Ибратжон Алиев – Все науки. №5, 2022. Международный научный журнал (страница 7)
1. Энергетический сектор Узбекистана: состояние и перспективы. nuz.uz ekonomika-i-uzdekistana-i)
2. Энергетический сектор Узбекистана: состояние и перспективы. nuz.uz ekonomika-i-uzdekistana-i
3. Аллаев К. Р.,Басидов И. С.,Садуллаев Э. Ф. Электорэнергетика Узбекистана за годқ независимости и перспективқ ее развития. Ташкент. 2016. 146 с.
Жахон иқтисоди экстенсив ривожланишдан интенсив ривожланишга ўтиб, ишлаб чиқаришни модернизацияси ва рақамли иқтисодга ўтиш шахдам қадамлар билан борар экан дунё ҳамжамияти томонидан экологик мувозанатни сақлаш, «Яшил» жамиятни яратиш, глобал экологик муаммоларни бартараф этишда жуда катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, охирги беш йилликда Ўзбекистонда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаалари ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқаришга эътибор янада ортди. Бу борада 2019 йил 22 майда «Қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланиш тўғрисида» қонун ҳам қабул қилинди. Тошкентда Халқаро қуёш энергияси институти фаолият кўрсатмоқда. Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан қуёш ва шамол электр станциялари қувватиги 8000 мегаваттга, гидроэлектр станциялар қувватини эса 2920 мегаватга (жаъми 10920 мегаватт) етказиш белгиланди. Бу эса Янги Ўзбекистон тараққиётида «Яшил энергетика”ни ривожлантириш борасидаги дастлабки дадил қадамлардан бири бўлмоқда.4 (minenergy. uz)
«Фарғона иссиқлик электр маркази”АЖ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ нинг иссиқлик электр марказларидан бири бўлиб, станция 1956 йили ишга туширилган. Станцияда бугунги кунда 6 та қозон агрегати ва 6 та турбогенератор ишлаб турибди. Ўрнатилган ишлаб чиқариш қуввати 329 МВт. Охирги босқичда қурилган энергожихозлар 1982 йилда ишга туширилган бўлиб бугунги кунда 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишламоқда.
«Фарғона ИЭМ» АЖ вилоят иқтисодиёт тармоқларига иссиқлик ва электр энергияси етказиб беради. Бозор иқтисодиёти шароитида энг йирик иссиқлик энергияси истеъмолчилари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Фарғона Азот» АЖ, Кимёвий толалар заводи, Уй қурилиш комбинати ва бошқаларни аста секин ишлаб чиқариш хажмларини камайиб бориши, банкротлик ҳолатлари натижасида бутунлай тўхтаб қолиши оқибатида станция томонидан иссиқлик энергияси ва паралелл ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш хажмлари кескин пасая бошлади. 2017 йилда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш 1403640 Гкал дан 2021 йилга келиб 840748 Гкал га (562892 Гкал га камайган) пасайди. Паралелл равишда электр энергияси ишлаб чиқариш 2017 йилда 315597 млн. кВт соатдан 2020 йилга келиб 264364 млн кВт соатга тушиб кетди. Бу ҳолат корхона ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ раҳбариятини эътиборини четда қолдирмади ва станция ишлаб чиқариш қувватларини ошириш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширишни режалаштирилиб 2017 йил 21 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фарғона ИЭМ худудида ва Фарғона шахар қозонхонаси РК-3 ёнида юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий
4. Интернет тармоғи minenergy.uz орқали ««Фарғона ИЭМ ва Фарғона РК-3 қозонхонасида юқори самарали когенерацион газ турбинали технологияларини жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида лойихаларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ-2794 сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан 2018 йили Япония давлати ҳамкорлигида Фарғона шахрининг чекка қисмидаги аҳоли мавзесида 7 МВт қувватли газ турбина қурилмасини қуриш бошланиб 2019 йил декабр ойида қурилма тўлиқ ишга туширилди. Замонавий технология асосида ишга туширилган ушбу қурилма корхонага қўшимча 7323,9 кВт соат электр ва 9 Гкал иссиқлик энергияси етказиб бера бошлади. Худди шу қарорга асосан корхона ҳудудида 2019 йили 17 МВт қувватли иккинчи газ турбина қурилмасини қурилиши бошланди ва 2020 йили охирида тўлиқ ишга туширилди ва бу қурилма корхонага қўшимча 17 минг кВт электр, 23 Гкал иссиқлик энергияси етказиб бера бошлади.
Юқоридаги инвестицион лойихалар тўлиқ амалга оширилиши муносабати билан электр энергияси ишлаб чиқариш 197,04 млн. кВт соатга, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш 214,08 Гкал ошди. 125 та одам иш билан таъминланди. Ишлаб чиқариш хажмига нисбатан йилига 3,2 млн. куб метр табиий газ ёқилғиси иқтисод қилина бошлади.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 22.08.2019 йилдаги ПҚ№4422 «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ижроси юзасидан корхона томонидан тегишли чора тадбирлар белгиланди
2020 йилда жамиятда 18, 3 кВт қувватли 7 та қуёш панели асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар ўрнатилди.
5. «Фарғона ИЭМ”АЖ ҳисоботларидан олинди
Мазкур станциялар корхонада 195847 кВт соат электр энергиясини иқтисод қилишига ёрдам бермоқда.
2022 йил январь ойида 7 та қуввати 14,8 кВт қуёш панелли станция, қуёш энергияси хисобига ишлайдиган 1 та 200литрли сув иситгич ўрнатилди. Бугунги кунда мазкур қайта тикланувчи энергия манбалари барқарор ишламоқда, улар ишга туширилгандан даврдан буён жами 24 479 кВт. соат электр энергияси ва 1.88Гкал иссиқлик энергияси иқтисод килинди.
Жамият раҳбарияти мазкур йўналишда тўхтаб қолмасдан ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресусларини истеъмолини қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи техналогиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларни жорий этиш бўйича 2022—2023 йилларда қуввати 1800—2000 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирган. Ушбу лойиха қуввати 1800—2000 кВт бўлган қуёш панеллари «On-Grid» режимида ишлашини хисобга олганда йилиги 7—8 млн кВт қўшимча электр энергияси олиш, ёқилғи энергоресурсларни тежаш, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имконини беради.
6. «Фарғона ИЭМ”АЖ ҳисоботларидан олинди
Хозирги кунда қушимча 60 кВт қуёш панели қозон цехининг шифт қисмига ўрнатилди.
Шунингдек, жамият раҳбарияти ва мутахасисслари томонидан яна бир катта лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бунда маънавий ва жисмонан эскирган ПТ-60-90 (ТГ-3) турбина генераторини Р-100 орқа босимли турбиналари чиқаётган буғ билан ишлашга мўлжалланган янги К-50-1.3 буғ турбинасига алмаштириш таклиф қилинган. К-50-1.3 буғ турбинаси мавжуд ТГ-3 (ПТ-60-90) ўрнига ўрнатилади. Шу билан бирга, электр генератори, трансформатор ва бошқа ёрдамчи ускуналар ўзгармасдан ишлайди.
Натижада йилига 800 миллион кВт / соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш таъминланади. Шу билан бирга, қозонхоналар ва турбина генераторларининг максимал юки саноат корхоналарининг иссиқлик сарфидан қатъи назар таъминланади. Бундан ташқари, бу ўзига хос ёқилғи сарфи ва электр энергияси нархининг пасайишига олиб келади. Технологик ўзгартириш лойиҳаси нинг максимал электр қуввати 157,7 МВт, йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1274126 минг кВт соат, йиллик иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1022 Гкални ташкил қилади. Турбина генераторини алмаштириш катта ҳажмдаги қурилиш ишларини ва Фарғона ИЭМ технологик жараёнини жиддий ўзгартиришни талаб қилмайди.
«Фарғона иссиқлик электр маркази» шахарда атмосферага энг катта миқдорда зарарли газларни чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланиб, жадвалда кўриниб турибдики, у бир йил давомида атмосфера ҳавосига ўртача 1205,9 тонна турли чиқиндиларни ташлайди.
7. «Фарғона ИЭМ”АЖ ҳисоботларидан олинди
Корхона атмосферага чиқариладиган асосий чиқиндилар миқдорини рухсат этилган меъёрлар даражасида бўлишини таъминламоқда, бу муҳим масала юзасидан тегишли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш суръатларини ошириш ва самарадорликни кўтариш билан бирга экологик вазиятга имкон қадар жиддий зарар етказмаслик бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
«Фарғона ИЭМ» да 2000 йилдан кўмирдан воз кечилиб, асосан табиий газ ва ёрдамчи ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланилади. Табиатга, хусусан атмосферга чиқариладиган зарарни камайтириш йўналишида бажариладиган чора-тадбирлар «Farg’ona Issiqlik Elektr Markazi» АЖ нинг устивор вазифаларидан бири бўлиб, бу йўналишда катта ишлар олиб бориляпти. Хусусан, 2020 йилда қозон агрегатларини режим карталарини ишлаб чиқиш учун «Узэнергосозлаш» МЧЖ билан шартнома тузилди ва №7,№8,№9,№11 қозонларда иссиқлик синовлари ўтказилди ва ушбу қозонларни энг оптимал эксплуатация қилиш ва зарарли чиқиндиларни камайтириш учун иш режим карталари ишлаб чиқилди. Бунинг натижасида табиий газ ва мазут ёқиш натижасида тутун газларида хосил бўлаётган азот оксидлари 278—294 мг/м3 дан 190—208 мг/м3 гача, яъни 30% камайди. Рақам хисобида атмосферага ташланадиган зарарли моддалар ташламалари йилига 350—400 тоннага камайди дегани.
Бундан ташқари автомобиллардан чиқаётган тутундаги зарарли моддаларни камайтириш мақсадида ходимларни ташийдиган автобуслар парки янгиланди, мавжуд бўлган автобуслар ва хизмат автомобилларига сиқилган газ (метан) қурилмалари ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 21 февралдаги Фарғона шаҳар РК-3 қозонхонаси ёнида ва «Farg’ona IEM» АЖ худудида юқори самарарли когенерацион турбина қурилмалари технологиясини тадбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2794 сонли қарорга асосан ГТУ 7 МВт ва ГТУ 17 МВт барпо этилиши натижасида мавжуд бўлган қурилмалар билан солиштирганда зарарли моддалар (азот оксидлари) миқдори 3,7 дан 5,7 баравар камайди, бу эса рақам хисобида йилига 178,0863 тонна демакдир, шунингдек янги технологияда атмосферага олтингугурт оксидлари чиқарилмайди.8