Грег МакКеон – Эссенциализм (страница 3)
Профессионал ташкилотчи сизнинг кийим жавонингиз учун нима қилса, қўлингиздаги китоб ҳам сизнинг ҳаётингиз ва карерангиз учун шуни қилшини ўйланг. Тасаввур қилинг, агар сиз кийим жавонингизни ҳар куни тартибга келтирмасангиз нима содир бўлади? Жавонингиз сиз кийишни ёқтирмаган, токчада осилган бир нечта кийимлар билан покиза ҳамда тартибли турармиди? Албатта, бу ҳақиқатдан анча йироқ. Сиз жавонни тартибга солишга ақлан ёндашмас экансиз, жавон ҳам баъзан бошқа ҳеч қачон кийилмайдиган кийимлар билан тўлиб кетади. Бироқ сизда тартибли интизом бўлмас экан, сиз ё қанча кўп кийим-кечак билан бошлаган бўлсангиз, шунчаси билан тугатасиз: қайси бирини ташлаб юборишни билмай бошингиз қотади; ёки пушаймонлик билан якунланади: тасодифан кийиб юрган кийимингизни ташлаб юборасиз ва сақлаб қолишни хоҳлайдиган ёки кийилмайдиган, қутула олмайдиган тахлам кийимлар билан қоласиз. Сабаби шундаки, сиз уларни қаерга қўйишни ёки уларни нима қилишни билмайсиз.
Бизнинг кийим жавонимиз мутлақо кийилмайдиган кийимлар билан тўлиб боргани каби ҳаётимиз ҳам, "ҳа" дея усти-устига тахланиб кетган мажбурият ва фаолиятларга тўлади. Кўпчилик ҳаракатлар тугаш муддати билан келмайди. Агар сизда улардан узоқлашиш учун аниқ тамойил бўлмаса, бир ўрганиб қолинса, улар сизда бутун умр яшайди.
Қуйида эссенциалист жавонига қандай ёндашиши кераклиги келтирилган:
"Бу кийимни кийишга келажакда имкон бўладими?" саволи ўрнига бироз тартибли, мураккаброқ саволни ўртага ташланг: "Буни ёқтираманми?" "Унда чиройли кўринаманми?" ва "Кўп кияманми?" Жавобингиз тўғридан-тўғри
Шахсий ёки профессионал ҳаётингизда "қайси кийимни ёқтирасиз?" саволига тенг, эквивалент савол мавжуд: "Бу фаолият ёки ҳаракат мақсад етишим учун катта ҳисса қўшоладими (қўшяптими)?" Китобнинг дастлабки қисми булар қайси фаолиятлар эканлигини аниқлашга ёрдам беради.
Тасаввур қилинг, сизда икки тахламга ажратилган кийимлар бор. Уларни қуйидагича номласак:
1-тўпламни "сақлаш керак" ва 2-тўпламни "катта эҳтимол билан воз кечилиши керак бўлган" дейлик. Аммо сиз "катта эҳтимол билан воз кечилиши керак бўлган" кийимларни сумкага жойлаш ва жўнатишга тайёрмисиз? Хуллас, бизда "
Бошқача айтганда, қайси фаолият ва ҳаракатлар юқори ҳисса қўшмаслигини аниқлашнинг ўзи кифоя қилмайди, уларни тарк этишингизга тўғри келади. Китобнинг иккинчи қисми сизга қандай қилиб кераксизларидан халос бўлишни ва нафақат буни, балки шу орқали ўз ҳамкасбларингиз, бошлиқларингиздан қандай ажралиб туришингизни кўрсатади. Мижозларингиз ва тенгдошларингиз олдида ҳурмат қазонишни ўрганасиз.
Сиз агар кийим жавонингизни покиза сақлашни хоҳласангиз, сизга буни ташкиллаштириш учун доимий тартиб керак. Бундан буёғига сизга керак бўлмайдиган буюмларни ташлаб юбориш учун катта халта ва қолган муҳимлари учун эса жуда кичкина тахлам бўлса бас. Сиз бундан ташқари чиқинди ташланадиган жой манзили ва маҳаллий хайрия фондининг иш вақтини билишингиз даркор. Сизда шу ерларга боришга вақт ажратилган бўлиши керак.
Бошқача қилиб айтганда, қайси фаолият ёки ҳаракатларни – сизнинг юқори ҳиссангизга лойиқларни – сақлашни ҳисоблай бошлаганда истакларингизга имкон қадар осон эришишни таъминловчи тизим керак бўлади. Бу китобда муҳим нарсаларга иложи борича осон эришиш жараёнини яратишни ўрганасиз.
Албатта, ҳаёт кийим жавонидаги кийим-кечакларга ўхшаб статик эмас. Кийимларимиз эрталаб қаерга қўйган бўлсак, ўша жойда туради (уйда ёш болалар бўлмаса!!!). Аммо бизнинг ҳаёт жавонимизга янги кийимлар, вақтга қараб янги талаблар доимий келиб туради. Тасаввур қилинг, сиз ҳар гал жавон эшигини очиқ қолдирсангиз, одамлар ўз кийимларини жойлаётганини, сиз ҳар куни эрталаб уни тозалаб кетасиз-у тушдан сўнг жавон чанг бўлиб ётганини кўрасиз. Афсуски, кўпчилигимизнинг ҳаётимиз бунинг яққол намунаси. Неча маротаба сиз ўз иш кунингизни режа асосида бошлагансиз-у, аммо соат 10 бўлиб-бўлмай режадан аллақачон ортда қолган ёки ундан чиқиб кетганингизни пайқагансиз? Ёки неча марта эрталаб "to do list (ишлар рўйхати)" тузгансиз-у, аммо соат 5 га етмай рўйхатдаги ишлар ҳали ҳам камаймаганини кўргансиз? Неча марта оилангиз билан дам олиш кунларини тинчгина уйингизда ўтказишни олдиндан режалаштирган эдингиз, бироқ шанба куни эрталаб иш, учрашув ёки кутилмаган фалокатлар туфайли ўтказиб юборгансиз? Яхши янгилик ҳам бор: чиқиш йўли мавжуд.
Эссенциализм бу – аслида ҳаёт жавонини бошқариш учун тизим яратиш асослари. Бу худди кийим жавонини ташкиллаштириш каби йилда бир, ойда бир, ёки ҳафтасига бир марта кўрсатиладиган ташаббус эмас. Бу ҳар гал "ҳа" ёки мулойимлик билан "йўқ" деб жавоб қайтаришдан биттасини танлашда, қарорлар қабул қилиш вақтида фойдаланиладиган интизомли тартибдир. Бу жуда кўп ва бир неча
Умид қиламизки, бу китоб сизга ўз ҳаётингиз учун тўғри яшаш лозимлигини, шахсий ва профессионал ҳаётингизда қандай унумдорликка эришиш методларини, нималар муҳим эканини фарқлаш, нималардан эса воз кечиш ва муҳим ҳисобланган нарсаларни қилишнинг систематик усулини ўргатади. Лўнда қилиб айтганда, бу сизга оддийликка интизом билан интилишни, қандай қилиб ҳаётингизнинг ҳар жабҳасига сингдиришни ўргатади. Мана унинг мазмуни нимада!
Китоб тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм "Эссенциалистнинг асосий моҳияти" деб номланади. Кейинги уч қисм ҳаётда сизга асқатадиган оддийликка интизом билан интилишнинг доимий равишдаги жараёнига бағишланади. Қуйида ҳар бир қисмнинг қисқача таснифи келтирилган.
МОҲИЯТ: эссенциалистнинг асосий ғояси нима?
Бу қисм учта ёлғон эссенциалистнинг ўйлагани на тегишли ва на имконли бўлмаслигининг баёни. Шунга кўра бу қисм навбат билан учга ажратилган:
Биз фақат юқоридаги келтирилган 3 ҳақиқатни англаб етганимиздан сўнггина эссенциалистга ўхшаб фикрлашни бошлаймиз. Аслида уларни сиз борича қабул қилсангиз ва уқиб олсангиз, китобнинг кейинги қисмида келадиган метод сизга табиий ва инстинктив бўлиб туюлади. Бу услуб учта оддий қадамлардан иборат:
Арзимас кўпдан аҳамиятли озни ажратиш
Эссенциалистнинг яна бир порадокси шундай: у ноессенциалист вазифадошидан кўра кўпроқ танловларни кўриб чиқади. Ноессенциалистлар бирор ишни тўлиқ ўрганиб чиқмай туриб уни бажаришади, эссенциалистлар эса систематик таҳлил ўтказади, ҳисоблаб чиқади. Улар аниқ, тўғри деб билганини танлаганлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида дастлаб кўплаб мавжуд имкониятларни чамалаб кўришади, зеро улар ўнлаб, юзлаб танловлар ичидан бир ёки иккитасини танлашади ҳамда шулар томон ишонч билан олдинга шаҳдам қадамлар қўйишади.
Оғирроқ мезонларни қўллаш бизга ўз миямизнинг илғор қидирув тизимига киришга шароит яратади. Биз "яхши имконият" калит сўзидан фойдаланган ҳолда қидирувни ўтказсак, миямиз бизга ўйлаш ва ишлашимиз учун ўнлаб саҳифаларни таклиф қилади. Бунинг ўрнига, қуйидаги уч саволни сўраш миянинг юқори қидирув функциясини фаоллаштиради: "
Эссенциалистлар кўп вақтини таҳлил қилиш, тинглаш, баҳслашиш, мунозара ва фикрлашга сарфлайди. Бироқ уларнинг тадқиқоти шу билан ниҳоясига етмайди. Тадқиқотдан кўзланган мақсад – арзимас кўпдан аҳамиятли озни фарқлаш.
Аҳамиятсиз кўпдан қутулиш
Кўпчилигимиз бошқаларни мамнун қилишни ва ўзгалардан фарқланиб туришни истаймиз, шу сабаб кўп нарсага