Уолтер Айзексон – Стив Жобс (страница 2)
Жобс
Унинг таржимаи ҳолини ёзишни рад этган бўлсам-да, биз вақти-вақти билан қўнғироқлашиб турардик. Бир куни унга ёзган мактубимда
Унинг қатъияти мени ўйга солди. Стив шахсий ҳаётидаги сирларини ҳеч кимга билдиргиси келмаслиги ҳаммага маълум. Бунинг устига у менинг бирорта китобимни ўқиганига ҳеч қачон ишонмаган бўлардим. Балки кейинроқ ёзарман, деб жавоб бердим. Бироқ 2009 йили Жобснинг рафиқаси Лорен Пауэлл менга дангал шундай деди: “Агар Стив ҳақида китоб ёзмоқчи бўлсанг, унда тезроқ бошла”. Жобс ўшанда даволанишнинг иккинчи курсини бошидан ўтказаётганди. Мен Пауэллга “Жобс илк бор китоб ҳақида гапирганида у касал эканидан хабарим йўқ эди, бунинг учун онт ичишга тайёрман”, деб айтдим. Лорен бу ҳақда деярли ҳеч ким билмасди, деб жавоб берди. Стив операция столига ётишидан олдин менга қўнғироқ қилди, у саратонга чалинганини ҳали ҳам ҳаммадан яширмоқда, деб тушунтирди Лорен.
Ва ўшанда мен унинг таржимаи ҳолини ёзишга қарор қилдим. Жобс мени назорат қилмасликка, ҳатто қўлёзмани кўрсатишимни сўрамасликка ваъда берди ва бу билан мени ҳайрон қолдирди. “Бу сенинг китобинг. Мен уни ҳатто ўқимайман ҳам”, – деди у. Бироқ, чамамда, кузда у китоб ҳақидаги ғоясидан воз кечди. Ўшанда унинг касали зўрая бошлаганини билмагандим. Стив қўнғироқларимга жавоб бермай қўйди ва мен бу лойиҳани кейинга қолдирдим.
Жобс 2009 йилнинг янги йил арафасида кутилмаганда қўнғироқ қилди. У Пало-Альтодаги уйида синглиси – ёзувчи Мона Симпсон билан бирга эди. Аёли болаларни олиб чанғи учишга кетганди, Стив эса соғлиғи туфайли уларга ҳамроҳлик қила олмаганди. Стив файласуфона кайфиятда эди. Биз бир соатдан ортиқ суҳбат қурдик. У ўн икки ёшида рақамли частотомер қуришга аҳд қилганини, маълумотномада
“Болалигимда гуманитар фанларга қизиқаман деб юрардим, лекин менга ҳар доим электроника ёқарди. Бир вақтлар
Жобсдан таржимаи ҳолини нима учун айнан мен ёзишимни хоҳлаётганини сўрадим. “Сен одамларни очиқ бўлишга ундай оласан”, – тан олди Стив. Бундай жавобни кутмагандим. Унинг таржимаи ҳолини ёзар эканман, у бир вақтлар ишдан бўшатган, хафа қилган, ташлаб кетган ёки шунчаки жаҳлини чиқарган кўплаб инсонлар билан бирма-бир суҳбат ўтказишимга тўғри келишини билардим ва уларни очиқ суҳбатга чақирсам, бу Стивга унчалик ёқмайди деб қўрқардим. Чиндан ҳам, мен суҳбатлашаётган одамлар ҳақидаги миш-мишлар Жобсга етиб боргач, у асабийлашди. Бироқ бир неча ой ўтиб, унинг ўзи ҳаётида учратган одамларни, ҳатто собиқ маҳбублари ва душманларини мен билан гаплашишга кўндира бошлади. У мени чеклашга уринмади. “Ҳаётимда мен ўзим уяладиган кўплаб номақбул ишларни қилганман. 23 ёшимда мендан ҳомиладор бўлган қизни ташлаб кетганман. Бироқ фош этиш мумкин бўлмаган сирларим йўқ”, – хотирларди Стив.
Охир-оқибат унинг иштирокида қирққа яқин интервью ёзиб олдим. Айрим суҳбатлар унинг Пало-Альтодаги меҳмонхонасида шунчаки расмиятчилик нуқтаи назаридан ўтказилди, айрим интервьюларни эса узоқ давом этган сайрлар, сафарлар ёки телефон орқали суҳбатлар вақтида ёзиб олдим. Мен китоб учун материал тўплаган бир ярим йил давомида биз Стив билан жуда яқин бўлиб қолдик, бир-биримизга очиқ гапирардик, лекин мен унинг
Унинг рафиқаси, лойиҳада менга ёрдам берган Лорен ҳам ижодимни чеклашни ёки назорат қилишни истамади, қўлёзмани кўрсатишимни сўрамади. У Стивнинг нафақат зафарли онлари, балки муваффақиятсизликлари ҳақида рўйирост сўзлаб беришимни хоҳларди. Лорен – ҳаётимда учратган энг доно ва мулоҳазали инсонлардан бири. “Унинг таржимаи ҳолидаги баъзи тафсилотлар ва феъл-атворининг айрим жиҳатлари ёқимсизлиги рост, – деди у. – Уларни оқ қилиб кўрсатиш керак эмас. У баъзида ҳақиқатни бузиб кўрсатиши мумкин, бироқ унинг ҳаётини ҳаққоний ҳикоя қилиб бериш лозим, унинг тарихи бунга лойиқ”.
Бунга муваффақ бўлдимми-йўқми, китобхон ҳукм чиқаради. Ишончим комил, бу китобда тилга олинган шахсларнинг кўпчилиги у ёки бу воқеаларни бошқача сўзлаб бериши ёки мени Жобснинг хаёлот оламига тушиб қолди деб ўйлаши мумкин. Жобснинг таржимаи ҳоли Генри Киссинжер ҳақидаги китобга ўхшайди (айтганча, бу китоб қайсидир маънода ушбу лойиҳага яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди). Одамлар Жобсга шу қадар жўшқин муносабатда бўладики, хоҳ ижобий, хоҳ салбий муносабатда бўлсин, улар кўпинча айни бир воқеани мутлақо ҳар хил қабул қилади. Буни фақат “Расёмон таъсири” билан изоҳлаш мумкин. Мен бир-бирига зид қарашларни имкон қадар яқинлаштиришга уриндим ва ўзим мурожаат қилган манбаларни яширмадим.
Бу китоб ютуқ ва муваффақиятсизликка тўла ҳаёт ҳақида, мукаммалликка интилиши ва жиловланмайдиган куч-ғайрати билан шахсий компьютерлар соҳасида, жумладан, анимация, мусиқа, телефонлар, планшетлар ва электрон китоблар сингари олти соҳада туб бурилиш ясаган ўта кучли шахс ва истеъдодли бизнесмен ҳақида. Бунга еттинчи соҳа – сотувни ҳам қўшиш мумкин. Бу борада Жобс кескин ўзгаришлар содир этибгина қолмай, дўконлар концепциясини қайта англаб етишга замин яратди. Шунингдек, у янги рақамли контент бозорига нафақат веб-сайтлар, балки иловалар орқали ҳам кириш йўлини очди. У инновацион маҳсулот яратиш билан кифояланмади, (иккинчи уринишда бўлса-да) ишончли, рақобатбардош компания яратди, унга ўз ижодий ғайратини сингдирди, ғояларини ҳаётга татбиқ эта оладиган креатив дизайнерлар ва илғор дастур ишлаб чиқувчиларни ёллади.
Бу китоб новаторлик ҳақида. Дунё мамлакатлари рақамли технологияларга асосланган янги иқтисодиёт яратишга уринаётган, Қўшма Штатлар эса бор кучи билан инновациялар соҳасида ўз ўрнини сақлаб қолишга интилаётган даврда Жобс ижодкорлик, топқирлик ва орзу тимсоли бўлди. У XXI асрда муваффақиятга эришиш учун креативлик ва технологияларни бирлаштириш кераклигини биринчилардан бўлиб тушуниб етди. Фараз ва ўйлар техниканинг энг янги ютуқлари билан уйғунлик ҳосил қиладиган компанияга асос солди. Жобс ва унинг
Жобсни кўнгилдагидек раҳбар ёки тақлид қилиш учун ўрнак бўладиган инсон деб бўлмайди. Фикри хаёли иштиёққа тўлалиги боис у ўзи билан ёнма-ён турганларнинг жаҳлини чиқариши ва уларни хафа қилиб қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг барча ихтиролари унинг феъл-атворини, фазилатлари ва камчиликларини акс эттиради,