18+
реклама
18+
Бургер менюБургер меню

Ха-Джун Чанг – Иқтисодиёт қандай тузилган (страница 3)

18

Иқтисодиётда кўплаб трансферлар (пул ўтказмалари) мавжуд 14

Ишлаб топишдан ташқари сиз пулни шунчаки кимдандир олишингиз ҳам мумкин, яъни трансферлар ёрдамида. Бундай ўтказмалар маблағлар ёки "натура шаклида", яъни пул ўрнига мол-маҳсулот билан тўлаш, маҳсулот (масалан, озиқ-овқат) ёки хизматлар (масалан, бошланғич таълим) билан бевосита таъминлаш шаклида амалга оширилади. Нақд пул ёки нақд пул ўтказмалари турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради: ота-оналарнинг болаларни қўллаб-қувватлаши, кекса қариндошларига ғамхўрлик қилиш ва маҳалла аъзоларининг, айтайлик, қизингизнинг тўйи учун совғалари.

Баъзи трансферларни "сиз таниган инсонлар" амалга оширади. Шунингдек, ёрдам хайриялари – бегоналарга ихтиёрий равишда пул ўтказмалари мавжуд.

Одамлар баъзан алоҳида, баъзан жамоавий (масалан, корпорациялар ёки жамоат ташкилотлари орқали) бошқаларга ёрдам бериш учун маблағларни хайрия қиладилар.

Миқдорий нуқтаи назардан, хайрия бадаллари кўпинча баъзи одамларни бошқаларни субсидиялаш учун солиққа тортадиган ҳукумат ўтказмалари билан қопланади. Шу сабабли, иқтисодиётнинг кўплаб соҳалари табиий равишда ушбу масалаларга бағишланган – ёки давлат сектори иқтисодиёти деб аталадиган соҳалардир. Ҳатто жуда камбағал мамлакатларда ҳам қийин молиявий аҳволга тушиб қолган одамларни: қариялар, ногиронлар, уйсизлар, очлар учун пул ёки озиқ-овқат (масалан, текин дон) билан таъминлашга қаратилган давлат дастурлари мавжуд. Бироқ ривожланган жамиятлар, айниқса, Европада, бағрикенг бўлган тизимлар ва ўтказиш схемалари ишлаб чиқилган. Бундай тизимлар ижтимоий давлатлар деб аталади; улар прогрессив солиққа тортиш (кўпроқ маош оладиганлар ўз даромадларига мутаносиб равишда кўпроқ солиқ тўлайди) ва универсал нафақа тизимига асосланади (бунга кўра нафақат ногиронлар ёки энг камбағал фуқаролар, балки мамлакатнинг барча фуқаролари яшаш, иш ҳақи, бепул соғлиқни сақлаш ва таълим каби асосий хизматлар ҳуқуқига эга).

Ишлаб топилган ёки рўйхатга олинган ресурслар истеъмолга сарфланади

Иш ёки пул ўтказмалари орқали ресурсларга кириш имконига эга бўлгач, биз уларни сарфлашни бошлаймиз. Биз жисмоний организм бўлганимиз сабабли, асосий эҳтиёжларимизни қондириш учун бизга маълум миқдорда озиқ-овқат, кийим-кечак, иссиқлик, бошпана ва бошқа товарлар керак. Кейинчалик, биз "юқори" маънавий истакларимизга мос келадиган бошқа маҳсулотларни истеъмол қиламиз: китоблар, мусиқа асбоблари, жисмоний машқ жиҳозлари, телевизорлар, компьютерлар ва бошқаларни сотиб оламиз. Биз, шунингдек, автобусда саёҳат қилиш, соч турмаклаш, ресторанда кечки овқат ёки ҳатто чет элда дам олиш каби хизматларни сотиб оламиз ва истеъмол қиламиз.

Иқтисодиётнинг кўп қисми истеъмолни ўрганишга бағишланган: одамлар турли хил маҳсулот ва хизматлар ўртасида пулни қандай тақсимлайдилар, бир хил маҳсулотнинг рақобатдош навлари ўртасида қандай танлов қиладилар, реклама орқали улар қандай бошқарилади ёки хабардор қилинади, компаниялар пулни қандай сарфлашлари, "ўз брендининг имиджи" ва бошқаларни яратиш кабилар.

Маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш учун улар биринчи навбатда ишлаб чиқарилиши керак: фермер хўжаликлари ва фабрикаларда маҳсулотлар, идора ва устахоналарда хизматлар. Бу ишлаб чиқариш соҳаси, 1960-йилларда айирбошлаш ва истеъмолга урғу берган неоклассик мактабдан бери эътибордан четда қолган иқтисодиёт соҳасидир.

Анъанавий иқтисодиёт дарсликларида ишлаб чиқариш “қора қути” бўлиб, унда қандайдир тарзда меҳнат (инсон меҳнати) ва капитал (машиналар ва асбоблар) маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш учун бирлашади. Ишлаб чиқариш меҳнат ва капитал деб аталадиган баъзи мавҳум қисмларнинг бирикмасидан кўпроқ эканлигини ва кўп миқдордаги мунтазам фаолиятни тўғри бошқаришни талаб қилишини кам одам тушунади. Заводнинг тузилиши, ишчилар ёки касаба уюшмаларини бошқариш усуллари, илмий тадқиқотлар орқали қўлланиладиган технологияларни мунтазам такомиллаштириш – буларнинг барчаси иқтисодий фаолият учун катта аҳамиятга эга эканлигига қарамай, одатда, кўпчилик ўқувчилар томонидан иқтисодиёт билан боғланмайди.

Аксарият иқтисодчилар ушбу масалаларни ўрганишни "бошқалар" – муҳандислар ва бошқарув компанияларига топширишдан мамнун. Аммо, агар ўйлаб кўрсангиз, ишлаб чиқариш ҳар қандай иқтисодий фаолиятнинг сўзсиз асосидир. Дарҳақиқат, ишлаб чиқариш соҳасидаги ўзгаришлар ижтимоий ўзгаришларнинг энг кучли манбалари бўлиб қолади. Замонавий дунё саноат инқилобидан кейин содир бўлган ишлаб чиқариш билан боғлиқ технологиялар ва тизимларнинг бир қатор ўзгаришлари натижасида яратилган. Иқтисодчилар ва иқтисодга қарашлари неоклассик мактаб таъсири остида бўлган барча одамлар ишлаб чиқаришга ҳозиргидан кўра кўпроқ эътибор беришлари керак.

Менимча, иқтисодга унинг методологияси ёки назарий ёндашувига кўра эмас, балки моҳиятига кўра таъриф бериш керак. Унинг предмети пул, меҳнат, технология, халқаро савдо, солиқларни ўз ичига олган иқтисодий фаолият бўлиши керак ва "ҳаёт, коинот ва бошқа ҳамма нарса" (ёки "деярли ҳамма нарса") эмас, балки маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш, олинган даромадни тақсимлаш ва шу тарзда олинган моддий неъматларни истеъмол қилиш усуллари билан амалга ошириладиган бошқа жиҳатлар эканига иқтисодчилар ишонадилар. Иқтисодиётнинг ушбу таърифи ушбу китобни бошқа дарсликлардан ажратиб туради.

Иқтисодиётга методология нуқтаи назаридан таъриф беришда кўпчилик ёзувчилар "иқтисод билан шуғулланиш" учун фақат битта тўғри йўл бор деб ҳисоблайдилар – бу неоклассик ёндашув. Энг ёмони, юқорида айтиб ўтилган мактаблардан ташқари бошқа мактаблар ҳам борлигини сизга билдирмайдилар. Бу китоб иқтисодиётни ўз моҳиятига кўра фан сифатида таърифлаш орқали иқтисодга турлича ёндашувлар мавжудлиги, уларнинг ҳар бири ўзига хос урғу, кўр-кўрона нуқталари, кучли ва заиф томонлари борлигини таъкидлайди. Ахир, биз иқтисоддан нимани хоҳлаймиз, бу маълум бир иқтисодий концепция нафақат иқтисодиётни, балки бошқа ҳамма нарсани тушунтириши мумкин бўлган доимий "далил" эмас, балки турли хил иқтисодий ҳодисалар учун мумкин бўлган энг яхши тушунтиришдир.

Р. БЕКҲAУС. Замонавий иқтисодиётнинг бошқотирмаси: фан ёки мафкура? (Кембриж:

Кембриж университети нашриёти, 2012).

Б. ФИНЕ ва Д. МИЛОНAКИС. Иқтисодий империализмдан Фрекономикага ўтиш: иқтисодиёт ва бошқа ижтимоий фанлар ўртасидаги чегаралар

(Лондон: Роутлеж, 2009).

2. ИГНАДАН ПИН-КОДГАЧА: 1776 ВА 2014-йилЛАРДА КАПИТАЛИЗМ

Игнадан ПИН-кодгача

Иқтисодиёт назариясида биринчи навбатда нима тилга олинишга муносиб? Олтинми? Ер? Банк иши? Халқаро савдо?

Йўқ, жавоб игна (инглиз тилида «pin»).

Ҳа – ҳа, кўпчилигингиз фойдаланмайдиган ўша кичкинагина металл нарса – агар у билан узун бўлмаган сочларингизни танғиб ёки кийимингизни тикмасангиз, албатта. Иқтисодиёт бўйича биринчи китоб деб ҳисобланган (янглиш бўлсада), Адам Смитнинг "Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини ўрганиш"15 (1723-1790-йил) номли асарининг кириш бобидаги мавзу, айнан, игна ишлаб чиқариш ҳақида эди.

Смит биринчи саҳифалардан бошлаб, бойликни оширишнинг асосий манбаи меҳнатни янада кенгроқ тақсимлаш, яъни ишлаб чиқариш жараёнини кичик, ихтисослашган операцияларга бўлиш орқали ҳосилдорликни оширишда эканлигини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, бу ёндашув иш фаолиятини уч жиҳатдан яхшилайди. Биринчидан, бир ёки иккита вазифани изчил бажариб, ишчилар тезроқ ўзлари қиладиган ишнинг устаси бўлишади ("маҳорат тўплами"). Иккинчидан, ихтисослашув туфайли улар жисмоний ёки руҳий жиҳатдан бошқа ишга ўтиш учун вақт сарфлашлари шарт эмас ("ўтиш вақти харажатларини камайтириш"). Ва ниҳоят, жараённинг батафсил тақсимланиши ҳар бир босқичда машиналарни жорий этишни осонлаштиради, шундан сўнг у ғайритабиий тезликда (механизация) амалга оширилиши мумкин.

Ўз фикрини тушунтириш учун Смит игна ишлаб чиқариш жараёнини тақсимлаш ва ҳар бир ишчига бир ёки иккита вазифани топшириш орқали ўн киши кунига 48 000 дона (ёки ҳар бири 4800 дона) ишлаб чиқариши мумкинлигига мисол келтиради. Смитнинг таъкидлашича, буни, агар барча ишларни битта ишчи ўзи қилса, бир кунда йигирма дона игна ишлаб чиқариши билан солиштириб кўринг. Смит игна ишлаб чиқаришни "арзимас" мисол деб атайди ва кейинчалик бошқа маҳсулотлар учун янада мураккаброқ меҳнат тақсимоти қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр юритди. Аммо, шубҳасиз, у игна ишлаб чиқаришда ўн киши ишлаганлиги ҳали ҳам ақл бовар қилмайдиган ҳодиса ҳисобланган бир даврда яшаган.

Кейинги икки ярим аср мобайнида, нафақат игна ишлаб чиқаришда, балки технология соҳасида автоматлаштиришнинг кенг тарқалиши ва кимёвий жараёнларни қўллашда сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Смитдан кейин икки авлод ўтгач, ишчиларнинг унумдорлиги деярли икки баравар ошди. Ундан ўрнак олиб, 19-асрда компьютернинг отаси сифатида танилган Чарлз Беббиж16 1832-йилда игна заводларини ўргана бошлади. У ҳар бир ишчи бир кунда саккиз мингдан ортиқ буюм ишлаб чиқаришини аниқлади. Кейингисида Кембриж иқтисодчиси Клиффорд Праттен томонидан 1980-йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, 150-йиллик технологик ривожланиш маҳсулдорликни 100 баравар оширди, бу ҳар бир ишчига кунига 800 000 игнани ташкил этди.

Худди шу нарсаларни, масалан, хавфсизлик пинларини ишлаб чиқаришда маҳсулдорликнинг ошиши ҳикоянинг фақат бир қисмидир. Бугунги кунда биз Смит давридаги одамлар фақат орзу қила оладиган, масалан, учувчи машиналар ёки улар, Ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган кўп нарсаларни – микросхемалар, компьютерлар, оптик толали кабеллар ва пин (код)ларимиздан фойдаланишимиз керак бўлган бошқа технологиялар. …ёки аксинча, кечирасиз, ПИН-кодларимизни ишлаб чиқарамиз.17