реклама
Бургер менюБургер меню

Абэ Кобо – Қумдаги хотин (страница 9)

18

– Бу ҳазил эмас! Бемаънилик хам эви билан-да! Бу ғайри қонуний зўравонликдан бошқа нарса эмас. Чинакам жиноят… Зўравонлик қилмасликнинг иложи йўқми? Хўш чунончи, кунбай йўли билан ишсизлардан ёлласаларингиз бўлмасмиди, улар сон-саноқсиз-ку!

– Ахир, у ёқдагилар бу ердаги аҳволни билиб қолишса, иш чатоқ бўлади-да…

– Мени олиб қолсаларингиз ҳеч нарса бўлмайдими?.. Тутуриқсиз гап!.. Агар шу фикрда бўлсангизлар, қаттиқ янглишасизлар! Афсус ва надоматлар бўлсинки, мен бир дарбадар саёқ эмасман! Солиқ ҳам тўлайман, доимий истиқомат жойим ҳам тайин… Ҳадемай мени қидириб ариза беришадида, ана унда кўрадиганларингни кўрасизлар! Намотки, шундай бир оддий нарсани ҳам тушунмасаларингиз? Қизиқ ўзларингизни нима билан оқламоқчисизлар?.. Шу ишни бошлаган одамни чақириб бер… Мен унга я-а-ахшилаб тушунтириб берай, қанақа бир аҳмоқона иш қилиб қўйганини.

Хотин ерга apao, оҳиста хўрсиниб қўйди. Елкалари эгилиб тушди, аммо қимир этмади. Худди амри маҳол бир иш буюрилган ожиз кучук боланииг дидини берди-қўйди. Бу эса эркакнинг ғазабини баттар оширди.

– Нега имиллайсан, юрагинг дов бермаяптими?.. Гап ёлғиз менинг устимдагяна эмас. Ўзинг ҳам менга ўхшагаи бир банди зкансан-да?.. йўқ дегин-чи! Улар бу ердаги аҳ

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.