18+
реклама
18+
Бургер менюБургер меню

Оқилжон Ғофуров – Маънавий олам мусаввири (страница 3)

18

Узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтган, қалби мудом юксакларга интилган Фауст ғоят гўзал дақиқаларда ўзи ахтарган чуқур ҳақиқатни, ОЛАМ ҲИКМАТИни тугал англаб етади:

Ҳаётининг энг олий лаҳзасида турганини ҳис этган Фауст одамзоднинг бахт-саодати йўлидаги машаққатли меҳнат самарасидан қониқиш ҳисси туяди ва фоний дунёни тарк этади; унинг жонини фаришталар осмонга олиб чиқиб кетади. Зеро, иблис Мефистофель билан баҳс-мунозара чоғида хитоб қилганидек:

Ҳақиқатан, буюк қаҳрамон Фауст тимсолида буюк Гёте ҳам орзулар тожига етди – салкам олтмиш йиллик заҳмат-машаққатлар, изланишлар поёнига етиб, адиб умрининг мазмунини белгилаб берди. Ҳаётда Гёте қолдирган из абадул-абад ўчмай қолажак!

Фауст» – чуқур драматизм ва психологизмларга тўлиқ, архитектоникаси ғоят мураккаб асар. Гётедай даҳо ижодкорнинг тенгсиз тафаккур кучи бунёд этган мазмунан ва шаклан буюк асарни таржима қилиш фақат айтишга осон. Бу янглиғ шоҳ асарлар мутаржимдан чуқур билим, кенг қамровли тафаккур тарзи, улкан салоҳият, сўз бойлиги, қунт-сабот ва кучли иштиёқ талаб этади. Шу маънода мутаржим Эркин Воҳидов «Фауст» таржимасига бағишлаб ёзган кириш мақоласида таржимаолди қалб кечинмаларини шундай изоҳлайди: (Ўша нашр, 3-4-бетлар.) «Мен «Фауст”ни жуда улкан қасрга ўхшатаман. Унинг умум қурилмасидан тортиб, ҳар бир нақшигача абадият учун мукаммал қилиб яратилган. Ахир Гёте каби улуғ ва заҳматкаш даҳо бу асарни олтмиш йил ёзган! Ўн беш минг мисрага яқин бу мўъжизани инсоният тарихининг мағзи дейиш мумкин… Рости, ҳаяжонландим. «Фауст”дек қаср устунларидан ўзбек заминида тикланадиган иншоот содда ва жўн бўлиб қолмайдими, деган андишани қилдим…»

Қарангки, «Фауст”дек ҳайбатли тафаккур қасри устунлари қаршисида андишага борган Э. Воҳидов ўзининг қудратли таржимонлик салоҳияти билан ўзбек заминида улкан сўз иншооти бунёд эта олди! (Асар русчадан таржима қилинган) Даҳо мутафаккирнинг бадиий тафаккури жозибасини сақлай олди; ички, ботиний оламини, таҳайюл кенгликларини очиб беришга муваффақ бўлди; асарнинг полифоник хусусиятини ўзбек тилида акс эттира олди. «Фауст» таржимаси муваффақиятлари калити ҳақида сўзласак, таржимон эътироф этганидек,«Гётенинг Шарқ фалсафасига яқинлиги менинг йўлимниёритиб турди, руҳимга мадад бўлди…» (Ўша китоб, 4-саҳифа.)

Чиндан ҳам, жаҳон адабиётининг чуқур билимдони бўлган Й.В.Гёте Оноре де Бальзак, Виктор-Мари Гюго, Дени Дидро, Франсуа-Мари Аруэ Вольтер, Жорж Гордон Байрон каби жаҳоншумул сиймоларнинг дурдона асарларини узлуксиз мутолаа қилиш баробарида Шарқ адабиётига ҳам мурожаат этган. Манбалардан маълумки, Хожа Ҳофиз девонини мутаржим Жозеф фон Ҳаммер Бургстал ўгирмасида мутолаа этган Гёте фавқулодда кучли таъсир оғушида қолади ва Ҳофиз орқали бутун Шарққа чексиз муҳаббат боғлайди; у руҳ ва ижод манбаи сифатида Жалолиддин Румий, Абулқосим Фирдавсий, Муслиҳиддин Саъдий Шерозий, Умар Хайём, Хожа Ҳофиз Шерозий каби Шарқ адабиётининг буюк сиймолари ижодини қунт билан ўрганади. Шу тариқа «Ғарбу Шарқ девони» деб аталмиш бадиий ганжина дунёга келади.

Айтиш жоизки, «Фауст» асарида гавдаланган мифологик образлар – илоҳлар, маъбудлар, афсонавий қаҳрамонлар, ғаройиб махлуқот ва мавжудотлар борлиқ, тараққиёт фалсафасини ўзида мужассам этади; мазкур символик образлар фонида башариятнинг асрий муаммолари, чигал зиддиятлари синтезлашиб зуҳур этади. Бу ҳақда таржимон ўз «Изоҳлар”ида шундай ёзади: (Ўша нашр, 522-бет.) «Гёте дунё тараққиётини тўла гавдалантириш мақсадидабўлса керак, энг қадимги Ҳинд (грифлар), Миср (сфинкслар) мифологияси яратган махлуқотлардан сўнг кейинроқ тараққий қилган Юнон мифологиясига ўтади…»

Қадимги юнон мифологиясидан олинган уч илоҳа – Аглая, Гегелона ва Ефросина ҳаёт гўзаллиги рамзи бўлса, фуриялар, яъни бузғунчи қасоскор илоҳалар – Алекто, Тизифона ва Мегера, худди шунингдек, даҳшатли, ёвуз хотинлар – чўлоқ, ажина хотин Эмпуза, боши аёллар бошига ўхшаш қуш бўлган гарпиялар, жодугар аёл Эрихто ва Ламиялар ёвузлик, қабоҳат тимсолларидир. Афсонавий қаҳрамон Геракл маҳв этган мис қанотли, одамхўр Стимфалида қушлари, тўққиз бошли даҳшатли Лерней аждарлари ҳам ҳаётдаги ёвузлик ва қабоҳат тимсолларидир. Родос тельхинлари эса, илму ижод, яратиш ва бунёдкорлик тимсолидир. Юнон мифологиясидаги денгиз пири Форкиснинг уч қизи, ғоят бадбашара Форкиадалар ҳаётдаги хунуклик, жисман ва маънаван мажруҳлик рамзидир. Асарнинг иккинчи қисм, биринчи фасл, «Ниқоб базми”да юнон афсонасининг қаҳрамонларини чақирган церемонимейстер мақомидаги Герольд фурияларни шундай таништиради:

Ёки айтайлик, бузғунчи, қасоскор илоҳалардан бири Мегера ҳаётдаги асл мақсадини шундай ифода этади:

Ҳа, ҳаётда аҳил-иноқ, бир-бирига азиз, меҳрибон, дўсту ёр бўлган оилаларга бузғунчи Мегералардан кун йўқ. Мегераларнинг мададкори ҳам – оилаларга бузғунчилик ва талафот келтирувчи иблис Асмодейдир.

Аглая, Гегелона ва Ефросина эса, мудом ҳаёт гўзаллигини куйлайди:

Бу каби мисолларни «Фауст» фалсафаси тагқатламларидан исталганча келтириш мумкин.

Назаримда, «Фауст» трагедияси тагқатламларида яна мен англаб-англаёлмаётган яна недир сир-синоат пинҳондай туюлаверади. Асар моҳиятини тўлиқ англаш учун филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг ушбу талқинига мурожаат этамиз«Тафаккур карвонлари», «Шарқ» НМАК, Тошкент – 2011; 241-саҳифа.) : «Фауст» да И.В.Гётенинг ҳусни рағбати ким томонида – доктор Фаустдами ё Мефистофелдами? Мефистофелни салбий образ деёлмаймиз, худди шунингдек, Фауст «идеал» қаҳрамон эмас. Улар инсон моҳиятининг, вужуднинг, руҳнинг икки бўлаги – бир-биридан ажралмас икки қисм («қарама-қаршиликлар бирлиги»). Улар бири иккинчисиз яшай олмайди, бир-бирига эҳтиёжманд, ўзаро боғлиқликдаги кучлар…» (

Бинобарин, ушбу талқинни шундай англамоқ керак: ошиқ Фауст иблис Мефистофель қутқуси билан маҳбубаси Маргарита Гретхеннинг акаси саллот Валентиннинг кўксига ханжар уриб, оғир гуноҳга ботади. Ҳайҳот, Мефистофель Тангридан одамзодни ботинидаги ижобий куч – яхшиликни маҳв этиб, ёмон ва қинғир йўлларга бошлаш учун тортиб олмаганмиди? Шу маънода Фауст мутлоқ идеал эмас, худди шунингдек, «ҳаргиз ёмонлик тилаб, яхшилик қилгувчи» Мефистофель ҳам мутлоқ салбий образ эмас; у «Фауст» тагқатламлари аро ранглар талошида кўрина бошлайди. Моҳиятан, инсон ботинида ўзаро курашадиган ижобий ва салбий икки куч – яхшилик ва ёмонлик бири иккинчисисиз яшай олмайдиган ўзаро боғлиқликдаги эҳтиёжманд кучлардир. Зеро, инсон қалби учун курашда эзгулик ва ёвузлик, адолат ва қабоҳат зўр маҳорат билан тасвирланган улуғвор «Фауст”да Инсон деб аталмиш яратиқнинг нақадар мураккаб хилқат эканлиги чигал, мураккаб тақдирлар, зиддиятлар, борлиқ оламга муносабатларда яққол англашилиб туради…

Хулоса ўрнида айтганда, Эркин Воҳидов «Фауст”дек дунё адабиётининг ноёб дурдонасини кучли иштиёқ ва маҳорат билан ўзбек тилига ўгириб, улкан маънавий жасорат кўрсатди. Наздимда, Гёте, Эркин Воҳидов ҳамда «Фауст» фожиаси таржимаси орасида илоҳий тақдир ришталари бордек. Эркин Воҳидов туфайли китобсевар халқимиз Гётенинг тафаккур меваларидан баҳраманд бўлмоқда.

«Инсон – коинотда кичкина Худо, Шундай яралган у азал ибтидо». «Сен гаровни сўзсиз бой бердинг, аён, Зулматдан йўл топиб чиқолур инсон. Унга чироқ бўлур мен берган идрок». «Инсон табиати уйқуга мойил, Сен унга қутқу сол, туртиб тур доим. , Атрофида айлан, қўзғат эрта-кеч Ҳар замон бедор тут, ором берма ҳеч». «Майли, қўлни бер! Агар мен бир онни улуғлар бўлсам, «Тўхта, эй сония!» – деб айтсам агар, Сенинг тутқунингман майли ўша дам, Сен сайёд бўлурсан – овга муяссар. Ихтиёр сеники бўлур у кунда, Менинг ихтиёрим – ҳукмингни кутмоқ. Тўхтасин умримнинг соати шунда, ». Мен учун чалинсин сўнгги қўнғироқ «Ул инсон бахтликим, бу зулмат аро Ҳидоят йўлини излар дамо-дам. Аён нарсалардан фойда йўқ асло, Сирлар дунёсига интилар одам», «Не учун, не учун йўқ менда қанот? Қуёшнинг кетидан қувлашиб учсам, Алвон шуълаларга чўмиб борлиғим, Юксак тоғлар узра этсаму парвоз, Ҳам соф ирмоқларга бўлолсам ҳамроз, Ҳис этсам қуш каби бахтиёрлигим». « Кўнглим тилагидир хаёл парвози, Юрагим дардига китобдир малҳам. Китоб ўйларимнинг ёлғиз ҳамрози, Унга ошинодир кечаларим ҳам. Қувончдан осмонда учарман агар Қўлга тушиб қолса нодир бир асар». «Мен инкор руҳиман, инкор қилишни Касб қилиб олганман – коинот абас , Тангри не яратмиш бари керакмас, Барини йўқотмоқ истагим-сўзим Хуллас, сиз ёмонлик дея атаган — Бузиш беомонлик дея атаган Куч – менинг ўзим». «Мен ўлдириб қўйдим онамни, Сувга отдим туққан боламни. У фарзандинг эди сенинг ҳам, У келтирди толе эмас, ғам». «Сиз унинг бошида бўлинг парвона, Меҳру шафқатингиз кўргузиб яна — Хаста бу жонига берингиз ором. Виждон азобидан юрак бағри хун, Малҳам бўлсин унга бул осуда шом».