Ха-Джун Чанг – Иқтисодиёт қандай тузилган (страница 12)
Шу билан бирга, Иккинчи жаҳон уруши даврида режалаштиришнинг ижобий тажрибаси ҳукумат аралашувининг асослилигига шубҳаларни камайтирди. Кўпгина Европа мамлакатларида чап қанот партияларининг сайловдаги муваффақияти (фашизмга қарши курашдаги етакчи роли туфайли) ижтимоий давлат концепциясининг ривожланиши ва тарқалишига ва ходимларнинг ҳуқуқларининг кенгайишига олиб келди. Сиёсат ва институтлардаги бу ўзгаришлар олтин асрга турли йўллар билан ёрдам берди: ижтимоий тинчликни яратиш, инвестицияларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳаракатчанликни ошириш ва технологик инновацияларни жорий этиш. Менга бир оз батафсилроқ тўхталиб ўтишга ижозат берсангиз, чунки бу муҳим савол.
Иккинчи жаҳон урушидан кўп ўтмай Европанинг кўпгина давлатлари темир-пўлат, темир йўл, банклар, энергетика саноати (кўмир, атом ва электр энергетикаси) каби муҳим тармоқларда хусусий корхоналарни миллийлаштирдилар ёки янги халқ ёки давлат корхоналарини (ДК) яратдилар. Бу Буюк Британия Лейбористлар партияси низомининг машҳур IV моддасида ёзилган қоидаларга мувофиқ, социал демократиянинг асосий элементи сифатида ишлаб чиқариш воситаларини давлат томонидан назорат қилинишига Европа социалистик ҳаракатларининг ишончининг акси эди (1995-йилда Тони Блер партияни “янги лейборист”га айлантирганида у ердан олиб ташланди).
Франция, Финляндия, Норвегия ва Австрия каби мамлакатларда давлат корхоналари хусусий сектор фирмалари учун ўта хавфли бўлган юқори технологияли тармоқларни ривожлантириш имконини берганлиги сабабли олтин асрда давлат корхоналари юқори ўсишнинг асосий омили сифатида эътироф этилди. Биринчи марта 19-аср охирида жорий этилган фаровонлик кўрсаткичлари аҳолини бир қатор асосий хизматлар билан таъминлаш мажбуриятлари давлат зиммасига ўтказилгандан сўнг сезиларли даражада ошди (масалан, Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати). Улар солиқларни катта миқдорда ошириш ҳисобига (миллий даромадга нисбатан фоизда) молиялаштирилди. Фаровонлик кўрсаткичларининг ўсиши аҳолининг ижтимоий ҳаракатчанлигини оширишга олиб келди ва шу билан капиталистик тузумнинг қонунийлигини мустаҳкамлади. Ижтимоий барқарорликнинг бошланиши узоқ муддатли инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш имконини берди, бу эса иқтисодий ўсишга олиб келди.
Бошқариладиган капитализм. Ҳукумат бозорларни тартибга солади ва турли йўллар билан шакллантиради
Буюк депрессия сабоқларидан ўрнак олиб, барча илғор капиталистик мамлакатлар ҳукуматлари пасайиш даврида давлат харажатлари ва марказий банк пул оқимларини кўпайтириш ва юксалиш даврида уларни пасайтириш йўли билан Кейнс сиёсати деб номланувчи контрциклик макроиқтисодий чораларни атайлаб қўллай бошладилар (4-бобга қаранг). Бундай чоралардан айримлари, Буюк депрессия даврида ўзини намоён қилган, тартибга солинмаган бозорларнинг потенциал хавфини тан олиш, молиявий тартибга солишни кучайтириш эди. Бир неча мамлакатлар инвестиция банкини тижорат банкидан ажратишда Қўшма Штатлар даражасигача борган, аммо уларнинг барчаси банклар ва молиявий инвесторларга чекловлар қўйган.
Бу даврнинг банкирлари бугунги давр ворисларидан фарқли ўлароқ, ҳурматли, аммо зерикарли одамлар сифатида қаралган эди.28 Кўпгина ҳукуматлар савдо протекционизми ва субсидиялар каби бир қатор чора-тадбирлар орқали мақсадли стратегик тармоқларни рағбатлантирадиган танланган саноат сиёсатини қабул қилдилар. АҚШ ҳукумати расман саноат сиёсатига эга эмас эди, лекин у мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатди, илғор саноат тармоқлари учун таъсир этадиган тадқиқотларни молиялаштирди: компютерлар (Пентагон томонидан молиялаштирилади), ярим ўтказгичлар (АҚШ денгиз флоти), самолёт ишлаб чиқариш ( АҚШ ҳаво кучлари), Интернет (DARPA— Мудофаа бўйича илғор илмий-тадқиқот лойиҳалари агентлиги), фармация ва тиббий-биология фанлари (Миллий соғлиқни сақлаш институтлари) кабилар.
Франция, Япония ва Жанубий Корея каби мамлакатлар ҳукуматлари алоҳида саноатни ривожлантиришда тўхтамадилар ва беш йиллик режалар орқали бутун саноат сектори сиёсатини бевосита мувофиқлаштира бошладилар, директив совет марказий режалаштиришдан фарқлаш учун бу усул индикатив режалаштириш деб номланди.
Олтин аср оммавий деколонизацияга гувоҳ бўлди. 1945-йилда Корея (1948-йилда Шимолий ва Жанубга бўлинган) ва 1947-йилда Ҳиндистон (Покистон ажралиб чиққан)дан бошлаб, колонияларнинг аксарияти озод этилди. Кўпгина мамлакатларда мустақиллик учун мустамлакачилар билан қаттиқ кураш олиб борилди. Бироз вақт ўтгач, мустақиллик Марказий ва Ғарбий Африка штатларига келди, у ерда 1957-йилда Кения биринчи бўлиб озодликка эришди.
1967-йилларнинг ўрталаригача Марказий ва Ғарбий Африка давлатларининг ярмига яқини мустақилликка эришди. Баъзилар кўпроқ кутишга тўғри келди (Ангола ва Мозамбик фақат 1975-йилда Португалия ҳукмронлигидан озод бўлди, Намибия 1990-йилда Жанубий Африкадан мустақилликка эришди), баъзилари ҳали ҳам кутишмоқда, аммо бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлар деб аталадиган собиқ мустамлака жамиятларининг аксарияти капитализмнинг олтин даврининг охирида эркинлик олди.
Мустақилликка эришгач, мустамлакачиликдан кейинги аксарият мамлакатлар ўз она мамлакатлари томонидан ўзларига юкланган эркин бозор ва эркин савдо сиёсатидан воз кечдилар. Баъзилар очиқдан-очиқ социалистик бўлиб қолдилар (Хитой, Шимолий Корея, Шимолий Ветнам ва Куба), лекин кўпчилик мамлакатлар давлат томонидан бошқариладиган саноатлаштириш сиёсатини қабул қилдилар ва асосан капиталистик бўлиб қолдилар. Ушбу стратегия импорт ўрнини босувчи саноатни яратиш номи билан машҳур бўлди, чунки импорт қилинадиган саноат маҳсулотлари ўзиники билан алмаштирилди. Бунда импортни чеклаш (янги тармоқларни қўллаб-қувватлаш) ёки миллий чегараларда фаолият юритувчи хорижий компаниялар фаолиятини қатъий тартибга солиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни устун хорижий рақобатчилардан ҳимоя қилиш орқали амалга оширилди. Ҳукуматлар кўпинча хусусий сектор ишлаб чиқарувчиларини субсидияларди ва хусусий инвесторлар юқори хавф туфайли инвестиция қилишни истамайдиган соҳаларда давлат корхоналарини яратдилар. Мустамлакаларнинг оммавий мустақиллик даври 1945-1973-йиллар ва ундан кейинги йилларда содир бўлганлиги сабабли, олтин асрда ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг самарадорлиги ҳақида гапириб бўлмайди.
Ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий фаолиятини баҳолаш учун қабул қилинган муроса даври 1960-1980-йиллардир. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, ушбу ўн йилликлар давомида ривожланаётган мамлакатларда аҳоли жон бошига даромад йилига 3 фоизга ўсиб, йилига 3,2 фоизга ўсган ривожланган мамлакатлар билан тенглашди. Жанубий Корея, Тайван, Сингапур ва Гонконг иқтисодиётларининг “мўжизаси” юқоридаги даврда аҳоли жон бошига даромаднинг йилига 7-8 фоизга ўсиши бўлди, бу эса инсоният тарихидаги энг юқори ўсиш суръати эди (бу шунингдек, Японияни ўз ичига олади ва санаб ўтилган мамлакатлардан кейин Хитой жойлашган).
Шуни таъкидлаш керакки, ҳатто секин ўсишни кўрсатган ривожланаётган минтақалар ҳам бу даврда сезиларли ютуқларга эришди. 1960-1980-йилларда Марказий ва Ғарбий Африка мамлакатлари аҳоли жон бошига даромадлари йилига 1,6 фоизга ўсиши билан дунёдаги энг секин ривожланаётган ҳудудлар бўлиб қолди; Лотин Америкасида ўсиш икки баробар (3,1 фоиз) ва Шарқий Осиёда уч баробардан ортиқ (5,3 фоиз) бўлди. Бироқ бу кўрсаткичларни эътиборсиз қолдирмаслик керак. Эслатиб ўтамиз, саноат инқилоби даврида Ғарбий Европада аҳоли жон бошига даромаднинг ўсиши атиги 1 фоизни ташкил этган.
Ўртача олтин позицияс: капитализмнинг энг яхши хизмати давлатни муносиб тартибга солишдадир
Капитализмнинг олтин даврида давлат аралашуви, деярли, барча мамлакатларда муҳим аҳамиятга эга барча соҳаларда ошди, энг бой давлатлардаги халқаро савдо бундан мустасно. Шунга қарамай, ҳам муваффақиятли, ҳам ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий кўрсаткичлар аввалгидан анча яхши эди. Ўша даврнинг кўрсаткичлари ҳозиргача ошиб кетгани йўқ – улар 1980-йиллардан бошлаб, давлат аралашуви даражаси сезиларли даражада пасайган пайтдан бошлаб ёмонлаша бошлади (бу ҳақда бироз кейинроқ гаплашаман). Олтин аср шуни кўрсатдики, капитализм тўғри тартибга солинса ва ҳукуматнинг тегишли ҳаракатлари билан рағбатлантирилса, ўзининг максимал салоҳиятига эришади.
"Интеррегнум" (1973-1979)
1971-йилда АҚШ долларининг олтинга конвертацияси тугаши билан олтин аср сўна бошлади. Бреттон-Вудс тизими макроиқтисодий бошқарувни ҳаддан ташқари қаттиқ қилиб қўйганлигини, унинг оқибатлари Буюк депрессия даврида яққол намоён бўлганлигини тан олиб, эски олтин стандартидан воз кечди. Бироқ тизим ҳали ҳам олтин билан боғланган эди, чунки бошқа барча асосий валюталар билан қатъий курсга эга бўлган АҚШ доллари ушбу қимматбаҳо металга эркин конвертация қилинган (унция учун 35 доллардан). Барча ҳисоб-китобларга кўра, ўша пайтда доллар "олтиннинг оғирлигига арзийди", чунки АҚШ дунё маҳсулотининг ярмига яқинини ишлаб чиқаради ва ҳамма жойда долларнинг кескин танқислиги бор эди, чунки ҳамма Америка нарсаларини сотиб олишни хоҳларди. Урушдан кейинги қайта қуриш ва бошқа мамлакатларнинг янада жадал ривожланиши бу тахминнинг ўз аҳамиятини йўқотишига олиб келди.
Одамлар АҚШ доллари олтинга умуман тенг эмаслигини англаб етгач, уларда банкнотларни қимматбаҳо металга алмаштириш учун кўпроқ сабаблар пайдо бўлди, бу эса АҚШ олтин захирасининг сезиларли даражада камайишига олиб келди ва долларни анча жозибадор қилди. 1959-йилгача номинал қиймати бўйича мамлакат олтин заҳираларининг ярмига тенг бўлган АҚШ расмий мажбуриятлари (доллар векселлари ва ғазна векселлари – АҚШ давлат облигациялари) 1967-йилга келиб ундан бир ярим баравар ошди.