Джон Миллер – COC! Савол ортидаги савол (страница 2)
Афсуски, кўпинча хаёлимизга энг аввало шундай ўйлар келади. Кўпчилигимизда дилхиралик ёки қандайдир мушкул вазиятга жавобан дастлаб салбий ва хавфдан ҳимояловчи ҳиссиётлар уйғониши ҳамда бизни қуршаб оладиган илк саволлар ҳам НСлар бўлиши аччиқ ҳақиқат.
Бунинг яхши томони шундаки, ўша дилхиралик пайти бизга вазиятни осонлаштириш учун улкан имкониятни ҳам тортиқ қилади ва СОС ундан фойдаланиб қолишимизда ёрдам бериши мумкин. НСлар хаёлимизга бостириб кирган вақтда бизда танлов имкони бор:
СОС тавсифи:
Ҳар бир инсонга ўз вақтида тўғри танловлар қилиш орқали шахсий жавобгарликни амалда қўллаш имконини берувчи восита.
Биз уни ўзимиз ҳақимизда яхшироқ саволлар бериш орқали мукаммаллаштирамиз.
Юқоридаги хизматчим ҳам айнан шундай қилганди. Ўй-фикрлари тартибга солингани учун у ўзига нотўғри савол(НС)ларни бермади ва вазиятни ҳар томонлама назоратида сақлади.
Бир оғиз сўз айтиш-айтмаслигидан қатъи назар, хатти-ҳаракати унда
Ўша куни кетаётиб унга йигирма беш центлик тангаларимни бар таймерига ташлаб, ҳар қандай мижоз бериши мумкин бўлган чойчақа бердим (Ҳазиллашяпман, аслида бу йигит муносиб бўлган яхшигина пул эди). Бир неча ойдан сўнг бу ерга қайтиб, ўзим ёқтириб қолган ўша хизматчим – Жейкоб
Улар шундай ишчини қўлдан чиқарганига ишонгим келмасди.
Бироқ бу гапларнинг бирортасини ходимага айтмадим. Фақат гапини бўлиб: “Уни ‘бўшатдик’ деманг?!” деб юбордим, у эса саволимга жавобан: “О, йўқ, жаноб, уни бўшатмадик, у бошқарув бўлимига ўтди”, – деди очиқ чеҳра билан.
Жейкоб ўзининг фикрлаш тарзи билан мансаб пиллапояларидан шу қадар тез кўтарилиши мумкинлигига заррача ҳайратланмаганим – ҳақиқат. Шахсий жавобгарлик бериши мумкин бўлган имтиёз ҳам шу. Ютуққа ҳар бир инсон – мижозлар, ҳамкасблар, ташкилот – ҳар ким эришади. Жейкобга келсак, унга чойчақа ва рағбатлантиришдан бошқа ёрдам беролмасдим, аммо ўйлашимча, кун якунида шахсий жавобгарликни амалда қўллаган ҳолда ўзига энг яхши саволларни бериши ва энг яхши танловлар қилганида, қалби нимани ҳис эта олиши унинг энг катта ютуғи эди.
2
Тўғри танлов қилиш
Денверга кўчганимиздан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай, биз аввал умуман учратмаган нарса – тиканли ўсимликларни кашф этдик. “Эчкибошлар” дея аталувчи бу ўсимликлар мамлакатнинг шу қисмида ўсувчи ўткир майда тиканаклар бўлиб, шакли эчкининг қулоқлари, шохлари ва бурнини эслатади. Улар ерга тикани юқорига қараган ҳолда тушади ва бирортаси тасодифан оёқ кийимингизга қадалса, кунингизни кўраверасиз.
Агар Ғарбда яшасангиз, бу ерга кўчиб келганимиздан бери велосипед шиналарини Аппер Мидвэстда яшаган йилларимиздагига қараганда кўпроқ алмаштирганимиз сизни ажаблантирмайди. Уста велосипедчилар, ҳатто энг қалин – тоғ велосипеди шиналаридан фойдаланган тақдирларида ҳам, бу ўсимликка қарши бир қанча эҳтиёт чораларини кўриб қўйишади.
Биз ҳар куни саёҳат қилаётган инсоний ва касбий ҳаётимизнинг нотаниш сўқмоқларидаги ҳар бир муюлишда ҳам яшириниб ётган виртуал “тиканак” – тўсиқлар мавжуд. Нотўғри фикрни танласак, бас, айблаш, шикоят ва сусткашлик ботқоғига ботиб кетамиз. Аммо тўғри фикрлар бизни бойроқ ва тўлақонлироқ ҳаётга, шунингдек, фойдали қарорлар натижасида келиб чиқадиган фахр ва муваффақият ҳисси томон етаклайди.
Танловларимиз учун ўзимиз жавобгармиз ва яхшироғини танлаш ҳам ўз қўлимизда, деган ғоя СОСнинг асосидир. Одамлар баъзан танлаш имкони йўқ, деб ўйлайдилар. Ва “Мажбурман” ёки “Қўлимдан келмайди”
деган баҳоналарни рўкач қиладилар. Аммо бизда танлаш имконияти ҳар доим бор. Ҳар доим! Ҳатто танламасликка қарор қилишнинг ўзи бир танловдир. Буни англаш ва ўз танловларимиз учун жавобгарликни бўйнимизга олиш ҳаётимизда содир бўладиган буюк воқеалар томон қўйилган катта қадамдир.
Тўсиқлардан қочиб, буюк ишларни амалга оширмоқчимисиз?
Унда танлашда эътиборлироқ бўлинг.
3
СОС! – Савол ортидаги савол
Келинг, энди ҳаётимизга шахсий жавобгарликни олиб кирадиган қурол – СОС ҳақида суҳбатлашсак.
Савол ортидаги савол организмнинг ташқи таъсирга илк жавоби кўпинча салбий бўлиши ва шу боис, хаёлимизга дарров нотўғри саволлар – НСлар келиши ҳақидаги кузатувлар асосига қурилган. Лекин ҳар бир қарорни қабул қилишда дастлабки нотўғри саволларга четдан қараб, ўзимизга яхшироқларини (СОСларни) беришни ўзлаштира олсак, ўша саволларнинг ўзиёқ бизни ижобийроқ натижалар сари элтади.
СОСнинг етакчи тамойилларидан бири ҳисобланган “Жавоб саволнинг ўзидадир” ғояси ҳам айни ҳақиқатни ифодалайди: “Агар ўзимизга яхшироқ савол бера олсак, яхшироқ жавоб оламиз”. Шундай қилиб, СОС яхшироқ саволларни бериш ҳақида. Аммо яхши саволни ёмонидан қандай ажратамиз? “Яхши” савол қандай ифодаланади ўзи?
Бу китоб ҳар биримизга яхшироқ саволни фарқлаб олиш ва уни беришни ўрганишда ёрдам беради. Аниқроқ қилиб айтсак, СОСлар одатда ўзгаларга эмас,
Қуйида СОС тузиш учун учта оддий йўриқнома билан танишинг:
1. “Нима?” ёки “Қандай?” сўроқларини танланг (“Нега?”, “Қачон?” ёки “Ким?”ни эмас).
2. Саволни айнан “мен”га беринг (“улар”, “биз” ёки “сиз”га эмас).
3. Эътиборингизни амалиётга қаратинг.
Масалан, “Нима қилсам экан?” ушбу йўриқномаларга тўла мос тушади. “Нима?” билан бошланган ушбу савол “мен”ни ҳам ўз ичига олган ва бор эътибор ҳаракатга қаратилган: “Нима қилсам экан?” Кўриб турганингиздек, жуда оддий. Аммо ундаги оддийликка алданиб қолманг. СОС қимматбаҳо тош каби серқиррадир. Кейинги бобларда биз бу қирраларни тадқиқ қилиб, СОСларни бериш ҳаётимизга қанчалар қудратли таъсир ўтказишига гувоҳ бўламиз.
4
“Нега?” деб сўраманг!
Қулоғингизга ҳеч шу саволлар чалинганми:
“Нега бошқалар яхшироқ ишламайди?”
“Нега менда шунақа бўляпти?”
“Нега улар ишимни шу қадар қийинлаштириб ташлаган?”
“Нега мен сира дам олмайман?”
“Нега одамлар менчалик қайғуролмайди?”
Бу саволларни овоз чиқариб айтиб кўринг. Хўш, уларни айтганингизда нимани ҳис этяпсиз?
Мен бу саволларни берганимда, ўзимни жабрдийда каби ожиз сезаман. “Нега мен?“ билан бошланадиган саволларнинг туб маъноси
“Нега?” билан бериладиган бу турдаги саволлар тузоғига исталган киши тушиб қолиши мумкин. Бир сафар бўлим бошлиғидан қўлида қанча одам ишлаши ҳақида сўрадим, у эса: “Яримта, шекилли”, деб жавоб берди. Жавоб кулгили эди, лекин бу унинг “Нега мен яхши одам топа олмайман?”, “Нега ёш авлод чин дилдан меҳнат қилишни истамайди?” ва “Нега юқори бошқармадан кўпроқ ёрдам олмайман?” каби НСлар берадиган бошқарувчилар тоифасига киришидан дарак эди.
Бунинг барчаси қурбонларча фикрлаш тарзи бўлиб, дунёда ҳаддан ташқари кенг ёйилиб кетишга улгурди.
Бир сафар узоқ парвоз вақтида эллик ёшлардаги кишининг ёнига ўтириб қолдим. Биз ўзаро танишиб, “Қаерга йўл олдингиз?” ва “Нима иш қиласиз?” сингари саволлар билан дўстона суҳбатимизни бошладик. Маълум бўлишича, унинг Аспен яқинида яна бир уйи бор ва йигирма бир кунлик чанғи таътилидан эндигина қайтаётган экан.
У гапида давом этиб, Нью-Йоркда яшаши ва Уолл Стритда ишлашини айтди. Нима иш қилишини топиб кўринг-а? У брокер эмас, инсон жароҳатлари бўйича адвокат экан.
У мендан нима билан шуғулланишимни сўраганида қисқа ва лўнда қилиб “Ёзувчи, нотиқ”, деб қўя қолдим.
– О, ростданми? – деди у. – Нима ҳақида маъруза қиласиз?
Мен бир муддат мулоҳаза қилиб кўриб,
– Шахсий жавобгарлик ҳақида.
Бунга бир неча сония вақт кетди. Биз бир-биримизга тикилиб қолдик. У бироз безовталанди. Охири унга тушунарлироқ бўлиши учун қўшиб қўйдим: “Мен бажарадиган юмуш одамларга, шу жумладан, ўзимга ҳам,