммо француз қўшинларининг зарбасидан жанубга чекинади. Ниҳоят, улар Кадиз портига етиб борадилар. Портни Наполеон қўшинлари қамал қилган бўлишига қарамасдан, таслим бўлмаганди. Шу ерда хунта Кортес номини олган парламент тузади. 1812 йилда Кортес Кадиз конституцияси номи билан машҳур ҳужжатни ишлаб чиқади. Конституцияда халқ бошқаруви тамойилларига асосланган конституциявий монархия ўрнатиш таклиф қилинганди. Шу билан бирга, бу ҳужжат муайян табақаларга берилган махсус имтиёзларни тугатиш ва қонун олдида барчанинг тенглиги тамойилини илгари суради. Бундай талаблар муҳит хўжайинлари бўлган Жанубий Aмерика элитаси учун мисли кўрилмаган ҳодиса эди, бу ерда ҳалигача энкомиенда тартиби, мажбурий меҳнат ҳамда аҳоли ва мустамлака ҳудуд устидан чекланмаган ҳокимият орқали шакллантирилган тартибот ҳукм сурарди.
Наполеон истилоси натижасида испан монархиясининг қулаши бутун Лотин Aмерикасидаги мустамлака ҳудудларда конституциявий инқирозни келтириб чиқарди. Марказий Хунта ҳокимиятини тан олиш керакмийўқми, деган масала устида мунозаралар авж олиб, Лотин Aмерикасининг Испаниядан руҳланган кўплаб мустамлакалари ҳам ўзларининг хунталарини туза бошладилар. Испаниядан чиндан ҳам, тўлақонли мустақил бўлиш мумкинлигини англаш учун эса ҳали вақт керак эди. 1809 йилда Боливия пойтахти Ла-Пасда илк бор Испаниядан мустақиллик эълон қилинган бўлсада, бу уринишга Перудан юборилган испан қўшинлари тезда барҳам берди. Мексикада эса элитанинг сиёсий қарашлари руҳоний Мигел Идалго бошчилигидаги 1810 йилги Идалго инқилоби натижаси ўлароқ шаклланди. Шу йилнинг 23 сентябрь куни Идалго қўшинлари Гуанахуато шаҳрини эгаллаб, уни талон-тарож қилар экан, аввал мустамлака маъмурий бошқарув органи раҳбари бўлган интендантни14 ўлдиришади, кейин эса шаҳардаги оқ танли аҳолини оммавий қирғин қила бошлайдилар. Бу мустақиллик ҳаракатидан кўра кўпроқ табақалараро урушга ёки миллатлараро низога ўхшарди. Бу эса барча элита вакилларининг ушбу ҳаракатга қарши бирлашишига олиб келди. Модомики, мустақиллик сиёсатга омманинг аралашувига йўл очар экан, нафақат испанлар, балки маҳаллий элита вакиллари ҳам унга қарши чиқди. Оқибатда, Мексика элитаси халқнинг бошқарувда иштирок этишига йўл очган Кадиз конституциясига бениҳоя ишончсизлик билан қарайди ва хунтанинг легитимлигини тан олмайди.
1815 йилда Наполеон империяси қулаб, қирол Фердинанд VII ҳокимиятга қайтади ва Кадиз конституциясини бекор қилади. Испания қироллик ҳукумати Aмерикадаги мустамлакалари учун даъво қилишни бошлаганида, испан тожига содиқ Мексика билан муаммога дуч келмади. Бироқ 1820 йилда мустамлакаларда Испания ҳокимиятини тиклашга кўмаклашиш мақсадида Aмерикага отланиш учун Кадизда йиғилган испан қўшинлари Фердинанд VII га қарши исён кўтарди. Бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий бўлинмаларнинг уларга қўшилиши натижасида қирол Кадиз конституциясини тиклашга ва Кортесни чақиришга мажбур бўлди. Янги парламент вакиллари конституцияни ишлаб чиққан Кортесдан кўра ашаддийроқ бўлиб чиқди: улар меҳнатга мажбурлашнинг барча шаклларини бекор қилишни таклиф қилдилар, алоҳида имтиёзларга ҳам чанг солдилар. Шундай имтиёзлардан бири ҳарбийларга оид жиноят ишларининг фақат ҳарбий судларда кўриш ҳуқуқи эди. Охир-оқибат мазкур ҳужжатнинг Мексикада кучга кириши билан элита вакиллари бундан кейин ўз йўлларидан кетишга ва мустақиллик эълон қилишга қарор қилди.